Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Боғдорчиликнинг иқтисодий самарадорлигини



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

3.Боғдорчиликнинг иқтисодий самарадорлигини
ошириш имкониятлари 
 
Боғдорчилик товар маҳсулотларининг рентабеллиги кейинги йилларда 
бозор иқтисодиёти қонунлари талаблари даражасида ташкил топади. Бу 
кўрсаткич асосан сотиш баҳоларининг нисбатан ошиши ҳисобига 
эришилган. Кўпчилик хўжаликларда йилдан-йилга 1 ц меванинг 
таннархининг кўтарилиши кузатилмоқда. Бу ҳолат асосан ҳосилдорлик ва 
меҳнат унумдорлиги даражасининг пастлиги ҳамда зараркунанда ва 
касалликларга қарши кураш харажатларининг кўпайиши билан боғлиқ. 
Сифатлироқ ва сердаромад маҳсулотларни кўпроқ ишлаб чиқариш 
мақсадида қуйидаги реал имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш зарур: 
-ҳосилдорлиги 
ҳамда товарлик хусусиятлари юқори мевалар 
майдонини кенгайтириш, етарли миқдорда кўчатлар тайёрлаш, уларни 
асосан куз ойларида экиш; 
-ҳосилдорликни ошириш учун агротехнологик жараёнларни ўз вақтида 
сифатли қилиб бажариш; 
-
ҳар икки – уч йилда гектарига 20-40 чириган гўнг, ҳар йили 120-180 
кг азот, 60-90 кг фосфор, 30-45 кг калий минерал ўғитларини солиш; 
-ҳосилга кирган боғларни ўртача 4-5 марта 600-700 м

ҳисобида 
суғориш; ер остисуви 1,5-2,0 м чуқур жойлашган жойларда январ ойида 2 
марта яхоб сувини бериш, қулайроғи томчилаб суғоришни жорий этиш; 
-
касаллик ва зараркунандаларга қарши курашни қисқа муддатларда 
ўтказиш; 
-товар маҳсулотларни бозор иқтисодиёти қонунлари талаблари асосида 
ташкил топган мавсумий баҳоларда сотиш, уларнинг нобуд бўлишни 
кескин камайтириш ва ҳ.к. 
22-БОБ.УЗУМЧИЛИКНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ 
ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
Деҳқон экканини 
олади, боғбон – 
тикканини 
Халқ мақоли 
 
1.Узумчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти 


311 
Узумчиликнинг асосий маҳсулоти турли хил (хўраки, кишмиш ва 
шаропбоп) узумлар таркибида инсон организми учун ўта фойдали шакар 
(асосан глюкоза), органик кислоталар, тери ошловчи бўёқлар, 
ферментлар, витаминлар, минерал тузлар ва бошқа хушбуй моддаларга 
бой. 
Турли хил узумлардан илмий асосланган меъёрларда (80-90 кг) йил 
давомида истемол қилиш катта калорияли (гўшт, ёғ ва бошқа) 
маҳсулотларнинг 
ҳазм 
бўлиш 
даражасини 
яхшилайди, 
инсон 
саломатлигини мустаҳкамлайди, умрини хам узайтиради. 
Узум маҳсулотларининг халқ хўжалигидаги аҳамияти хўраки, 
майизбоп ва шароббоп навлари бўйича алоҳида – алоҳида таҳлил этилади 
ва баҳоланади. 
Турли хил узум навларининг биокимёвий таркиби кескин фарқ 
қилади. Масалан, шакарлилик даражаси хўраки навларда 20-25 % гача, 
майизбопларда 30-35 %, винобопларда 15-18 %гача бўлади. Улар тўлиқ 
пишганда йиғиб олинса шакарлилик даражаси янада ошади. 
Хўраки узумларнинг асосий қисмини аҳоли ёз ва куз ойларида 
истемол қилади, бир қисмини махсус омборхоналарда сақлаб келаси йил
ҳосили пишганга қадар ҳам фойдаланади. 
Кишмишбоп ҳамда қисман хўраки нав узум қуритилади, майиз ва 
кишмиш тайёрланади, йил давомида аҳоли томонидан истемол қилинади. 
Шароббоп, қисман хўраки ва кишмиш навларини озиқ-овқат саноат 
тармоқлари қайта ишлаб шароблар, шампан винолар, коньяклар, мураббо, 
шинни, шарбат, компот, майонез ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 
Қайта ишланган узум маҳсулоти қолдиқларидан мой ишлаб чиқилади, 
чорвачилик омухта емларига қўшилади. Токларнинг барглари ва 
новдалари чорвачиликда озуқа, шохлари ва поялари ёқилғи сифатида 
ишлатилади. 
Узумчиликнинг юқори халқ хўжалиги аҳамиятидан яна бири 
шундаки, улар 50-60 йилларгача ҳосил беради. Илдизлари тупроққа чуқур 
жойлашади, қурғоқчиликка бирмунча чидамли, тупроқ унумдорлиги 
нисбатан паст, нотекис ерларда ҳам ҳосил беради ва ҳ.к. 
Демак, узумчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш 
сермеҳнат 
ва 
сердаромад 
ҳисобланади. 
Тармоқни 
интенсив 
ривожлантириш меҳнат, ер, сув ва бошқа ресурслар потенциалидан 
самарали фойдаланиш учун имкониятлар яратади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish