яъни
организмнинг
ўзга
тўқималарга жавоб бермаслигини тушунтирди.
ИММУНИТЕТ ВА ИММУН ТИЗИМ АЪЗОЛАРИ
Нерв-асаб тизими, эндокрин тизимлари қаторида иммун тизим
организмга ёт бўлган нарсалардан (бактерия, вирус, оддий жонзотлар ва б.
лар) ҳамда ўзидаги, ўзи учун ёт бўлган нарсалардан ҳам ҳимоя килади.
Масалан, организмда доимо ўзи учун ёт бўлган миллионлаб мутант
ҳужайралар ҳам пайдо бўлиб турадиган ёмон ўсимталарга манба
бўлувчилардан ҳам асрайди.
Организмни ҳимоя қилувчи фаолиятида специфик ҳимоя - иммунитет
ва организмнинг носпецифик резистептлиги
мавжуд.
Носпецифик
иммунитетга қуйидагилар киради: фагоцитоз, пиноцитоз, комплемент
тизими, табиий цитотоксиклик, интерферонларнинг таъсири, лизоцим, р -
лизин ва бошқа гуморал ҳимоя омилларидир.
Иммунитет - бу комплекс реакция бўлиб, гомеостазни ҳимоя
қилувчи, организмга ёт ҳужайра ёки бошқа омилларнинг (бактсриялар,
заҳарлар, вируслар, рак ҳужайралари ва бошқалар) кириб келиши ва
организмнинг ўзида ҳосил бўладиган ёт унсурларга қарши ҳимоя
реакциясидир.
Антиген таъсирида организмнинг иммунологик фаолият жиҳатдан
кайта курилиши «орлтирилган иммунитет» дейилади.
Ҳар кандай организмга ёт бўлган нарсани «антиген» деб аталади.
Организмда унга карши модда ҳосил бўлса, уни «антитела» деб аталади.
Бунда лимфоцигларнинг сезгирлиги ҳам ошади ва иммун жавобни беради.
Сўнгра антителадаги рецепторлар билан антиген боғланади.
Иммунитетда қатнашувчи аъзолар 4 гуруҳга бўлинади:
1. Марказий - тимус (айрисимон без) ва суяк кўмиги;
2. Периферик қисми - лимфа тугунлари, қораталоқ, лимфоэпителиал
тизим (ту'рли хил органлардаги шиллиқ пардалар);
Do'stlaringiz bilan baham: |