4-Модул. Дин ва замонавий ижтимоий ҳаёт.
18-Мавзу. Замонавий ўзбек жамияти ҳаётида дин институти ўрни
Дин ва демократик жараёнлар. Миллий муносабатлар ва диний эътиқод муносабатлари. Жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлашда диний ташкилотлар ва диний қадриятлар таъсири. Диний расм-русумлар социал бирдамлик омиллари сифатида. Давлатнинг ижтимоий ҳимоя тизими ва диний қадриятлар ўзаро ҳамкорлиги. Ислом ва бошқа диний конфессиялар орасидаги толерантлик асослари. Миссионерлик ва уни демократик жараёнларга салбий таъсири. Ислом рационализмининг ижтимоий муаммоларни бартараф қилишдаги аҳамияти.
19-Мавзу. Ижтимоий тараққиёт ва дин омили алоқадорлиги
Ижтимоий тараққиёт: тушунча ва шакллари. Ўзгариш, ривожланиш, прогресс, регресс. Ижтимоий тараққиёт тўғрисидаги назариялар. Ижтимоий ўзгаришларга олиб борувчи омиллар. Жамиятнинг эволюцион ривожи. Социал инқилоблар ва уларнинг дин институтига таҳдиди. Дин ва социал барқарорлик. Дунё тизимларини шаклланиши. Жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг тутган ўрни.
20-Мавзу. Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан
интеграциялашуви жараёнида - дин омили
Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлишини аҳамияти. Ўзбекистоннинг минтақавий конфликтлар, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашишида диний қадриятлар самарадорлиги. ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон тархий диний-маданий меросини тарғиб қилишдаги ўрни. Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши. Ўзбекистон ва араб мамлакатлари Лигаси муносабатларида дин омили. Ўзбекистон ва ислом банки.
21-Мавзу. Глобаллашув шароитларида дин институти аҳамиятини ошиши.
«Диннинг барҳам топиши» назариялари ва атеистик тарбиянинг таназзули. Дунё миқёсидаги ҳуқуқий қонунбузарликлар: коррупция, гиёҳванд моддаларни етиштириш, тарқатиш ва истеъмол қилиш, алкоголизм, одам савдоси, терроризм ва экстремизм каби глобал ижтимоий хавфли иллатларни бартараф қилишда диннинг сермахсул фаолияти. Диний рационализм ғайри инсоний ҳодисалар: бир жинсли никоҳлар, клонлаштириш кабиларни вужудга келишининг ишончли тўсиғи. Жаҳон ҳамжамиятининг янги геосиёсий манзарасида дин омили ролини юксалиши. Давлатлараро муносабатлар ва дин омили. Глобаллашув шароитларида жаҳон динлари арбобларининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларининг долзарблик касб этиши.
22-Мавзу. Дин социологияси ва унинг тараққиёти истиқболлари
Глобал жаҳон ҳамжамияти замонавий дин социологиясининг объекти сифатида. Янги социологик таълимотлар. XXI асрдаги дин социологияси парадигмалари. Ўзбекистонда дин социологияси: социал жараёнларнинг глобаллашуви шароитида ривожланиш муаммолари. Замонавий ахборот технологияларидан диннинг эмпирик ва амалий социологик тадқиқотларида фойдаланиш. Ахборот жамияти шароитида дин омили юксалишининг социологик башорати.
Do'stlaringiz bilan baham: |