ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш институти
КИМЁ ФАНИДАН МАСАЛАЛАР ВА
УЛАРНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ
(УСЛУБИЙ КЎРСАТМА)
С.М.Ўрмонов Р.Д.Ўрмонова
Фарғона 2015.
Ушбу услубий кўрсатма умумий ўрта таълим мактаблари касб-хунар коллежи ва академик лицей ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, бунда кимёнинг асосий мавзулари оид масалаларни ечиш усуллари кўрсатиб ўтилган.
Услубий кўрсатмадан академик лицей олий ўқув юртларига кирувчи абитуриентлар, талабалар ва кимё ўқитувчилари ҳам унумли фойдаланишлари мумкин.
Муаллифлар: С.Ўрмонов - Фарғона Давлат Университети Кимё кафедраси
доценти
Р. Ўрмонова - ВХТХҚТМОИ Аниқ ва табиий фанлар кафедраси ўқитувчиси.
Тақризчилар: M.Исмоилов - ФарДУ Кимё кафедраси мудири к.ф.н доцент Д.Солиева – ВХТХҚТМОИ масофадан ўқитиш худудий
мувофиқлаштириш маркази админстратори
Фарғона ВХТХҚТМОИ Илмий Кенгашининг 2015йил 30-июньдаги №3-сонли йиғилиш қарори билан нашрга тавсия этилган.
М У Қ А Д Д И М А
Республикамизда илм-фан техника ва ишлаб чиқариш корхоналари кенг ривожланаётган даврда ўрта мактаблар, академик-лицей ва касб-ҳунар коллежларида кимё фанини ўқувчиларга чуқурроқ ўргатиш зарурият бўлса, иккинчи томондан, замон талаби ҳамдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” талаблари асосида таълим тизимида рўй бераётган ўзгаришлар умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежларидаги бошқа ўқув фанлари қатори кимё предметининг ўқитилишини ҳам тубдан янгилашни талаб этмоқда. Бугунги ҳар бир фан ўқитувчиси олдида юқори малакали баркамол инсонга таълим ва тарбия беришдек маъсулиятли вазифа турибди. Шу боис, ҳақиқий педагог бугун нафақат билим доираси кенг мутахассис, балки юксак маданиятли болалар ва ўсмирлар билан ҳамкорликда ишлашда ижодкор инсон бўлишига эришиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқишга қабул қилишда тест усулини жорий этиш ҳақидаги фармонининг қабул қилиниши, муҳим стратегик қарорлардан бири бўлиб, бу фармон истеъдодли ёшларни танлаб олишда ижтимоий адолат ва холисликни таъминлади.
Ишлаб чиқилган кўп вариантли тест тизими нафақат энг қобилиятли ёшларни олий ўқув юртларига юқори даражадаги махфийлик ва адолат билан танлаб олишга, балки умумтаълим ўқув юртлари битирувчиларининг билимларини Давлат таълим стандартларига мос келишини аниқлашга, ўқув тарбия жараёни сифатига таъсир кўрсатувчи омилларни (педагоглар савияси, дастурлар, дарслик ва ўқув методик қўлланмаларнинг аҳволи, баҳолаш мезонлари ва ҳ.к) белгилашга имкон беради.
Олий ўқув юртларига абитуриентларни қабул қилишда, кимё фанидан ўтказиб келинаётган тест синовлари ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Тест топшириқлари кўп вариантли тизими асосида мураккаблик
даражаси турлича бўлган масала ва мантиқий саволларда тузилмоқда. Бу эса кимё фанининг барча бўлимларини янада чуққуроқ ўрганишга ва фикр юритишга шунингдек, ўқувчиларни табиатда, турмушда ва техникада кузатиладиган кимёвий ходисаларга эътибор беришни ва бу ходисаларга ўзининг муносабатини билдиришга ўргатмоқда.
Кимё дарсларида назарий материалларни ўрганиш билан бирга доимо параллел равишда экспериментал ва хисобланадиган масалалар ечиб бориш мақсадга мувофиқдир. Одатда, кимёдан барча масалалар ўзининг мазмуни билан биринчи навбатда назария, қонун, жараён моддаларнинг хоссалари ва кимёвий реакцияларнинг бориш шарт-шароитлари, хамда кимёвий тенглама формулаларнинг тузишни кўзда тутади. Масалаларни мунтазам ечиб бориш кимёдан ва ёндош фанлардан олинган билимларни амалда ўхшаш ва янги шароитларда қўллашга имкон беради. Буларнинг барчаси юқори даражада мулохаза юритиш ва мантиқий фикрлашни талаб этади.
Қўлланма мактаб, касб-ҳунар коллежлари, Академик литцей ўқувчилари, абитуриентлар, талабалар, кимёфани ўқитувчилари учун тавси этган холда ўқувчиларни кимёдан масалалар ечиш кўникмаларини шакллантиришга ва шу асосда ДТМ томонидан эьлон қилинаётган тест топшириқларини мустақил еча олишга ёрдам беради, деган умиддамиз.
Муаллифлар
Do'stlaringiz bilan baham: |