Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Изоляцияни назорат қилиш қурилмаси



Download 4,22 Mb.
bet28/56
Sana15.04.2022
Hajmi4,22 Mb.
#554291
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   56
Bog'liq
Rele ximoyasi va avtomatika

2.5.2. Изоляцияни назорат қилиш қурилмаси


Изоляцияни назорат қилиш қурилмаси ерга туташувдан ҳимоянинг энг содда турларидан биридир. Қурилма нол кетма-кетлик кучланишидан фойдаланиб бажарилади. Электр боғланишга эга бўлган электр тармоғининг ҳар қандай нуқтасида ерга туташув бўлганида изоляцияни назорат қилиш қурилмаси сигнал беради. Hазоратчи персонал линияларни навбат билан узиб ерга туташган линияни аниқлайди.


Hол кетма-кетлик кучланишини олиш учун 3 чўлғамли 5 стерженли HТМИ турдаги кучланиш трансформаторларидан фойдаланилади. Изоляцияни назорат қилиш қурилмасини бажариш усуллари кўп, улардан иккитаси (2.15-расмда) келтирилган.
Фаза кучланишларига уланган учта минимал кучланиш релеларидан тузилган изоляцияни назорат қилиш қурилмаси (2.15-расм, а) қуйидагича ишлайди. Ерга туташув содир бўлганда ерга туташган фазага уланган минимал кучланиш релеси ишлайди ва ерга туташув тўғрисида сигнал беради.
Кучланиш трансформаторларининг нол кетма-кетлик фильтр схемаси бўйича махсус чўлғамига уланган максимал кучланиш релеси КV дан иборат қурилмадаги (2.15-расм, б) KV реле ерга туташув ҳосил бўлганда нол кетма-кетлик кучланиши таъсирида ишга тушиб сигнал беради.
Изоляцияни назорат қилиш схемасини фаза кучланишларига уланган учта вольтметр ёрдамида бажариш мумкин. Нормал режимда вольтметрлар бир-бирига тенг бўлган фаза кучланишларини кўрсатади. Вольтметрлар кўрсатишида фарқ ҳосил бўлиши ерга туташув юз берганлигини билдиради.





2.15-расм. Изоляцияни назорат қилиш қурилмалари

Изоляцияни назорат қилиш қурилмасида сигнал олингандан кейин линияларни узиб улаш йўли билан ерга туташган линия аниқланади. Линия сони кўп бўлган электр станциялар ва подстанцияларда бундай усул ерга туташган линияни етарли тезлик билан топиш имконини бермайди. Шунинг учун умумий изоляцияни назорат қилиш қурилмасидан ташқари ҳар бир линия учун алоҳида сигналга ишлайдиган ерга туташувдан ҳимоя ўрнатилади.


2.5.3. Ерга туташган линияни аниқлайдиган ҳимоя


Ерга туташув токларининг линиялар орасида тақсимланиши 2.16-расмда кўрсатилган. Ерга туташган линияда нол кетма-кетлик токи қолган линиялардаги нол кетма -кетлик токларининг йиғиндисига тенг. Бу белгидан ҳимояни бажариш учун фойдаланилади.





2.16-расм. Ерга туташув токларининг линиялар орасида тақсимланиши

Ҳимояни ишга тушиш токи


Iҳи= КзIсў
бу ерда Кз - четлаштириш коэффициенти, ҳаяллаш вақтига эга бўлмаган ҳимоя учун Кз=45 ва ҳаяллаш вақтига эга бўлган ҳимоя учун Кз= 22,5; Iс.ў - ерга туташган линиянинг ўз сиғим токи (бошқа линияда ерга туташув бўлганда)
Ҳимоянинг сезгирлиги
Кс= Iе / Iҳи
бу ерда Iе=3Iо - энг кам линия ишлайдиган режим учун ерга туташув
токи. Ҳаво линиялари учун Ксі1,5 ва кабел линиялари учун Кс Ј1,25 бўлиш керак.
Ҳимояни бажариш учун ҳаво линияларида уч трансформаторли нол кетма-кетлик ток трансофрматорларидан, кабел линияларида эса нол кетма-кетлик ток трансформаторларидан фойдаланилади.



Download 4,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish