Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


-жадвал  Ўзбекистонда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

2-жадвал 
Ўзбекистонда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 
асосий кўрсаткичлари, минг тонна (2005-2014 йй.)* 
Йилл
ар
Барча тоифадаги 
хўжаликлар 
Шу жумладан 
Фермер 
хўжаликлари
Деҳқон ва 
аҳолининг 
шахсий ёрдамчи 
хўжаликлари
Қишлоқ 
хўжалиги 
фаолиятини 
амалга 
оширувчи 
ташкилотлар 
Гўшт 
(тирик 
вазнда) 
Сут
Гўшт 
(тирик 
вазнда)
Сут
Гўшт 
(тирик 
вазнда) 
Сут
Гўшт 
(тирик 
вазнда) 
Сут
2005 
1061,2 
4554,9 
22,7 
94,7 
1002,4 
4409,2 
36,1 
51,0 
2006 
1139,6 
4855,8 
24,3 
111,2 
1078,3 
4709,1 
37,0 
35,5 
2007 
1208,7 
5097,5 
29,8 
125,4 
1147,4 
4949,7 
31,5 
22,4 
2008 
1288,0 
5426,3 
32,4 
151,6 
1223,2 
5250,2 
32,4 
24,5 
2009 
1367,8 
5802,5 
35,4 
190,9 
1300,1 
5582,2 
32,3 
29,4 
2010 
1461,4 
6169,0 
37,8 
205,0 
1389,2 
5927,8 
34,4 
36,2 
2011 
1564,2 
6766,2 
41,0 
230,1 
1481,6 
6494,6 
41,6 
41,5 
2012 
1672,9 
7310,9 
45,1 
256,8 
1583,9 
7008,5 
43,9 
45,6 
2013 
1787,8 
7885,5 
49,0 
285,6 
1690,3 
7547,2 
48,5 
52,7 
2014 
1906,3 
8431,6 
55,3 
608,6 
1800,2 
8064,6 
50,8 
58,4 


332 
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил 
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари. 
 
Жадвал маълумотларидан кўринадики, сигирлардан сут соғиб олиш, 
сўйилган молларнинг вазни ва бошқа маҳсулдорлик кўрсаткичларида ҳам 
ўзгаришлар бўлган. 2014 йили 2005 йилга нисбатан бир бош сигирдан 
соғиб олинган сут қарийб 28 % га ошган. Сўйилган қорамолнинг тирик 
вазни ҳам 2014 йилда 2005 йилга нисбатан 1,8 мартга ошган. 
Маҳсулдорликнинг ошиши ялпи сут ва гўшт маҳсулотларининг ҳажмига 
ижобий таъсир қилган. Шунингдек, бу ерда четдан келтирилган зотдор 
қорамоллар салмоғининг йилдан-йилга ошиб бориши ҳам муҳим рол 
ўйнамоқда. 
Қишлоқ хўжалиги кейинги соҳаси чорвачиликда иқтисодий 
ислоҳотлар амалга оширилди. Бунда давлат томонидан қишлоқ 
жойларидаги чорвачилик билан шуғулланувчи аҳоли ҳамда чорвачилик 
фермер хўжаликларида чорва моллари сонини кўпайтириш, наслчилик 
ишларини кучайтириш, зооветеринария сервис хизматларини кўрсатишни 
кенгайтириш учун шароитларни яхшилаш чоралари мақсад қилиб 
қўйилди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 
йил 21 апрелдаги 67-сонли “2006—2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи, 
деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда 
қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастурини амалга 
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли 
“Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар 
кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” қарорларини кўрсатиш мумкин. Чорвачилик 
соҳасидаги ислоҳотлар натижасида, шунингдек, хориждан келтирилган 
зотдор моллар ҳисобига ҳам 2013 йил бошига келиб 2004 йилга нисбатан 
қорамоллар бош сони 5,9 млн дан 10,1 млн бошга ёки 171,2 фоизга, 
шундан сигирлар сони мос равишда 2,5 млн дан 3,9 млн га, ёки 156,0 
фоизга, қўй ва эчкилар сони 9,9 млн бошдан 17,1 млн бошга ёки 172,7 
фоизга, паррандалар сони эса 17,7 млн донадан 47,5 млн донага ёки 2,6 
мартага ўсди
26
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2009 йил 26 январдаги
ПҚ-1047-сонли“Озиқ-овқат 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқаришни 
кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан республика аҳолисининг озиқ-
овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини барқарор таъминлаш, ички 
истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан бекаму-кўст тўлдириш, асосан қишлоқ жойларда 
замонавий юқори унумли техника ва технология билан жиҳозланган 
қайта ишловчи ихчам корхоналарни жадал барпо этиш, шу асосда янги 
26
ЎзСТАТ, Сельское хозяйства Узбекистана, Статистический сборник, 2013 


333 
иш жойларини шакллантириш, кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш, 
уларнинг даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида, 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув 
хўжалиги вазирлиги томонидан манфаатдор хўжалик бирлашмалари, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар 
ҳокимликлари билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш ва ички истеъмол бозорини улар билан 
тўлдириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб унда 
2009 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари энг муҳим турларини ишлаб 
чиқаришнинг асосий параметрлари, республика вилоятлари бўйича гўшт 
ва сут етиштиришнинг прогноз ҳажмлари келтирилган, шунингдек, 
республика вилоятларида 2009—2011 йилларда гўшт-сут маҳсулотларини 
қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам ускуналардан 
фойдаланадиган янги корхоналар, шунингдек хом сут тайёрлаш бўйича 
сервис пунктларини барпо этиш дастури ишлаб чиқилган. Шунингдек 
ушбу қарорда 2009 йилнинг 1 июлидан бошлаб гўшт-сут маҳсулотини 
саноат кўламида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш 
борасидаги фаолият фақат юридик шахс шаклида ташкил қилинган 
тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши қатъий 
белгилаб қўйилган бўлиб, гўшт ва сутни қайта ишлайдиган корхоналарга 
ўз маҳсулотини автофургонларда аҳолига нақд пулга сотиш ҳуқуқи 
берилган. Кейинги йилларда, яъни 2011 ва 2013 йилларда, ушбу қарорга 
қўшимчалар киритилди ва у ҳаётга татбиқ этилмоқда. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish