Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва


Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат. Бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги



Download 1,16 Mb.
bet210/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат. Бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги.


Ҳукуматнинг бандлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажми, инфляция суръатлари ва тўлов баланси ҳолатини ўзгартиришга йўналтирилган махсус қарорларни қабул қилиши натижасида давлат харажатлари, солиқлар ва давлат бюджети қолдиғини мақсадли ўзгартирилиши дискрет фискал сиёсат дейилади. Дискрет фискаль сиёсат юритилганда иқтисодий пасайиш даврида жами талабни рағбатлантириш учун давлат харажатларини оширилиши ва солиқларни камайтирилиши натижасида давлат бюджети камомади юзага келтирилади. Ўз навбатида даврий кўтарилиш пайтида бюджет ортиқчалиги юзага келтирилади.
Дискрет фискаль сиёсат иқтисодий тебранишларни юмшатишда муҳим роль ўйнасада, унинг айрим камчиликлари мавжуд. Бу, аввалам бор, вақт оралиқлари билан боғлиқ. Яъни иқтисодиётда пасайиш ёки инфляцион зўриқишнинг пайдо бўлиши, бу ҳолатларни аниқлаш юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун давлат харажатлари ва солиқ тушумларини ўзгартириш борасида қарор қабул қилиш, бу қарор бажарилишини таъминлаш жараёнларининг ҳар бири ўртасида маълум вақт ўтади.
Бу вақт давомида иқтисодий вазият ўзгаради ва кўрилган чора-тадбирлар кўтилган натижани бермаслиги мумкин. Шу туфайли даврий тебранишларни автоматик тарзда юмшатиб туриш механизмини яратиш зарурати юзага келади.
Нодискрет фискаль сиёсат – давлат харажатлари, солиқлар ва давлат бюджети қолдиғини автоматик ўзгартиришни кўзда тутади. Нодискрет фискаль сиёсат ўрнатилган барқарорлаштиргичларга асосланади. Ривожланган давлатларда ўрнатилган барқарорлаштиргичлари ролини прогрессив солиқ тизими, давлат трансфертлари тизими ва фойдада иштирок этиш тизими ўйнайди. Нодискрет фискаль сиёсат даврий тебранишларни юмшатиш учун ҳукуматнинг бевосита аралашувини талаб этмайди. Даврий пасайиш шароитида даромадлар пасайиши туфайли солиқ ставкалари пасаяди. Бу эса жами талабнинг ошишига, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга рағбатни юзага келишига олиб келади. Шунингдек пасайиш

даврида давлат трансфертлари, жумладан ишсизлик нафақаси тўловлари миқдори ошади. Бу ҳолат ҳам жами талабни ошириб, жами таклиф ҳажмини ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Иқтисодий юксалиш даврида ортиқча талаб иқтисодиётга инфляцион таъсир кўрсатаётган шароитда даромадлар даражаси ошиши билан солиқлар ставкалари пасаяди ва бу жами талабга чекловчи таъсир кўрсатади. Айни пайтда давлат харажатлари (ишсизларга нафақалар, давлат трансфертларининг бир қанча турлар) ҳам пасаяди. Аммо нодискрет фискаль сиёсат воситалари иқтисодий тебранишларни тўлиқ юмшатиш имконини бермайди ва у дискрет фискал сиёсат юритишни инкор этмайди.
Иқтисодиётнинг ўрнатилган барқарорлиги даражаси даврий бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги миқдорларига боғлиқ. Даврий тақчиллик (ортиқчалик) иқтисодий фаоллик пасайиши (ошиши) шароитида солиқ тушумларининг автоматик камайиши (ошиши) ва давлат харажатларининг автоматик ошиши (камайиши) натижасида юзага келадиган давлат бюджети тақчиллиги (ортиқчалиги)дир.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish