Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


 Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

4. Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва
самарадорлигини оширишдаэришилган ютуқлар. Айрим 
ривожланган мамлакатларда фермер хўжаликлари
тажрибаси 
 
 
Мустақилликка эришилгандан кейин республикада мустабид 
тузумдан мерос бўлиб қолган иқтисодиётни бошқарувининг маъмурий 
буйруқбозлик услубидан воз кечилиб, халқимизнинг миллий, тарихий 
мероси, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналари ҳамда менталитетига 
таянган ҳолда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига босқичма-
босқич ўтиш модели–яъни «Ўзбек модели» яратилди ва ҳаётга тадбиқ 
этилмоқда.
Сиёсий-ижтимоий ислоҳотлар натижасида амалга оширилаётган 
иқтисодий 
ларзаларсиз, 
босқичма-босқич 
ўтилаётган 
бозор 
муносабатларининг туб моҳияти ва мақсадини республика аҳолисининг 
барча қатламлари тўласинча, онгли равишда тушуниб олиб, бозор 
ислоҳотларини самарали усуллар воситасида амалга ошириши мумкин ва 
зарур эканлигини, яъни ислоҳотлар одамлар учун ва шу одамлар орқали 
амалга оширилишини чуқур англаб етишлари зарур. Бугунги давр 


54 
кишиси товар сифатидаги иш кучини ўзида мужассам этган бозор 
муносабатлари субъектлари, янги иқтисодий шароитда ишлай оладиган 
бўлишлари ҳам талаб қилинади. 
Республика агросаноат мажмуида рўй бераётган ўзига хос ҳолат, бу 
соҳадаги мавжуд вазиятни чуқурроқ таҳлил қилишни, қўйилган 
вазифаларни имкон борича эртароқ ва камроқ йўқотишлар билан 
бажариш чора-тадбирларини белгилашни тақозо этади. Бу чора-
тадбирларни ишлаб чиқаришда ва асослаб беришда жахондаги бозорли 
иқтисодиёт тамойиллари асосида ривожланган, мамлакатларда тўпланган 
бой тажрибаларни хар томонлама ўрганиш, умумлаштириш ва улардан 
самарали фойдаланиш республика фермер хўжаликларини оқилона 
ташкил этиш, уларнинг иқтисодий самарадорлигини барқарор ошириш 
бўйича аниқ таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиш ва уни хўжалик юритиш 
фаолиятларига тадбиқ этиш соҳанинг иқтисодий кўрсаткичларини 
ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши муқаррардир. 
Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Япония, Германия, 
Голландия, Белгия каби тараққий этган давлатлар, “Осиё йўлбарслари” 
дея эътироф этилган ва кейинги ўн йилликлар мобайнида юксак 
ютуқларга эришган Жанубий Қурия, Сингапур, Тайвань, Малайзия, 
Хитой Халқ Республикаси сингари мамлакатларда тўпланган тажриба 
шундан далолат берадики, республикамиздаги жамият хаётининг барча 
соҳасини эркинлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий тараққкиёт 
ва барқарорликнинг асосий омили бўлган мулкдорлар синфини 
шакллантириш орқали эркин бозор муносабатларини тўла қонли вужудга 
келтириш истиқболда эркин, фаровон, маърифатли, ҳуқуқий фуқаролик 
жамиятини барпо этишдаги дадил қадам бўлиб хизмат қилади.
Юқорида қайд этилган мамлакатларда фермерчилик ҳаракатлари,
уларнинг самарадоролик даражалари, ўлчамлари катта-кичиклиги, 
эгаллаган ер майдонлари, ривожланиш суръатлари бир хил эмаслигини 
кўрсатади. 
Фермерлик ҳаракати, уларда хўжалик юритиш самарадорлик 
даражаси бўйича тўпланган ижобий тажрибалар бизнинг мамлакатимизда 
фермерлик ҳаракатини жадаллаштириш, унинг тез суръатлар билан 
барқарор ривожланиши ва самарадорлигини оширишда маълум даражада 
фойдали эканлигини эътиборга олиб, Америка Қўшма Штатлари қишлоқ 
хўжалигида фермерлик ҳаракати тажрибасини ўрганиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Америка Қўшма Штатларида фермерлар давлат томонидан доимий 
равишда қўллаб-қувватланиб келиниши натижасида уларнинг моддий 
техника ҳамда, ахборот информацион базалари юксак даражада 
ривожланган.
Мамлакатда фермер хўжаликларининг турли хил шакллари: оилавий 
фермерлар, йирик фермер хўжаликлари, фермерларга хизмат кўрсатувчи 
турли хил сервис корхоналари ва муассасалари, уларнинг ихтиёрий 
уюшмалари кенг фаолият кўрсатади.


55 
Бу мамлакатда фермерлар ўзаро ихтиёрий равишда кооперациялар-
уюшмаларига аъзо бўлиб кирадилар.
Фермерларнинг кооперацияларда ихтиёрий ҳамкорлигидан мақсад 
шуки, мавжуд ресурслардан самарали йўллар билан фойдаланиш орқали 
ҳар бир фермер ва бу фермерларга турли хил хизмат кўрсатувчи сервис 
фирмалари оладиган фойда ва даромад миқдорини ошишида тенг 
манфаатдорликдир.
Кооперативга бирорта фермернинг аъзо бўлиб кириши ёки 
аъзоликдан чиқиши, бирон бир субъект томонидан чегараланмайди; 
фармойиш, кўрсатма, буйруқ берилмайди; унинг фаолияти ҳақида қарор 
қабул қилинмайди. Бу фермерларнинг мутлоқ мустақил иши ва фақат ўзи 
ҳал қилади.
Кооперативларни бошқариш демократия асосида, унинг аъзолари 
томонидан бошқарилиб борилади. Кооператив аъзоларининг умумий 
йиғилиши юқори бошқарув органи бўлиб, кооператив фаолиятини 
мунтазамлаштириб, мувофиқлаштириб, бошқариб боради.
Америка фермерларининг энг ишончли ва энг масъулиятли 
ёрдамчилари фермерларга хизмат кўрсатувчи сервис кооперативлардир. 
Бундай фермерлар кооперацияси фаолияти ҳақиқатдан ҳам кўп қамровли 
бўлиб, улар қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар: уруғлик, озуқа, 
хашак, ўғитлар, ёқилғи ва мойлаш материаллари, жиҳозлар, инвентарлар, 
эҳтиёт қисмлар, ўсимлик ва ҳайвонларни табиий ривожланишига 
тўсқинлик қилувчи паразитларга қарши курашни ташкил этиш учун зарур 
кимёвий моддалар, молия-кредит ва суғурта таъминотлари; шартнома 
билан ишлайдиган ишчилар, ветеринария хизмати, ерга мелиорация 
ишлов бериш ва экишга тайёрлаш, ҳашаротга қарши кураш, техник 
хизмат кўрсатиш; зарур ахборот-информацияларни тўплаш, узатиш, қайта 
ишлаш, маълумот тўплаш; кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака 
ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш хизматлари, 
электроэнергия ва бошқа хизмат турлари кабилар.
Фермерга, хўжалик юритиши учун зарурий бўлган барча моддий-
техник жиҳозлар, асбоб-ускуна ва анжомлар тўласича таъминланган. У 
қишлоқ хўжалиги техникаси ва уларга керакли эҳтиёт қисмлар, ўғит, 
ёқилғи мойлаш материалларини ўзи аъзо бўлган кооператив орқали 
йилнинг, ойнинг, сутканинг қайси вақтида керак бўлса, шу заҳотиёқ, ҳеч 
бир ҳужжат, талабнома, рухсатнома ёки фармойишсиз олиш ҳуқуқига эга.
Хозирги пайтда Америка Қўшма Штатларида 2,1 млн. фермерлар 
мавжуд бўлиб, шулардан 85 фоизи оилавий фермерлар, яъни майда 
фермерлардир. Уларнинг умумий сони 1 млн 1780 та бўлиб, қишлоқ 
хўжалигида ишлаб чиқариладиган ялпи маҳсулотнинг фақатгина 20 
фоизига яқинини етказиб беради. Фермерларнинг 10 фоизи, яъни 215 
мингтаси шерикчилик асосида иш юритиб, умумий фермерларнинг 20 
фоиз маҳсулотини етказиб берса, 111 минг ёки умумий фермерларнинг 5 
фоизи 
мамлакатда 
ишлаб 
чиқарилаётган 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотларининг 60 фоизини етказиб берувчи фермерларнинг йирик 


56 
корпорацияларидан ташкил топган. Бундай фермер хўжаликларида 
маҳсулот ишлаб чиқариш иқтисодий самара билан олиб борилаётганлиги 
йирик 
корхоналарда 
ишлаб 
чиқаришнинг 
юқори 
даражадаги 
концентрациялашганлигининг ижобий натижасидир.
Республика 
қишлоқ 
хўжалиги 
корхоналаридаги 
дастлабки 
эришилган тажрибаларни умумлаштириш ва илғор мамлакатлар 
фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатадики, давлат тасарруфидан 
чиқарилган мулк ва шу мулкка таянилиб ишлаб чиқарилган маҳсулот, 
бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат эвазига олинадиган даромаднинг 
тақсимоти адолатли бўлиб, даромадни мулк ва меҳнат эгасининг ўзи 
тўлиқ тасарруф этишга имкон яратиб берилади. Бу хўжалик юритиш 
шакли моддий манфаатдорлик билан моддий жавобгарлик уйғунлиги 
асосида ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган, умумий мулкдан ўз 
улушига эга бўлган ҳар бир кишига, ҳар бир шахсга энг нафлилик ва энг 
манфаатдорлик даражасини таъминлайди. 
2-жадвалда республика фермер хўжаликларининг экин майдонлари, 
ялпи ҳосили, ялпи маҳсулоти ўзгаришининг динамикаси берилган. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish