3.Капитал қўйилмалардан фойдаланиш самарадорлик
кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари
Қишлоқ
хўжалигида
капитал
қўйилмаларнинг
иқтисодий
самарадорлиги деганда, режадаги ёки ҳақиқатдаги эришилган самарани,
шу самарага эришишга олиб келган капитал қўйилмаларга нисбати
тушунилади. Қишлоқ хўжалигида капитал қўйилмалар иқтисодий
самарадорлигини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш учун кўрсаткичлар
системасидан фойдаланилади. Қайси мақсадда аниқланишига қараб
капитал қўйилмаларнинг умумий(абсолют) ёки таққослама иқтисодий
самарадорлиги аниқланади. Капитал қўйилмаларниг умумий(абсолют)
иқтисодий самарадорлиги капитал қўйилмаларнинг натижасини
баҳолашда, шунингдек режалаштиришда ва лойиҳалаштиришда, қайсики
соф маҳсулот, соф даромад ёки фойдани аниқлаш имконияти бўлганда
ҳисобланилади.
Капитал
қўйилмалар
иқтисодий
самарадорлиги
умумий(абсолют)
коэффициенти,
шунингдек
капитал
қайтими
кўрсаткичи (Ккай), соф маҳсулот, соф даромад ёки фойданинг қўшимча
ўсишини шу ўсишни таъминлаган капитал қўйилмаларга нисбати билан
ўлчанади:
СМ:СД:Ф
Кқай. =--------------
КҚўйил
Капитал қўйилмалар, агарда олинган умумий(абсолют) самарадорлик
коэффициенти нормативидан кам бўлмаса, шунингдек олдинги
ҳақиқатдагидан кам бўлмаса самарали ҳисобланади. Капитал
қўйилмаларнинг
умумий(абсолют)
самарадорлигининг
тескари
кўрсаткичи уларнинг қоплаш муддати ҳисобланади (КМ) ва капитал
сиғими кўрсаткичи дейилади.
КҚўйил.
ҚМ =--------------
СМ:СД:Ф
186
Қоплаш муддати, самарадорликнинг тескари кўрсаткичи бўлганлиги
учун у қуйидагича ҳам ҳисобланади:
1
ҚМ = -----------
КҚайт.
Капитал қўйилмалар, бошқа барча тенг шароитларда қисқа
муддатларда қопланса, у анча самарали ҳисобланади. Масалан: 0,07
коэффициенти капитал қўйилмаларнинг 14 йилда қопланишини
билдиради.
Қишлоқ
хўжалигида
капитал
қўйилмаларнинг
иқтисодий
самарадорлиги, шунингдек ердан - бош ишлаб чиқариш воситаларидан
фойдаланишни яхшилаш билан ҳам ифодаланиши мумкин. Шунинг учун
капитал қўйилмаларнинг умумий(абсолют) самарадорлигини билвосита
кўрсаткичи 1га қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерга ёки 1 га
ҳайдаладиган ерга
тўғри
келадиган
қишлоқ
хўжалиги
ялпи
маҳсулотининг(қиймат шаклида) қўшимча ўсиши ҳисобланади.
СМ.ЯМ
КҚай.= ---------------------
Қ/Х ЯЕ ёки ҲЕ
Қишлоқ хўжалигида капитал қўйилмалар умумий(абсолют)
иқтисодий самарадорлигини, шунингдек, капитал қўйилмалар ҳисобига
меҳнат унумдорлигининг ошиши ва маҳсулот ёки бажарилган иш
таннархининг пасайиши билан ҳам характерланади.
Меҳнат харажатларини пасайиши қуйидагича аниқланади:
Абсолют Х = Ха - Хб
Ха-Хб
Нисбий Х = ---------- * 100
Ха
бу ерда: Х-меҳнат харажатларини пасайиши, к/с, %;
Ха-капитал қўйилмагача меҳнат харажати, к/с;
Хб-капитал қўйилмадан кейинги меҳнат харажати, к/с.
Маҳсулот ва бажарилган ишнинг таннархини пасайиши қуйидагича
аниқланади:
Абсолют Т=Та-Тб
187
Та-Тб
Нисбий Т=-------- * 100
Та
бу ерда: Т-таннархннинг пасайиши сўм, %;
Та-капитал қўйилмагача таннарх, сўм;
Тб-капитал қўйилмадан кейинги таннарх, сўм.
Капитал қўйилмаларнинг таққослама иқтисодий самарадорлиги
хўжалик бир қанча вариантларини, янги техникани жорий қилишни,
ҳаракатдаги корхона ёки алоҳида иншоатларни реконструкция қилиш
ёки янгисини қуришни таққослашда ишлатилади. Капитал қўйилманинг
таққослама иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичи энг қулай вариантда
келтирилган харажат миқдори кўринишида ҳисобланади. (КХ)
КХ = Х+КҚ*МК
бу ерда: Х-жорий ишлаб чиқариш харажатлари(таннарх), сўм
МК-капитал қўйилмалар самарадорлигининг меъёрий коэффициенти.
Келтирилган харажатлар ўз ичига жорий ишлаб чиқариш
харажатларини ва капитал қўйилмалар таққослама иқтисодий
самарадорлиги бир хил миқдорда ягона меъёрий коэффициент орқали
келтирилган капитал қўйилмаларни олади. Қишлоқ хўжалиги учун
капитал қўйилмаларнинг таққослама иқтисодий самарадорлиги меъёрий
коэффициенти 0,12 га тенг деб тавсия қилинган, ўсимликчилик учун –
0,20, чорвачилик учун – 0,08. Бу шуни билдирадики, маҳсулот таннархи
пасайишидан қилинган тежам 1 сўмлик қўшимча капитал қўйилмага мос
равишда- 12; 20 ва 8 тийиндан кам бўлмаслиги керак.
Таққосланаётган вариантларда келтирилган харажатлар суммаси
қанча оз бўлса, бошқа барча тенг шароитларда капитал қўйилма шунча
самарали бўлади.
Қуйидаги мисолда бу яққол кўзга ташланади:
I-вариант II-вариант
Т 8800 м.с 10560 м.с
КК 26400 м.с 17600 м.с
МК 0,12 0,12
I-вариант: КХ=8.800+26.400*0,12=8.800+3.168=11.968 минг сўм
II-вариант:КХ=10.560+17.600*0,12=10.560+2.112=12.672 минг сўм
Мисолдан шу нарса кўриниб турибдики, бошқа тенг шароитларда I
вариант гарчи у 1,5 баравар кўп капитал қўйилма талаб қилса ҳам анча
самарали. Келтирилган харажат I вариантда 11698 минг сўм, II вариантда
эса 12672 минг сўм бўлар экан.
188
Do'stlaringiz bilan baham: |