Кафедра мудири, ассистент Т.А.Қорабоев
Ўқув амалиёти дастури “Агробиология” факультети ўқув-услубий комиссиясида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган
2019 йил __ августдаги __-сонли баённома
Агробиология факультети декани_____________ Н.Н.Абдурахимов
Келишилди:
Ўқув услубий бошқармаси бошлиғи ____________ А.Махмадалиев
КИРИШ.
Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимида амалий тайёргарлик жуда катта аҳамиятга эга. Талабалар амалиёт даврида маъруза ва лаборатория-амалий машғулотларда эгаллаган билимларини чуқурлаштириб, мустаҳкамлаб борадилар, уларни тажрибада синаш йўли билан текширадилар ҳамда тушуниб етадилар.
Талабалар ўқув амалиётини ўтиш даврида қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқаришда қўлланилаётган ҳамма агротехник тадбирларни билишлари зарур.
Ўқув амалиёти аниқ хўжалик шароитида тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, ерларни ишлаш тизими, экинларни экиш ҳамда далаларни бегона ўтлар билан ифлосланганлигини аниқлаш ва уларга қарши кураш бўйича ўтказилади.
Ўқув амалиётининг мақсади - талабаларнинг “Деҳқончилик” фанидан олган билимларини, жумладан, ерни ҳайдаш ва сифатини аниқлаш, ўсимликлар қолдиғи (чим, анғиз ва бегона ўтлар)нинг кўмилишини ҳисобга олиш, бороналаш, тупроқ намлигини аниқлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, қатор оралиғига ишлов бериш, бегона ўтларни ўрганиш ва улардан гербарий тайёрлаш, бегона ўтларга қарши агротехник ва кимёвий кураш чораларини ўтказиш, ўсимликларнинг кўчат қалинлигинии аниқлаш ҳамда деҳқончилик тизимининг ҳолатини баҳолаш бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашдир.
“Дехқончилик” фани бўйича ўқув амалиёти университет ўқув тажриба хўжалигида ўтказилади.
5410200 - Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича) ва 5411100 – Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси бакалавриат йўналишлари учун ўқув режасига мувофиқ
2-босқичда 1 ҳафта (36 соат) ўқув амалиёти ўтказиш мўлжалланган.
“Деҳқончилик” фани бўйича ўқув амалиёти (36 соат)
№
| Мавзу номи |
Ажра-тилган соат
|
1
|
Ҳайдаш сифатини аниқлаш.Ўсимликлар қолдиғи кўмилишини ҳисобга олиш.
|
6
|
2
|
Ерни бороналаш жараёнлари билан талабаларни таништириш.
Тупроқ намлигини чамалаб ва Кабаев усулида аниқлаш.
|
6
|
3
|
Қишлоқ хўжалик экинларини экиш меъёри ва сифатини аниқлаш.
Қатор ораларига ишлов бериш ва унинг муддати ҳамда сифатини аниқлаш.
|
6
|
4
|
Бегона ўтларни ўрганиш ва улардан гербарийлар тайёрлаш.
|
6
|
5
|
Бегона ўтларга қарши агротехник, кимёвий кураш чоралари билан танишиш. Қўлланилаётган гербицидларни солиш меъёрини ва ишчи эритма концентрациясини ҳисоблаш.
|
6
|
6
|
Ўсимлик кўчат қалинлигини ўрганиш ва ҳисоблаш. Ҳисоботларни ҳимоя қилиш ва ўқув амалиётини якунлаш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |