Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва


Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва кўринишлари. Депозитларни мажбурийзаҳиралаш нормаси



Download 1,16 Mb.
bet215/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва кўринишлари. Депозитларни мажбурийзаҳиралаш нормаси


Пул-кредит сиёсати деганда, тўлиқ бандлик шароитида ялпи миллий маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади. Пул кредит сиёсати давлат томонидан белгиланади ва уни Марказий Банк амалга оширади.Унинг ёрдамида ҳар қандай давлат мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга тадбиқ этади.
Пул кредит сиёсатини амалга оширишнинг пировард мақсадлари иқтисодий ўсиш, тўлиқ бандликни, баҳоларнинг ҳамда тўлов балансининг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Бу мақсадларга эришиш учун миллий валютани муомаладаги пул массаси, фоиз ставкаси ва миллий валюта алмашинув курсининг оптимал катталикларини таъминлаб туриш зарур бўлади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун Марказий Банк қатор вазифалардан фойдаланади.
Пул-кредит сиёсатининг учта асосий воситаси ажратиб кўрсатилади:

      1. Ҳисоб ставкаси;

      2. Мажбурий захиралар нормаси;

      3. Очиқ бозордаги операциялар.

Марказий банк улар ёрдамида пул ёки асосан банк депозитлари кўринишидаги пул массасига ёки фоиз ставкасига таъсир ўтказади, таклифини ўзгартиради ва шулар орқали пул- кредит муомаласини тартибга солиб туради.
Пул-кредит сиёсатини юритиш воситаларидан бири –мажбурий банк заҳира меъёрини ўзгартириш сиёсатидир. Мажбурий заҳиралар – бу, кредит мақсадлари учун ишлатилмайдиган банк омонатларининг бир қисмидир.. Заҳира нормаси икки асосий функцияни бажаради: банк ликвидлигини жорий тартибга солиш учун шароит яратади ва кредит


**Ўзбекистон Республикасининг“Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки тўғрисида”ги Қонуни, 3-модда,1995йил. 21 декабрь / Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари тўплами.Т.: Ўзбекистон, 2003., 8-.б.
эмиссиясини чеклайди. Марказий банк тижорат банклари Марказий банкда ушлаб туришга мажбур бўлган захираларнинг энг қуйи нормасини ўрнатади ва шу восита ёрдамида улар кредитлаш қобилиятига, имкониятига таъсир этади. Бу меъёр қанчалик юқори бўлса, ортиқча захиралар шунчалик кам ва тижорат банкларининг кредит бериш йўли билан «пулларни барпо этиш» қобилияти паст бўлади. Илк мажбурий захира нормалари АҚШ да 1865 йилда жорий қилинган эди. Агар Марказий банк мажбурий банк захирасини камайтирса, ортиқча банк захиралари ортади, бу эса пул таклифининг мультипликацион ортишига олиб келади. Масалан, ушбу меъёр 25 % бўлса, унда банкка қўйилган 800 сўмдан 200 сўм мажбурий банк меъёрини ташкил этади. Бунда банк фақат 600 сўмни қарзга бериши мумкин бўлади. Энди фараз қилайлик, меъёр 10 % га туширилади, унда банк 720 сўмни қарзга бериш имкониятига эга бўлади ва бошланғич пул таклифини 720 сўмга оширади.
Мажбурий банк захираси меъёрини кўтариш ёрдамида пул таклифини камайтиради. Зеро, бу банкларнинг ортиқча банк захиралари қисқаришига олиб келади. Пул-кредит сиёсатини ўтказишда бу восита бутун банк тизимининг асосларига таъсир этади. Турли мамлакатларда қўлланилаётган мажбурий захира нормалари турличадир. Юқори инфляция даражаси шароитида Жанубий Кореяда бу норма -100 фоиз бўлган бўлса, Италияда -25 фоизни, Японияда бор йўғи -
2.5 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасида мажбурий заҳиралаш нормаси кейинги ўн йил давомида сезиларли даражада камайди.
12.1-жадвал.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish