Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


В.Леонтьев  1.Баҳонинг иқтисодий моҳияти ва вазифалари



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

В.Леонтьев 
1.Баҳонинг иқтисодий моҳияти ва вазифалари 
 
Бозор шароитида баҳо алоҳида аҳамият касб этади. Чунки баҳо 
орқали товар, ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига ўтади. Шунингдек 
хўжалик ишлаб чиқариш ҳаражатларининг қопланишива фойда олиш 
баҳо орқали амалга ошади. Баҳо – товар қийматининг пулдаги ифодаси 
бўлиб, унинг динамикаси, нисбати ва ўзгаришлари асосида қиймат 
қонуни ётади. Қиймат қонуни баҳонинг товар қиймати атрофидаги 
ҳаракати қонуниятини аниқлайди. Рақобат шароитида, талаб ва таклиф 
асосида баҳо ва қиймат ўзгариб туради. Гоҳо баҳо қийматдан юқори 
бўлади ва аксинча. Икковининг тенг келиши эса мувозанат баҳосини 
юзага келтиради. Маҳсулотга қўйилган паст баҳо, одатда уни ишлаб 
чиқариш ҳаражатларининг пастлигидан келиб чиқади. 
Эркин рақобат шароитида баҳо меъёрий ҳаражатларга тенг бўлади. 
Ўтмиш иқтисодчиларнинг таъкидлашича, баҳо ўртача ишлаб чиқариш 
ҳаражатлари билан аниқланади. Бундай таърифда баҳо маҳсулотга бўлган 
талабдан анча узоқлашади ва ўртадаги боғлиқлик йўқолади. Ҳақиқатда 
эса маҳсулотга бўлган талабнинг ортиши ёки пасайиши мос равишда 
баҳони оширади ёки пасайтиради. Демак, баҳо ва талаб ўртасида тўғри 
пропорционал боғланиш мавжуд. 
Шунингдек, талаб ўз навбатида маҳсулот таклифи билан ҳам 
боғланган. Бу боғлиқлик баҳони мувозанатлаштиради ва ишлаб чиқариш 
тармоқлари ўртасида ресурсларни оқилона тақсимлашга олиб келади. 
Мувозанат баҳоси, худди талаб ва таклиф сингари бир қанча омилларга 
боғлиқ бўлади. Бозор бир хил товар ва хизматларга турли хил баҳо 
даражаларини ўрнатишни тавсия этади. Турли харидорлар томонидан 
сотиб олинадиган бир хил товарларга турли баҳоларнинг ўрнатилиши 


261 
баҳонинг дискриминацияси дейилади. Демак, баҳонинг миқдори товар 
қийматига тўғри пропорционал. Қиймат қонуни баҳо ҳаракати қонуни 
бўлгани билан ҳар доим ҳам ва ҳар қандай товар учун ҳам бир хил 
бўлавермайди. Баҳода фақат товар қиймати эмас, балки айирбошлаш 
шароитлари, талаб ва таклиф, баҳонинг давлат томонидан тартибга 
солиниши (бошқарилиши) ишлаб чиқарувчи ва истеъмол ўртасида 
қийматнинг тақсимланиши ҳам акс этади. Шунинг учун баҳо қийматнинг 
кўриниш шакли сифатида намоён бўлади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигида баҳо қуйидаги 
муҳим вазифаларни бажаради: 

Баҳонинг ҳисоблаш ёки ўлчаш вазифаси. Иқтисодиётда баҳонинг 
турли тизимлари ёрдамида ялпи ва товар маҳсулот ишлаб чиқариш учун 
сарфланган моддий-пул харажатлари, соф даромад, фойда каби барча 
қиймат кўрсаткичлари режалаштирилади ва ҳисобга олинади; 

Баҳонинг рағбатлантириш вазифаси. Ҳар бир хўжаликнинг 
маҳсулот сотишдан оладиган даромади, энг аввало, товарнинг ишлаб 
чиқариш харажатларига ва баҳосига боғлиқ бўлади. Табиийки, маҳсулот 
баҳосининг кўтарилиши шу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмини 
кўпайтиришга ундайди; 

Баҳонинг тақсимот вазифаси. Товарлар баҳосининг ўзгариши 
моддий товарларни қайта тақсимлаш имконини беради. Бундан ташқари 
баҳо ёрдамида қўшилган қийматни, соф даромадни ва ҳ.к.ларни 
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш амалга оширилади, шунингдек 
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш сферасини 
молиялаштириш амалга оширилади; 

Баҳонинг тартибга солиш (бошқариш) вазифаси. Баҳо орқали 
ишлаб чиқариш ва истеъмол, талаб ва таклифлар ўртасида алоқа 
ўрнатилади. Меҳнат ва ишлаб чиқариш воситаларининг тармоқлар 
ўртасида тақсимланиши ҳам баҳо орқали амалга ошади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish