Модулли таълим технологияси қўлланилган машғулотнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўқитувчининг фаолияти
|
Талабанинг ўқув -билиш фаолияти
|
Кўзланган натижа
|
1-босқич
Ташкилий қисм.
Талабаларнинг мустақил ўқув билиш фаолиятини ташкил этади.Модуль дастурининг дидактик мақсади ва ўқув топшириқлари билан таништиради
|
Модуль дастурининг дидактик мақсади,модуллар,уларнинг хусусий дидактик мақсадлари,машғулот давомида бажариладиган ўқув топшириқлари,топшириқлар юзасидан берилган кўрсатмаларни англайди.
|
Талабаларни модуль дастурининг дидактик мақсади,модулларнинг хусусий дидактик мақсадига муофиқ ўқув билиш фаолиятини ташкил этишга ўргатиш.
|
2-босқич
Янги мавзуни ўрганиш.
Талабаларнинг модуль дастури ёрдамида мустақил ишларини ташкил этади.
Муаммоли вазиятларни вужудга келтиради,тегишли ҳолларда ёрдам уюштиради.
|
Модуль дастури асосида ўз ўқув билиш фаолиятини ташкил этади.Ўқув материалини мустақил ўзлаштиради,ўқув топшириқларини тўлиқ бажаради,саволларга жавоб топади.
|
Асосий ғояни ажратиш,мантиқий фикр юритиш,фикрини баён этиш ва асослаш кўникмаларини ривожлантириш ,мулоқотга киришишга эришиш .
|
3-босқич.
Модуль дастуридан ўрин олган ҳар бир модуль якунида ўқув баҳси,савол-жавоб,мунозара,ақлий ҳужум ўтказади.
|
Муаммоли вазиятлардан чиқишнинг оптимал вариантларини таклиф этади.Ўқув баҳси,савол-жавоб,мунозара ва ақлий ҳужумда фаол иштирок этади.
|
Ҳар бир шахснинг интелектуал ривожланишига имкон яратиш.
Талабалар ўртасида ҳамкорлик,ўзаро ёрдамни вужудга келтириш.
|
Жадвал асосида келтирилган фикрлардан кўриниб турибдики,маъруза машғулотларида модулли таълим технологиясидан фойдаланилганда талабаларнинг билиш фаолиятининг фаоллашиши мазкур машғулот самарадорлигини орттиришга замин тайёрлайди.
Мутахассислик фанларидан модулли дарсни қуйидагича ўтказиш тавсия этилади:
1.Ташкилий қисм.
2. Ўтган мавзулар юзасидан ўқувчилар билимини тест саволлари ёрдамида аниқлаш ва баҳолаш( дастлабки жорий назорат)
3. Ўтган мавзуни якунлаш .
4.Янги мавзуни баёни:
а) Янги мавзу бўйича тузилган модул дастурини тарқатиш ва ўқувчиларни модулнинг дидактик мақсади билан таништириш.
б)Ўқувчиларни якка ёки кичик гуруҳлар тартибида модул дастуридаги топшириқларни бажаришга йўллаш;
в) ҳар бир ўқув фаолияти элементи топшириқларининг тўлиқ бажарилишини назорат қилиш,тегишли кўрсатмалар бериш;
г) ҳар бир ўқув фаолияти элементи якунида савол-жавоб ёки мунозара ўтказиш.
5.Янги мавзу юзасидан тест саволлари ёрдамида ўқувчилар билимини аниқлаш:
а) ўз-ўзини назорат;
б) ўзаро назорат;
в) ўқитувчи назорати.
5.Дарсни умумий якунлаш.
1-модул дастури
Ўқув фаолияти элементи
(ЎФЭ)
|
Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган ўқув материали юзасидан топшириқлар
|
Топшириқни бажариш юзасидан кўрсатмалар
|
Баҳо
|
ЎФЭ-1
|
Мақсад:Металларга умумий характеристика бериш ва металларнинг ички тузилиши билан танишиш.
Қуйидаги саволларга оғзаки жавоб тайёрланг:
1.Моддаларнинг металл ҳолати ҳақида маълумот беринг.
2.Металларнинг ички тузилиши қандай тузилган?
3.Кристалл ва аморф жисмлар тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар нимадан иборат ?
4.Ўз фаолиятингизни баҳоланг.
|
Дарсликдан тегишли мавзуни ўқинг. Индивидуал ишланг.
Савол-жавобда иштирок этинг
.Баҳо кейинги графага қўйилади.
|
|
ЎФЭ-2
|
Мақсад: Металларнинг кристаллик тузилишини, улардаги нуқсонлар, диффузия ҳодисаси ва металларнинг таркибини ўрганиш ва механик хоссаларини аниқлаш.
Дарсликдан фойдаланиб қуйидаги саволларга жавоб топинг:
1.Металларда қандай нуқсонлар учрайди?
2.Диффузия ҳодисасига таъриф беринг.
3.Металл ва қотишмаларнинг тузилиши ва таркиби қандай методлар асосида ўрганилади?
5. Металл ва қотишмаларнинг механик хоссалари қандай методлар асосида ўрганилади?
6.Металлар қандай кристалланади?
7.Металларнинг физикавий , механикавий ва технологик хоссаларини айтиб беринг.
8.Металл нима?
9.Ўз ўқув фаолиятингизни баҳоланг.
Топшириқ тўлиқ бехато бажарилган бўлса, «5» баҳо( рейтингнинг юқори бали).Топшириқ тўлиқ бажарилиб, хатолар мавжуд бўлса, «4» баҳо ( рейтингнинг тегишли бали). Топшириқ чала бажарилган, хатолар кўп бўлса, «3» баҳо ( рейтингнинг тегишли бали). Топшириқ бажарилмаган бўлса, «0» балл.
|
Мавзуни диққат билан ўқинг.
Гуруҳ жамоаси билан ўтказиладиган савол-жавобда иштирок этинг.
|
|
ЎФЭ-3
|
Модулни якунлаш
1.Модулни дидактик мақсадини ўқинг
.2.Кўзланган мақсадга қай даражада эришдингиз?
3.Ўқув материалини пухта ўзлаштиришингизга нима ёрдам берди? Нима ҳалақит қилди?
Уйга вазифа.Модул дастури топшириқларини аъло бажарган бўлсангиз, модул дастури ёрдамида такроран ишланг
.Ижодий топшириқ.
|
Ўз фикрингизни баён этинг.
Уйда бажарилади
. Ўқитувчи ижодий топшириқни алоҳида ба ҳолайди.
|
|
Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, таълим жараёнида модул дастурларидан фойдаланиш ўқувчиларнинг билим олишларини фаоллаштиради ва ўқитиш самарадорлигини юқори даражада бўлишини кафолатлайди. Модулли дарсларнинг афзаллиги анъанавий дарс билан таққосланганда кўзга яққол ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |