2.Пахтачиликнинг ривожланиши, ҳозирги аҳволи ва
истиқболи
Ўзбекистонда пахтачилик икки ярим минг йилдан буён ривожланади.
Аммо, унинг юқори самарадорлигидан фойдаланиш айрим даврларда
кескин тафовут қилади. Буни асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларидан
ҳам кўриш мумкин (1-жадвал).
1-жадвал
Ўзбекистонда ва Самарқанд вилоятида пахта етиштириш
динамикаси (2005-2014 йй.)*
Йил
-лар
Ўзбекистон бўйича
Самарқанд вилоятида
Майдони,
минг га.
Ҳосилдор-
лик, ц/га
Ялпи
ҳосил,
минг т.
Майдони,
минг га.
Ҳосилдор-
лик, ц/га
Ялпи
ҳосил,
минг т.
2005
1431
26,2
3750,0
103,4
25,0
260,4
2006
1430
25,0
3630,0
103,4
25,7
265,3
2007
1431
25,2
3609,0
103,4
24,7
255,7
2008
1425
23,8
3451,0
103,4
24,1
248,9
2009
1339
25,4
3399,6
100,0
23,5
235,0
2010
1400
26,5
3710,0
99,2
24,5
243,2
2011
1316
26,5
3500,4
100,7
26,4
264,3
2012
1286
26,5
3400,0
93,0
24,6
240,0
2013
1309
25,7
3361,2
94,8
23,7
224,4
2014
1301
26,1
3400,2
94,7
23,6
223,2
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
289
Ўзбекистоннинг мустақил мамлакат бўлиб ривожланиш йилларида
ялпи пахта маҳсулоти камайди. 2000 йилда республика 3030 минг тонна
ёки 1990 йилга нисбатан 41% га кам пахта хом-ашъёси ишлаб чиқилди.
Шу йилларда экин майдони 17,9% га қисқарди, гектаридан ҳосилдорлик
эса 24,2% га пасайди. Пахтачиликда бундай ҳолатга йўл қўйилиши
объектив ва субъектив сабаблар билан боғлиқ.
Мустақил ривожланиш йилларида пахта майдонини қисқартириш
ҳисобига суғориладиган ғалла, айниқса, буғдой ишлаб чиқариш
кўпайтирилди.
Суғориладиган
ерлар
мелиоратив
ҳолатининг
ёмонлашиши, минерал ўғитлар меъёрининг камайиши, сув танқислиги ва
ҳ.к. гектаридан олинадиган ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатди.
Лекин, ғўза экиладиган майдонларнинг камайишига қарамасдан
Ўзбекистон унинг ялпи ҳажми бўйича жаҳонда 5, пахта толасини жаҳон
бозорида сотиш бўйича 3- ўринни эгаллади. Бу нисбатлар йилдан-йилга
камайиб бормоқда. Чунки, республикамизда четга пахта толаси
чиқаришдан кўра тайёр маҳсулот экспорт қилиш тенденцияси жадаллик
билан давом этмоқда. Буни 10 йиллардан буён ҳар йили куз ойларида
бўлиб ўтадиган Тошкент Халқаро пахта ярмаркаси натижаларидан ҳам
билса бўлади. Биргина 2013 йилда республикамиз ана шундай ярмаркада
480 минг тонна тола ва 500 млрд сўм АҚШ долларилик тўқимачилик
маҳсулотлари экспорт қилишга шартнома тузди. Бу жараён кейинги
йилларда ҳам ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Илмий тадқиқот
натижалари шуни кўрсатадики, 1 тонна тола сотишдан кўра, худди шу
1тоннадан қайта ишланган маҳсулотларни сотиш 4-5 марта кўпроқ фойда
олиш имкониятини беради.
2004 йилни ўзида ғўза майдони 1340,6 минг га.гача камайиб, ялпи
ҳосил 3540,0 минг тоннани ташкил этиб, ҳосилдорлик 26,4 центнергача
етказилди.
2009 йилдан бошлаб пахта экин майдонларининг қисқариш
тенденцияси мавжуд бўлди. Бу йили пахта экин майдонлари 1339 минг
гектардан 2014 йили 1301 минг гектарга тушиб қолган. Лекин интенсив
омиллар таъсири остида ҳосилдорлик мос равишда 25,4 дан 26,1
центнер/гектарга ошди. Самарқанд вилоятида пахта экин майдонлари
2009 йилдаги 100 минг гектардан 2014 йилда 94,7 минг гектарга
камайган. Шу даврда ҳосилдорлик эса мос равишда 23,5 дан 23,6
центнер/гектарга ошганлигини кўриш мумкин
Ўзбекистонда кейинги йилларда эртапишар ва ўртапишар 20 дан ортиқ
навлар кенг майдонларда экилиб келинмоқда.
Мамлакатимизда пахтачиликни янада ривожлантириш учун жорий
этилаётган деҳқончиликнинг янги замонавий тизимида устувор йўналиш
қилиб қуйидагиларни белгилаш мумкин:
Тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини оширишнинг асосий йўли
алмашлаб экишдир. Ҳозирги кунда фермер хўжаликларида алмашлаб
экишнинг 1:1 схемаси (ғалла 50 %, пахта -50 %) ва 1:2 схемаси (ғалла 33,3
%, пахта 66,7 %) кенг қўлланилмоқда. Бу схемаларда тупроқ
290
унумдорлигини сақлаб қолиш учун такрорий экинлардан, айниқса, дон –
дуккали экинлардан кенг фойдаланиш талаб қилинади.
Келажакда шўрланган ва шўрланишга мойил бўлган ерлар учун пахта
– беда алмашлаб экишнинг 2:3:1 схемасини (2 дала беда, 3 дала пахта, 1
дала ғалла) ўрганишни тавсия этиш мумкин.
Рақобатбардошли интенсив типдаги навларни тўғри танлаш ва уни
уруғчилигини ташкил қилишнинг аҳамияти каттадир. Экишга фақат
стандарт талабига жавоб берадиган уруғларни етказиб беришга эришиш
билан айни вақтда уруғчилик ишлари илмий асосда олиб борилгандагина
мақсадга эришилади.
Ўғитлаш тизимида ўғитларнинг меъёри, қўллаш муддати ўсимликнинг
талаби асосида ўтказилиши шарт. Деҳқончиликда «қайтариш» қонунига
қатъий амал қилиш ва ғўзани ўстиришда ресурс тежовчи
агротехнологияларни жорий этиш, айниқса сув сарфини тежайдиган,
тупроққа
ишлов
бериш
сонини
камайтиришга
қаратилган
технологияларни жорий этишга эришиш талаб қилинади.
Фермерчиликда ишлаб чиқаришни механизациялаш, уни давр талаби
даражасига кўтариш, фан–техника, илғорлар тажрибасини ишлаб
чиқаришга жорий этиш чора – тадбирларини кўриш ҳамда ғўзани
ҳашорат ва касалликлардан сақлашда уйғунлашган усулдан кенг
фойдаланиш, бунга айниқса биологик усулга эътиборни кучайтиришнинг
аҳамияти беқиёсдир.
Технологик
жараёнларни
ўтказишда
технологик
интизомни
бузилишига асло йўл қўймаслик керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |