Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


-ШЎЪБА: ПЕДАГОГИКА, ПСИХОЛОГИЯ, ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   192
Bog'liq
IV qism

6-ШЎЪБА: ПЕДАГОГИКА, ПСИХОЛОГИЯ, ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ 
СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ 
МУАММОЛАРИ 
 
ЗАМОНАВИЙ ДАРСГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР 
С.Яхяева СамВХТХҚТУМОИ катта ўқитувчи 
Ф.Каттаева Самарқанд шаҳар 14-мактаб ўқитувчиси 
 
Ҳозирги замон дидактикаси кўп йиллар давомида тўпланган ўқитиш 
қоидалари, фан ютуқлари ва илғор тажрибалар асосида бойиб бормоқда. 
Аммо, ўқув жараѐнининг ҳамма қисмларини ўқитишни ташкил қилишнинг 
мазмуни, усули, воситалари ва шакллари билан муносабатлари масаласи 
ҳали унча яхши очиб берилмаган. Бу эса дидактик қонуниятлардан 
фойдаланишни маълум даражада қийинлаштиради. Шунинг учун ҳам ҳар 
бир ўқитувчининг ўзи ўқув жараѐнини онгли равишда аниқ таҳлил қилиши 
ва шу асосда дарснинг муҳим томонларини ўзлаштиришда қатъий эътибор 
бериши лозим. Бунда у ҳар бир дарсга қўйиладиган қуйидаги талабларни 
етарли даражада чуқур билиши керак: 
- Ҳар бир дарс маълум мақсадга йўналтирилган ва пухта 
режалаштирилган бўлиши; 
- Ҳар бир дарс юксак ғоявий-сиѐсий йўналтирилган бўлиши; 
- Ҳар бир дарс ҳаѐт билан, амалиѐт билан боғланган бўлиши; 
- Ҳар бир дарс турли хил усул, услуб ва воситалардан унумли 
фойдаланган ҳолда ўтилиши; 
- Дарсга ажратилган вақтдан унумли фойдаланиш; 
- Ҳар бир дарс ўқувчи ва ўқитувчининг фаоллиги ва ҳамжиҳатлигида 
ўтишини таъминлаш; 
- Дарсда кўргазмали қуроллар, техника воситалари ва ахборот 
технологияларидан самарали фойдаланиш; 
- Ўқитувчи дарсни бутун синф жамоаси ва ҳар бир ўқувчи билан 
алоҳида олиб бориши; 

Ҳар бир дарсда ахлоқий, тарбиявий масалаларни халқ 
педагогикасидан намуналар орқали олиб бориш. 
Умумтаълим муассасасида ўтказиладиган ҳар бир дарснинг замонавий 
бўлиши ўқитувчидан замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда янги педагогик 
технологияларни ўз фаолиятида қўллашни тақозо этади. Бунинг учун у ўз 
устида тинмай ишлаши, ўзининг назарий ва касбий билимларини мунтазам 
ошириб бориши лозим. Бу ишда унга илмий-услубий манбалар ва илғор 
тажрибалар катта кўмак бериши мумкин. 
Ўқитувчи – ўз фанини чуқур билиши, у турдош фанлар ҳақида ҳам 
тушунчага эга бўлиши, ўз фани соҳасидаги кашфиѐтларни ҳамиша кузатиб 
бориши лозим. 
Ўқитувчи ўқув материалини ўқувчиларга тушунарли қилиб баѐн эта 
олиши, ўқувчиларда мустақил равишда фаол фикрлашга қизиқиш 
уйғотиши, зарур ҳолларда ўқув материалини ўзгартира олиши, қийин 
нарсани оддий, ноаниқ нарсани тушунарли қилиб ўқувчиларга етказа 
олиши керак. 


169 
Қобилиятли педагог ўқувчиларнинг билим, камолот даражаси ва 
руҳиятини ҳисобга олади, уларнинг нимани билишлари ва ҳали нимани 
билмасликларини тасаввур этади. Баъзи ўқитувчилар (айниқса тажрибаси 
кам ўқитувчилар)да ўқув материали оддий, тушунарли ва қандайдир 
алоҳида изоҳни талаб этмайдигандек туюлади. Бундай ўқитувчилар 
ўқувчиларни эмас, аслида, ўзларини назарда тутадилар. Қобилиятли, 
тажрибали ўқитувчи эса ўзини ўқувчининг ўрнига қўя олади, у катталарга 
аниқ ва тушунарли бўлган нарсаларни ўқувчиларга тушунилиши қийин ва 
мавҳум бир нарса бўлиши ҳам мумкинлигига асосланиб иш тутади. Шунинг 
учун у баѐн этишнинг характер ва шаклини алоҳида ўйлаб чиқади ҳамда 
режалаштиради. 
Ўқитувчининг ўқувчилар билан ўзаро мулоқоти, ўқувчида шаклланган 
мустаҳкам ишонч орқалигина самимий бўлиб, ўқувчилар табиат 
қонуниятлари, ҳодиса воқеалари, ижтимоий ҳаѐт муносабатларини тўғри 
тушуниб етадилар.
Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиѐсий ривожланиш 
жараѐни ўқитувчи фаолиятини янада мураккаблаштирмоқда ва у илмий, 
услубий ва амалий ѐрдамга муҳтожлиги яққол сезилмоқда. 
Ўқувчиларда ташқи хабардорлик даражасининг ошиши, ота-оналар 
томонидан ўз фарзандлари келажаги учун қўйилаѐтган талабларнинг 
кундан-кунга ошиб бориши ўқитувчини айрим вақтларда шоштириб 
қўймоқда. 
Юқоридаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ўқитувчи: 
- Ҳар бир дарсга пухта тайѐргарлик кўриши; 
- Дарс мақсадига мувофиқ психологик вазифани чуқур англаши; 
- Дарс бошидан охиригача ишчан кайфиятни сақланишига эришиши; 
- Дарсда қўйилган мақсадга қатъийлик ва талабчанлик билан эришиш; 
- Дарсга оптимитетик ѐндошиш ва топқирлик; 
- Педагогик такт (одоб)га қатъий амал қилиши лозим.
Атроф муҳитдаги муаммоларни, нарса ва ҳодисаларни ўрганишнинг 
қандай амалга оширилишини ва унга қандай эришилишини, объектив 
борлиқнинг конкрет шароитларида содир бўладиган мураккаб ва чуқур 
жараѐнларнинг қандай йўллар билан ўрганилишини аниқлаш ва белгилаш 
ниҳоятда муҳимдир. 
Ҳаѐтни ва объектив дунѐни билиш назариясида икки асосий масала – 
нимани ўрганиш ва қандай ўрганиш керак, кимни тарбиялаш керак деган 
масалалар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ экан, биз шунга қараб иш 
тутмоғимиз лозим. 
Мустақилликнинг 
дастлабки 
кунларидан 
бошлаб 
Республика 
Президентининг бир қатор фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 
кўпгина қарорлари ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги обру-
эътибори ва нуфузини кўтаришга, уларни моддий ва маънавий 
рағбатлантиришга ҳамда турмуш шароитларини яхшилашга қаратилиб 
келинмоқда. 
Жумладан Республика Президенти И.Каримовнинг ўқитувчига берган 
қуйидаги баҳоси фикримизни далилидир: ―Фарзандларимизни эркин 
фикрлашга ўргатиш, уларда мустақил дунѐқарашни шакллантириш, 


170 
ўқитувчи фаолиятининг мазмуни ва моҳиятини ташкил этади‖, ―Яхши 
ўқитувчи деганда касбий маҳорати юқори бўлган муаллимни тушунамиз. 
Педагогик маҳорат эса ўқитувчининг маънавий юксалганлигидан далолат 
беради‖. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish