16.2-чизма. Ишлаб чиқарувчилар субсидия берилишинингиқтисодий оқибатлари
Субсидия шароитида ишлаб чиқарувчилар учун ички нархлар даражаси Pd, жаҳон нархлари Pw даражасига тенг. Шунинг учун, ҳақиқий истеъмол ҳажми D0 га тенг. Тариф киритилган шароитда эса у D1 гача камайган бўлур эди. Мамлакат фаровонлигидаги мутлақ йўқотиш эса «b» соҳасидангина иборат бўлади. Айни пайтда ишлаб чиқаришга берилган бевосита субсидиялар ишлаб чиқариш харажатларининг самарали тақсимланишини кафолатламайди, чунки айнан қайси тармоқни халқаро рақобатдан ҳимоя қилишни билиш қийин бўлади. Субсидияларни жорий қилгандан сўнг уларни бекор қилиш қийин бўлади, рақобат муҳити йўқолади ҳамда бу харажатларни молиялаштириш муаммоси кучайиб бораверади. Шунинг учун иқтисодиётни тартибга солиш, бандлик даражасини ошириш ва ялпи талабни қондириш мақсадида фискал ва пул-кредит сиёсатлари қўлланилади.
Ушбу сиёсатларни қўллашдан асосий мақсад мамлакат ишлаб чиқаришини халқаро рақобатдан ҳимоя қилиш, ишсизлик даражасини энг паст ҳолатга келтириш ва халқ фаровонлигини оширишдан иборат.
Импортни квоталар орқали тартибга солиш. Лицензияларни тақсимлаш услублари Жаҳон амалиётида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг билвосита усулларига қараганда бевосита услларидан кенгроқ фойдаланилади. Бевосита усуллар мазмунига
кўра, иқтисодий, маъмурий, меъёрий - ҳуқуқий кўринишга эга бўлиши мумкин.
Лицензиялаш ва квоталаш иқтисодий характердаги бевосита усуллар ичида кенг тарқалгани ҳисобланади.
Лицензиялаш – бу, ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишга давлат ташкилотларидан рухсат олишнинг маълум тартибидир. Ташқи иқтисодий операцияларга маҳсулотлар, ишчи ва хизматчилар экспорти ҳамда молия операцияларини ўтказиш, хорижга ишчи кучини ишга жойлаштириш ва бошқалар киради. Ўзбекистонда лицензиялар фақат давлат рўйхатида қайд этилган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига берилади. Уларни бошқа юридик шахсларга бериш тақиқланган.
Маҳсулотлар экспорти ва импортини лицензиялаш давлатга улар оқимини қаттиқ тартибга солиш, баъзи ҳолларда уларни вақтинча чегаралаш ва шу асосда ташқи иқтисодий тақчиллик ўсишининг тўхташ ҳамда савдо балансининг тенглаштириш имконини беради.
Умуман, импорт маҳсулотларга бериладиган лицензиялар қуйидаги усуллар ёрдамида жойлаштирилади.
Очиқ аукцион – давлат лицензияларни юқори баҳоларни таклиф қилган ишлаб чиқарувчиларга бериши.
Афзал кўриш тизими – давлат биринчи навбатда лицензияларни ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатдан йирик бўлган фирма ва компанияларга ҳеч қандай шарт ва талабларсиз беради.
Харажат усули – давлат лицензияларни йирик ишлаб чиқариш қувватларига ва ресурсларга эга бўлган фирма ва компанияларга беради.
Маҳсулотлар, шунингдек, ишчи ва хизматчилар экспорти ва имортига лицензиялар бериш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги бошқарув ташкилотлари эга: Вазирлар Маҳкамаси, Молия, Адлия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, шунингдек, Марказий банк.
Молия операцияларини ўтказишга лицензиялар асосан Республика Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан ўз ва хорижий банкларга, молия муассасаларига берилади. Улар молия-кредит муассасаларига мамлакат ичида ва унинг ташқарисида чет эл валютаси билан опреацияларни амалга ошириш, хорижий молия-кредит муассасаларига эса ички бозорда юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини беради.
Лицензиялаш билан бир қаторда жаҳон амалиётида маҳсулотларни, шунингдек, ишчи кучи экспорт ва импортини чегаралаш мақсадида квоталаш кенг қўлланилади.
Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, унда ваколатли давлат ёки халқаро ташкилот алоҳида маҳсулотлар, хизматлар, мамлакатлар ва мамлакатлар гуруҳи бўйича маълум даврга экспорт ва импортга миқдорий ёки қиймат чегараларини белгилайди. Давлат томонидан тартибга солиш тадбири сифатида квоталаш тўлов балансларини ички бозорда талаб ва таклифни баланслаштириш учун музокараларда ўзаро келишувга эришиш учун қўлланилади. Ўзбекистонда квоталаш халқ истеъмоли молларини ва стратегик хом ашёнинг муҳим турларини олиб чиқишни чегаралаш усули сифатида қўлланилмоқда.
Квоталаш фақат маҳсулот оқимларинигина эмас, балки ишчи кучи оқимларини тартибга солишда ҳам қўлланилади. Кўпгина ривожланган мамлакатлар ички меҳнат бозорини ҳимоялаш мақсадида хориждан ишчи кучи импортига квоталар ўрнатади.
Ҳозирги вақтда квоталаш божларга нисбатан кўпроқ қўлланилишига иккита сабаб бор:
Тариф ставкалари халқаро савдо келишувларига асосан белгиланади. Айрим ҳоллардан ташқари вазиятларда, мамлакатлар тариф ставкасини ошира олмайдилар ва шунинг учун
иқтисодиётни рақобатдан ҳимоя қилиш мақсадида квоталарга эътиборни қаратишга мажбур бўлади.
Ҳимояга муҳтож тармоқлар ҳам импортга квоталар жорий қилишни қўллайди. Чунки, тарифни жорий қилишга нисбатан имтиёзли лицензиялар олиш осонроқдир.
Импорт квоталари эркин рақобат шароитига кўпроқ мос келади. Тарифларга нисбатан квоталарни жорий қилишдан кўриладиган фаровонликдаги йўқотишлар икки ҳолатда катта бўлади. Биринчидан, квоталар маҳсулотлар импорт қилаётган миллий ишлаб чиқарувчилар ёки хорижий фирмалар монопол ҳукумронлиги даражасини оширса. Иккинчидан, импортга лицензиялар самарасиз жойлаштирилса.
Do'stlaringiz bilan baham: |