Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигии Қарши давлат университети



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/63
Sana16.04.2022
Hajmi0,6 Mb.
#557596
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63
Bog'liq
kasb- hunar kollezhlarida materialshunoslik fanini modulli tuzilmasi va oqitish texnalogiyasi

 
Модуль бирлигининг мазмуни
Маълумотлар блоки 
 
Ҳозирги даврда одамлар ҳаётини ва жамият тараққиётини турли
машина, механизм ва аппаратларсиз тасаввур этиш жуда қийин.
Маълумки, ҳар қандай машина, механизм ва аппаратларнинг аксарият 
деталлари металлар ва уларнинг қотишмалари ҳамда металлмас
конструкцион материалллардан ясалади.
Машина ва механизм деталларининг конструкциясига ҳамда
ишлаш шароитига қараб уларнинг материалларига хилма-хил талаблар
қўйилади. Демак, машинанинг конструкцияси ва ишлаш шароитига
қараб унинг баъзи деталлари чўзилишга, баъзилари ишқаланишга,
айримлари эса эгилишга, буралишга етарлича қаршилик кўрсата олиши 
зарур.
Машина деталлари учун материал танлаш масаласи ва уларни
тайёрлаш технологияси шундай оқилона ҳал қилиниши керакки, 
натижада арзон ва пухта машина яратилсин. Бундай мураккаб
муҳандислик масалаларини ҳал этишда Материалшунослик фанининг
аҳамияти жуда катта, албатта.
Материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси
машина яратиш жараёнида конструктор ва технологлар дуч келадиган 
бир-бирига зид конструктив ва технологик масалаларни оқилона ҳал 
этишга ёрдам беради. Бу фан халқ хўжалигида кенг кўламда ишлатиладиган 
металлар ва уларнинг қотишмаларини рудалардан ажратиб олиш 
технологиясини ҳамда улардан муайян хоссали, аниқ ўлчамли турли 
буюмлар тайёрлаш усулларини, шу билан бирга металлмас материалларнинг 
ўзига хос хусусиятларини ўрганади.
Шунинг учун ҳам материалшунослик ва конструкцион материаллар 
технологияси фанининг асослари келгусида малакали мутахассис бўлиб 
етишишни истовчи бир муҳандис ва техник ходим томонидан чуқур 


ўрганилиши зарур. Автоматик серунум машиналар ва заводларнинг барпо
этилаётганлиги, инсоннинг фазога парвоз қилишини таъминлаган космик
кемаларнинг яратилиши,барча 
техника тармоқларининг
такомиллашаётганлиги бунга ёрқин мисолдир. Бу улкан ишларга
металлургларнинг ҳам қўшган ҳиссалари оз эмас.

Ўтмишсиз келажак йуқ” деган иборага асосланиб ушбу
фанимизнинг келиб чиқиш тарихисиз янги техникани ўзлаштириш ва
ривожлантириш мушкул. Металлар тўғрисидаги маълумот бундан
тахминан икки юз йил муқаддам фан тариқасида вужудга келган. Унинг 
асосчиларидан бўлган М.В.Ломоносов 1763-йилда “Металлургиянинг 
бошланғич асослари ёки руда ишлари” номли асарида металлургия 
жараёнларда содир бўлувчи физик ва кимёвий ҳосидаларни илмий асосда 
тушунтириб, металлар технологияси фанининг ривожланиши учун асос 
яратди. П.П.Аносов металл структураси (ички тузилиши)ни микроскоп 
ёрдамида биринчи бўлиб аниқлаган ҳамда пўлатнинг структураси
ўзгариши билан унинг хоссалари ҳам ўзгаришини изоҳлаб берган. П.П. 
Асносовнинг ишларини давом эттирганлар орасида металлшунос олим 
Д.К.Черновнинг ишлари саноатда муҳим ўрин тутади. У 1868-йилда
ўзининг тажриба ва кузатишларини якунлаб, “Агар бир хил кимёвий 
таркибдаги металлар ёки улар қотишмаларининг структуралари турлича 
бўлса, уларнинг хоссалари ҳам турлича бўлади” деган хулосага келди 
ва бу билан термик ёки механик ишлов бериш орқали металл
структурасини ўзгартириш мумкин эканлигини исботлади.
Бу олимларнинг илмий ва амалий ишлари асосида ҳозирги 
машинасозлик корхоналарида нафақат металлар, балки металлмас 
материалларнинг ҳам тузулиши, хоссалари ва амалда деталь сифатида 
ишлатилиш хусусиятлар аниқланди.
Материалшунослик ва конструкцион материллар технологияси
фанини ўрганишни осонлаштириш мақсадида уни қуйидаги асосий
бўлимларга бўлиб ўрганиш тавсия этиласи.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish