«
1
ипотиреоз»
деб аталувчи касаллик пайдо бўлади. Бунда барча
моддалар
алмашинуви
жараёнларининг
секинлашуви
кузатилади.
Натижада кўпгина орган ва тўқималарда бузилишлар рўй беради. Бу
касаллик секин-аста ривожланганлиги туфайли беморлар узоқ вақт
шифокорга мурожаат этмайдилар. Бунда бўпташишлик, камҳаракатлилик,
уйқучанлик, хотиранинг сусайиши, бспарволик пайдо бўлади. Кейинчагшк
кўз атрофи шишиб, хатто жазирама иссиқ ҳавода ҳам эт увишади. Оғир
холларда шиш бутун танага таркалади. Аёлларда хом семизлик “Ойбарчин
кўриниши” юз беради. Баъзап ушбу йод етишмаслиги касаллиги туғма
бўлиши мумкин. Бунда болада бир қанча камчиликлар - бўйи пастлик
(кретинизм) кузатилади, Буқок касаллигининг бундай тури
«Микссдема»
деб аталади. Кретинизмга чалинган беморларнинг ташки кўриниши ўзига
хос, паст бўйли, териси саргимтир тусда, қуп-қуруқ, сочи ва тирноғи мурт,
синувчан, турқи совуқ, огзи ярим очиқ, тили оғзига сиғмайдиган даражада
шишган, камгап, яхши гапираолмайдиган бўлади. Кўпинча бундай
болаларда кар-соқовлик қайд этилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Буқоқ касаллигини даволашда
1960 йилларда Ўзб.ФА Ўлка
медицинаси илмий-текшириш институтнда, академик Ё.Х.Тўрақулов ва
профессор
Р.Қ.Исломбековлар
томонидан
каттагина
ютутқларга
эришилди. Улар ушбу касалликни айрим холларда жаррохлик усули билан
даволашнинг ўрнига (бундай ҳолларда баъзан нохуш асоратлар бўлиши
мумкин эди) радиологик методни қўллаб яхши самарага эришишди.
Бунинг учун улар “Давлат мукофоти” га сазовор бўлишди.
ЙОД ТАНҚИСЛИГИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Буқоқ касаллигининг олдини олиш ва даволаш учун:
1. Ҳаммавақт соғлом ҳаёт турмуш тарзига қатъий риоя қилишлик-
овқатланишни тўғри ташкил қилишлик, сифатли , сервитаминлик ва
тартибли овқатланишлик, озодалик, покликка риоя қилишлик, ишлаш ва
вақтида дам олишликни яхши режалаштиришлик.
2. Кўпроқ сервитаминли мевалардан, сабзавот маҳсулотларидан,
кўпроқ денгиз карами, қовоқ, бақлажон, сабзи, туруп ва бошқалардан
иложи борича натурал ҳолатда истсъмол қилишлик (шарбат ҳолатида ва
б.) яхши самара беради.
3. Таркибида йоди бор, сервитаминли, минералларга бой таомларни-
тузли нон, йодли туз, мевалар, сабзавотлар, полиз экинлари, кўкатлар,
балиқ, икра ва бошқалардан истеъмол қилишлик.
4. Ёнғоқ мағзини ёки ғўра пайтидагисини натурал ҳолда ютиш,
ҳамда унинг кўк пўстлоги ва баргини меъёрида солиб дамлаб ёки
қайнатиб ичишлик энг яхши фойда келтиради. Шунингдек ёнғоқнинг гўра
пайтидагиси ҳамда ҳурмо мурабболаридан доимо танаввул қилиб
туришлик. Айниқса ҳурмодан истеъмол килишлик.
5. Тоза ҳаводан фойдаланишлик, организмни чиниқтиришлик, бадан
тарбия
машғулотлари
билан
мунтазам равишда
шуғулланишлик,
спортнинг ёқтирган тури билан шуғулланишлик, доимо меъёрида
ҳаракатда бўлишлик ва шу кабилар.
6. Шифокорлар маслаҳати билан доривор ўтлардан тайёрланган
дамлама, қайнатма, қиём-балзамларидан ёки натурал ҳолда, туруп уруғи,
зира, сабзи уруғи, арпабодён, чилонжийда, тоғрайхон, баргизуб, ялпиз ва
бошқалардан фойдаланишликлар самара беради.
Касалликнинг зўраймаслиги ва организм қувватини сақлаш ҳамда
бемор ҳолатини яхшилаш учун қуйидагилар қатъиян тавсия этилмайди:
1. Меъёридан ошиб, зўриқиб жисмоний ва ақлий меҳнат қилишлик
ҳамда нерв-асабни зўриқтирадиган, ҳис-ҳаяжонни ва рухий ҳолатни
салбийлаштирадиган омиллар (факторлар).
2. Беморларга аччиқ чой, қаҳва, какао, кола, ширинликлар, шоколад,
ўткир ва шўр таомлар-қовурилган гўшт, қази, колбаса кабилар истеъмол
қилишлик мумкин эмас.
www.ziyouz.com kutubxonasi
3. Офтобда кўп юришлик, мсъсридан ортиқча ҳаракат ва жисмоний
ва бошқа ҳаракатлар қилмаслик.
4. Салбий ноҳуш одатлардан иложи борича ўзини тийишлик ва
батамом ҳоли бўлишлик: алкоголли ичимликлар истеъмол килмаслик,
тамаки маҳсулотлари, нос, наша ва бошка чекишлардан воз кечишлик.
5. Гиёҳвандликнинг
барча
турлари-наркотик
ва
психотроп
моддалардан истеъмол қилишликлар энг муҳим чора тадбирлардан
ҳисобланади.
Буларнинг ҳаммаси букок касаллигининг зўрайиши ва ёмон
оқибатларга олиб келишини доимо эсда тутинг. Уз вактида шифокор
маслаҳатидан фойдаланишликни унутманг!
Демак валеологик нуктаи назардан организмда йод танқислиги пайдо
бўлса, юқорида таъкидланган «Тиреотоксикоз» ва « Миксидема» юзага
келиб, инсон саломатлигига путур етказиб, умрнинг кисқаришига сабабчи
бўлар экан. Шунинг учун ҳам ҳар бир шахс ушбу жиҳатдан ўзлигини
англаши ва йод стишмаслигининг олдини олишлик чора-тадбири билан
яшашлиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |