8-мавзу. Темир йўл транспорти корхоналарида асосий воситалар амортизация ҳисоби
Темир йўл транспортида асосий воситалар (локомотив, вагон, темир йўл ва бошқалар) амортизация ажратмаларининг ҳисоби. Амортизация ажратмаларнинг меъёрлари, амортизацияни ҳисоблаш тартиби, ҳисобда унинг акс эттирилиши. Тезлаштирилган амортизация усули.
Асосий воситаларни инвентаризацияси ва уларнинг натижаларини ҳисоби. Объектларни эскириш баҳосини ҳисоблаш.
9-мавзу. Темир йўл транспорти корхоналарида асосий воситалар ижарасининг ҳисоби
Ижарага олинган асосий воситалар ва уларнинг ҳисоби. Ижарага топширилган асосий воситалар бўйича операцияларни ҳисобга олиниши. Ижарага топширилган ва олинган асосий воситалар бўйича операцияларни синтетик ва аналитик ҳисоби.
10-мавзу. Асосий воситалар капитал таъмири ҳисобининг хусусияти
Юк ва йўловчи вагонларни деподаги таъмирлашни ҳисобга олинилишини ўзига хослиги. Вагонларни деподаги таъмирига кетган харажатларни қоплаш манбалари. Вагонларни деподаги таъмирига кетадиган харажатларини темир йўл ишлаб чиқариш харажатларига киритилиш тартиби. Капитал таъмирнинг усуллари.
11-мавзу. Темир йўл транспорти корхоналарида номоддий активлар ҳисоби
Номоддий активларни баҳолаш ва таснифлаш. Номоддий активларни келиб тушиши ҳисоби. Номоддий активларнинг амортизация ажратмаларни ҳисоблаш усули. Номоддий активларни чиқиб кетиш ҳисоби.
Темир йўл транспортида номоддий активларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби.
12-мавзу. Темир йўл транспорти корхоналарида ишлаб чиқариш
захиралар ҳисоби
Темир йўл транспортида ишлаб чиқариш захиралари ҳисобининг вазифалари, ишлаб чиқариш захиралар ҳисобининг тўғри ташкил қилиш учун уларни туркумланиши ва баҳоланиши.
Темир йўл тармоқ корхоналарида материалларни келиб тушиши ва ишлатилишининг синтетик ҳисоби. Материалларни ҳисоб нархини мазмуни ва ўзгаришлар ҳисоби.
Моддий бойликларни баҳолаш номенклатураси ва унинг қўлланилиши. Моддий бойликларнинг ҳисоб–китоб қоидалари. Темир йўл транспорти жорий ҳисобидаги ёқилги ва мойлаш материалларни баҳоланиши учун маҳсулот ишлаб чиқаришда режали таннархини қўлланиши, қўшилган қиймат солиғи ва унинг ҳисобга олиш тартиби.
Маҳсулот етказиб берувчилардан материалларни келиб тушиши ва чиқиб кетишини ҳужжатларда акс эттирилиши. Моддий бойликларни сотиб олиш, қўйиб юборилиш ва сотишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш. Материалларни сотиш ва қўйиб юбориш шакллари. Таъминот органлари ишини баҳолаш учун маҳсулот реализацияси кўрсаткичини аҳамияти.
Темир йўл устки қурилмалари материалларнинг ҳисоби ва уларни харид қилинишдаги ўзига хос тамонлари. Материаллар ҳисоби бўйича ҳисоботларни тузиш тартиби, текширилиши ва қайта ишланиши.
Темир йўл транспортида тара ва тара маҳсулотлар ҳисобини ўзига хос томонлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |