ишларнинг самараси ва бошқалар асосида ташкил этиш.
7. Бажариладиган ишлар комплекс ҳолда ва доимий равишда давом
этиши.
Ва энг муҳими СПИД касаллигини олдини олиш, унга қарши
самарали ишларни олиб боришлик эпидемиологик ҳолатларни яхши
билган ва ҳисобга олган ҳолда, барча ўлка, худудлар, мамлакат миқёсида
олиб борилмас экан кутган, юқори натижага эришиб бўлмайди.
Шундай экан барчамиз ҳамма вақт, ҳар дамда, ҳар жойда фаолликни
қўлдан бормаслигимиз ва доимо хушёр бўлишимиз керак. Омон
булинглар Азизлар!
www.ziyouz.com kutubxonasi
ТИББИЙ ХИЗМАТ БЎЙИЧА УМ УМ ИЙ КУРСАТМАЛАР
Тиббиёт ходимлари учун СПИД билан оғриган беморлар билан
ишлаш борасида энг муҳими ўзаро сир сақлаш, махфийликдир. Бунинг
учун қуйидагиларга қатьий риоя қилиниши керак:
1. Шифокорликда мустаҳкам сир сақлаш;
2. Лабораторияда текшириш, диагностика ва даволаш ишларини
аноним, махфий ҳолда олиб бориш;
3. Беморга, унинг оиласига ва яқин кишиларига нисбатан рухан
кўтаринкиликка кагга эътибор бериш;
4. Инфекция тарқалиши масалаларини олдини олиш (профилактика)
ни яхшилаб тушунтириш;
5. Турли хил масалалар бўйича огохлик (тишни даволашда, ишда,
ўқишда, сугурта масаласи ва бошқаларда), хушёрлик ва бошқалар.
СПИД ОҚИБАТИДА АҲЛОҚ, ОДОБ ВА ҲУҚУҚ ДОИРАСИ
СПИД вирусининг ҳайвонлар организмида яшамаслиги ва унинг
фаолияти ҳамда кўпайиши учун фақат одам хужайралари кераклиги фан
оламида америкалик олимлар томонидан аниқланган. Улар каламуш,
сичқон, мушук ҳатто маймунлар қонига СПИД билан зарарланган одам
қонидан юборганларида ҳам, уй ва ёввоий ҳайвонлар тишлаганида хам,
жуда кўп тажрибаларда, касалликнинг клиник белигилари кузатилмаган.
Демак, СПИД бу
социал касаллик.
Шунинг учун у кенг маънода нафакат
иқтисодий, сиёсий зарар келтиради, шунингдек оилавий, руҳий, маънавий,
ахлоқий салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Шундай экан касалликни олдини олиш, даволаш тарқалишини
чеклаш ишларида ақл-заковат билан яшаш тарзини яхши йўлга қўя билиш
энг муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ушбу касалликнинг номи ҳар қандай
кишида ўзгача салбий ҳис-туйгу уйготади.
Шу сабабли психологик тўсиқларни бартараф этиш керак бўлади.
Бунинг учун қуйидагиларга қатъиян риоя қилиш лозим:
1. СПИД вируси билан зарарланган киши ҳам, соглом одам ҳам
касалликнинг юқиши ҳамда юқмаслик йўлларини яхши билиш ва унинг
олдини олиш чораларини кўриши.
2. Вирус ташувчи, бемор ва унинг атрофидаги яқин кишилари
тушкунликка тушмаслиги.
3. Оила, яқин кишилари билан яхши муносабатда бўлиш ва
ҳамдардлик ила яшаш.
4. Беморга ва инфекция ташувчига иқтисодий, айниқса маънавий
ёрдам қўлини чўзиш.
5. Ҳар қандай шароитда ҳам ахлоқ, одоб ва ўзаро хурмат ила яшаш.
www.ziyouz.com kutubxonasi
6.
Ҳар бир кимса ўз ҳақ-ҳуқукини яхши билган ҳолда ўзини ва ўзгани
химоя қила билиши, маънавий ва маданий жавобгарликни бурч деб
билиши ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |