Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Иссиқлик алмашинуви йўлларини ўрганиш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Иссиқлик алмашинуви йўлларини ўрганиш. 
Организм ташқи муҳит билан иссиқлик алмашинуви қуйидаги йўллар билан боради: 


232 
Конвекция – тери ҳарорати ва ҳаво ҳарорати ўртасидаги фарқ бўйича. Агар тери 
ҳарорати ҳавоникидан юқори бўлса, иссқлик организмдан ҳавога, паст бўлса ҳаводан 
организмга ўтади. 
Кондукция – атроф буюмлари сатҳига бевосита тана қисми тегиш йўли йўли билан 
иссиқлик алмашинуви. 
Нурланиш – бу йўл инфрақизил нурлар воситасида иссқлик алмашинуви, агар атрофни 
ўраб турган предметлар ҳарорати одам тана ҳароратидан паст бўлса, нур чиқариш манбаи 
одам ҳисобланади (паст ҳароратда иш бажаришда, аксинча бўлса) предметлар (металл 
қуйиш, қиздириш цехларида). 
Организмдан иссиқликни чиқиши, буғланиш йўли – теридан, нафас йўллари сатҳидан 
тер ва намлик буғланиши учун кетган иссиқликдир. Ишлаб чиқариш шароитида 
организмнинг иссиқликни бу йўл билан йўқотиши асосан тери орқали тер буғланишига 
тўғри келади (1 гр. тер буғланишида организмдан 0,6 ккал иссиқлик сарфланади). 
Организмнинг ташқи муҳит билан иссиқлик алмашинуви жараѐни қулай (комфорт) 
шароитида ва микроиқлимнинг бошқа турларида бир хил бўлмайди. Комфорт микроиқлим 
шароитида организмдан иссиқлик кондукция ва конвекция йўли билан 30%, нурланиш йўли 
билан 45% ва тер буғланиш йўли билан 25% ташқи муҳитга чиқади. 
Иш шароитларида ташқи муҳит билан иссиқлик алмашинуви юқорида келтирилган 
нисбатлар кескин ўзгаришига дучор бўлиши мумкин. Бунинг натижасида организмнинг 
иссиқлик ҳолатида вужудга келадиган ўзгаришлар физиологик жараѐнларда зўриқиш ва у 
билан боғлиқ бошқа оқибатларга олиб келади. 
Юқорида келтирилган маълумотларни назарда тутиб меҳнат гигиенаси врачи конкрет 
иш шароитларида ишловчиларнинг иссиқлик ҳолатига объектив баҳо бера билиш ва унинг 
асосида мақсадга мувофиқ соғломлаштириш чора тадбирларини ишлаб чиқа олиш керак. 
Организмнинг ташқи муҳитга иссиқлик бериш йўлларини ўрганиш усуллари. 
а) Конвекция, кондукция ва нурланиш йўллари билан жами иссиқлик берилишини 
махсус биоиссиқлик ўлчови асбоб (биотемпломер) воситасида ўлчанади. Асбоб қабул 
қилувчи қисми махсус иссиқлик сезувчи терможуфт ва термобатарея тарзида бажарилган 
мосламалардан иборат. Қабул қилувчи қисмларда вужудга келган потенциаллар махсус 
қабул қилувчи қисм потенциалларда ккал/(м

соат) бирлигида аниқланади. 
Қабул қилувчи мосламалар беш дона бўлиб улар баданнинг маълум нуқталарига 
ўрнатилади (бет, кўкрак, қўл ташқи қисми, сон, тизза). Асбобда ишлаш тартиби алоҳида 
берилади. Навбатма-навбат ҳар бир нуқтадан олинган кўрсаткичлар махсус формулага 
қўйилиб организм сатҳидан конвекция, кондукция нурланиш йўллари жами билан қанча 
(ккал/м
2
соат) иссиқлик чиқиб кетаѐтгани аниқланади. 
б) Организмнинг нурланиш йўли билан берилаѐтган иссиқлик миқдори махсус 
дифферециал радиометрлар ѐрдамида аниқланади. Радиометр алюиний корпус ичига 
жойлаштирилган термобатареядан иборатдир. Радиометр тананинг маълум қисмларига 
юқоридаги каби яқинлаштирилиши оқибатида термобатареяда электр потенциали вужудга 
келади. Бу потенциал потенциометр ѐрдамида ккал/м
2
соат) бирлигида аниқланади. Асбобда 
ишлаш тартиби алоҳида берилади. 


233 
11-расм. УФ-радиометр «ТКА-ПКМ». 
c) Тер буғланиши йўли билан организмдан иссиқликнинг йўқолаѐтган миқдорини кўп 
қўлланиладиган усулларидан бири ―сузгич дафтарлар‖ (фильтровалние тетради). Бу усул 
асосида оғирликни аниқ фильтр қоғозларини (одатда 8 см
2
сатҳга эга) айрим қисмларига 
ўрнатилиб, маълум вақтдан сўнг улар оғирлиги қайта тортилади. Қайд этилган вазн 
оғирлигидаги фарқ асосида бир м
2
соатдан буғланаѐтган тер миқдори қуйидаги формула 
ѐрдамида ҳисобланади: 
Рқ К(0,07 П бетқ 0,25 П кўкракқ 0,25 орқа елкақ 0,05 П кафтқ 0,10 П сонқ 0,2П тиза) 
Р – ажралаѐтган тернинг ўртача миқдори г/м2соат; 
К – коэффициент 15 г/(м
2
соат) га тенг; 
П – ўлчаш ўтказилган тери нуқталари 8 см
2
сатҳидан 5 минутда ажралган тер миқдори. 
Тери орқали тер буғланиши сарфланадиган иссиқлик миқдори ташқи ҳаво ҳарорати 
билан бевосита боғлиқдир. Оптимал микроиқлим шароитида бу кўрсаткич 60 ккал/м
2
соат га, 
30
0
C да ккал/м
2
соат ва 33
0
C да – 10 ккал/м
2
соат. 
Организмдан нам буғланиши йўли билан иссиқлик сарфланиши ўпка сатҳидан нафас 
олиш жараѐнида содир бўлади.

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish