Тўғри жавоблар:
1 – Д
2 – Г
3 – А
4 – А
5 – Б
6 – А
7 – А
8 – А
9 – Б
10 – Г
XV боб. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ШАХСИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИНИНГ
ҚЎЛЛАНИЛИШИ.
Мавзунинг мақсади:
ишлаб чикариш корхоналарида ишловчиларнинг хавфли ва
зарарли омил таъсиридан саклаш максадида барча ишчиларни шахсий химоя воситалари
билан таъминлаш, оптимал иш шароитларини яратиш, умумий ва касб касалликларини
камайтириш ва экологик шароитни саклаш максадида шахсий химоя воситаларини куллашни
мехнат гигиенси врачи давлат стандартлари буйича таркатади ва назорат килади.
Ишлаб чиқаришнинг ҳозирги замон такомиллашган даражасида ҳар доим хавфсиз
меҳнат шароитини яратиш ва ишлаб чиқаришдаги ѐқимсиз омилларнинг таъсиридан ҳимоя
қилиш воситаларидан фойдаланиш ҳар доим ҳам бўлавермайди. Шунинг учун ШҲВ ҳали
ҳам муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда 130 га яқин қўл терисини, нафас олиш аъзоларини,
бошни, юзни ва кўзни асраш воситалари ишлаб чиқарилади.
Махсус иш кийимларидан ташқари, санитарияга оид кийим ва оѐқ кийими фарқланади
(булар озиқ-овқат ва доришунослик ишлаб чиқаришда соғлиқни сақлаш муассасаларида
савдода, умумий овқатланиш корхоналарида маиший хизматдагиларга берилади).
Технологик кийим ва оѐқ кийими (асбобсозлик корхоналарида ифлосланишдан сақлаш
учун, ҳамда аниқ меҳнатда, оптика, радиотехника ва бошқа корхоналарда фойдаланилади) ва
расмий кийим ҳалқ хизматидаги ишчиларни кийинтиришда ресторан, вагон кузатувчилари
ва бошқалар ШҲВ иш вақтида одамларнинг хавфли ва хайрли ишлаб чиқариш омилларидан
сақлаш ва уларнинг таъсирини олдини олиш ѐки камайтиришда ҳимоя қилиш учун
белгиланган. Улар одам организмида зарарсиз ва ташқи муҳитга мос келадиган маълум бир
шароитда яратиб беришлари керак.
ШҲВ орасида қуйидагилар фарқланади:
қамровчи воситалар (пневмокийимлар, сув қамровчи кийимлар, скафандрлар);
нафас олиш аъзолари учун ШҲВ;
341
махсус иш кийими;
оѐқларни ҳимоя қилиш учун ШҲВ (махсус оѐқ кийим);
қўлларни ҳимоя қилиш учун ШҲВ;
бошни асраш учун ШҲВ
юзни ва кўзни ҳимоя қилиш учун ШҲВ;
эшитиш аъзоси учун ШҲВ;
нафас олиш аъзолари учун ШҲВ таъсир кўрсатиш принципи бўйича 2 га бўлинади:
фильтрловчи (тозаловчи) ва мзоляторли (ажратиб қўиювчи).
Фильтрловчи (тозаловчи) воситалар – бу респираторлар (чангга қарши, газга қарши ва
ҳаммабоп) ва противогаз (газдан сақланишда тутунга қарши фильтрсиз). Буларга
пневмошлем ва пневмомаскалар киради. Ажратиб қўйиш воситалари – бу шлангли
аппаратлар (ўзи сўрувчи, ҳаво пуркчи, компрессорда) ва кислородли нафас олиш аппарати
махсус хизмат учун белгиланган (қутқарув ишлари, ўт ўчиришда ва бошқалар).
Фильтрловчи нафас олиш аъзолари учун ШҲВ кислород етарли бўлган шароитда 16-18
ҳажми процентлардан кам бўлса ва хавфли нарсаларнинг миқдори аниқ бўлсагина (0.5
ҳажми процентдан ошмаса) ишлатилади. Ҳамма фильтрловчи НОА ШҲВ белгиланган
маркадаги фильтрловчи элементлар билан таъминланади. Респираторлар ватанимизда ишлаб
чиқарилган битта ФПП фильтр билан таъминланган. Бу перхлораторлар ўзидан электр
зарядни ўтказувчи толалардан тайѐрланган. Улар катта бўлмаган қаршиликка эга.
Респираторлар ичида энг соддаси ―Лепесток‖. Бу ингичка толали фильтрловчи
материалдан ишланган енгил дока ниқоб бўлиб, уларнинг 3 хил тури чиқарилади:
―Лепесток–200‖, ―Лепесток–40‖, ―Лепесток–5‖. Улар юқори дисперсли чангнинг
концентрацияси 5 марта ошганда ҳимоя қила олади.
Нафас олиш аъзоларининг турли хил чанглардан ҳимоя қилиш учун 2К респиратори
ишлатилади (бу енгил ярим ниқоб бўлиб, 2 қаватли фильтрловчи материалдан ташкил
топган). Ҳаводан тозалаш самарадорлиги 99,9%. Зарарли бўлган аэрозол ва газлардан сақлаш
учун оммабоп респираторлар ишлаб чиқарилган, бу резинали ярим маска ва ўзгариб
тортувчи 2 та фильтрловчи патронлардан иборат. Бу патронлар махсус ютувчи вааэрозолга
қарши фильтрловчидан иборат.Буларнинг бир неча тури ишлаб чиқарилади: ―А 4 маркали‖ –
органик моддалардан, симоб буғларидан, ―Б 4 маркали‖ – нордон газлардан, ―Г маркали‖ –
симоб буғларидан ва бошқалардан асрайди. Ишлаган вақтда чангли муҳит бўлса, масалан,
МИОТ – 49 шлем ишлатилади. Бу темир қолипига ўрнатилган қалпоқчалардан иборат. Шлем
тагидан ҳаво компрессор йўлидан берилиб турилади, кислород беришда бурма шлем
қўйилишидан олдин очилади. Респираторларнинг бошқа маркаларидагилар ҳам (чангга
қарши ―Астра–2‖, РП-К, Ф-62 ва бошқалар), шунингдек НОА ШҲВ ларига киради. Бу газ
ниқоб комплектидан иборат:
газниқоб қутича;
юз қисми;
ғижимланган шлем;
ҳалтачаларни ўз ичига олади.
Юз қисми 5 хил ўлчамда тайѐрланади (0,1,2,3,4). Саноат газ ниқобларини ишлаб
чиқаришда ва қишлоқ хўжалигида учрайдиган зарарли махсулотлардан, яъни ҳавода газ
буғи, чанг-тутун ва туман ҳолида учрайдиган моддалардан сақлайди ва улар кўз, нафас олиш
аъзоларини асраш учун мўлжалланган. Ишлатишга қараб турли миқдордаги газга қарши
ИХВ ишлаб чиқарилади. Масалан,аэрозолли фильтр бу органик буғлардан (бензин, бензол,
ацетон, олтингугуртдан) сақлайди. А-жагарранг, очқизил аэрозолли фильтр органик
буғлардан ҳамда чанг, тутун, тумандан сақлайди. Г-қора ва сариқ аэрозолсиз фильтр симоб
буғларидан ҳамда чанг, тутун, тумандан сақлайди. Бундан ташқари бошқа хил
миқдордагилар ҳам бор. Бу ШҲВ ҳаводаги зарарли буғ газларининг миқдори РЭКдан 10-15
марта ошиб кетганида ишлатилади. Ажратиб қўювчи НОА ШҲВ атмосферада кислород
етишмаганда (16-18%) ѐки унда ҳар қандай даражадаги зарарли газ, буғ чанг бўлганда
сақлайди. Улар шлангли аппаратлар бўлиб ҳаво бериш компрессори, ҳаво пуркагичлари ва
342
ҳаво сузгичлари орқали амалга оширилади. Буларга шлангли противогазлардан ПШ-1, ПШ-2
киради. ПШ-2 чегараловчи нафас олиш асбоби 1 комплект ҳаво берувчи белбоғ 25 м,
сигналли қутқарувчи арқон, нафас олувчи тоза ҳаво зонасида туради. РМТ-62 шлангли
респиратор кенг тарқалган бўлиб, шланг аппаратларига скафандр ва пневмошлем киради.
Ўта хавфли кимѐвий моддалар чиқарувчи цехларда ҳалокат захираси бўлиши керак, уларни
олиш учун осон жойда сақлаш керак. Ҳар куни ишлатилгандан сўнг респиратор ва
противогазларнинг юз қисми зарарлансизлаштирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |