Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


 Моторлар чулғамларининг тўғри уланганини ва созлигини



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/107
Sana24.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#579013
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   107
Bog'liq
elektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash

12.2. Моторлар чулғамларининг тўғри уланганини ва созлигини 
текшириш 
¡згармас ток машиналари.
¡згармас ток моторларининг яхши ишлаши 
кўп жиҳатдан якорь чулғамларининг ҳамда асосий (бош) ва қўшимча 
қутбларда жойлашган чулғамларнинг тўғри уланишига боғлиқ. 
Ўзгармас ток машиналарининг асосий қутбларида параллел, кетма-кет ва 
мустақил уйғотиш чулғамлари, қўшимча қутбларда эса асосий кетма-кет
уйғотиш ва ёрдамчи параллел ёки мустақил уйғотиш чулғамлари 
жойлаштирилган. 
Электр машиналарнинг ҳамма чулғамлари ГОСТ 183—74 га мувофиқ 
тегишлича шартли белгилар билан белгиланади (12.1-жадвал). 
12.1-жадвал 
Ўэгармас ток машиналари чулғамлари чиқиш учларининг белгиланиши 
Чўлғамнинг чиқиш учлари 
Чиқиш 
учлари 
бошининг 
белгиланиши 
Чиқиш 
учлари 
охирининг 
белгиланиши 
Якорники 
Қўшимча қутбларники 
Компенсацияловчи чулғаминики 
Параллел уйғотиш чулғаминики 
Кетма кет уйғотиш чулғамининки 
Мустақил уйғотиш чулғаминики 
Я1 
Д1 
К1 
Ш1 
С1 
Н1
 
Я2 
Д1 
К2 
Ш2 
С2 
Н2 
Электр моторлар вазифасига қараб турли улаш схемаларига эга (12.1-
расм, 
а, б, в).
Якорь чулғамининг боши 
Я1
ҳар доим мусбат қутбли чўткаларга 
уланади. 


169 
12.1-расм. 
Электр 
машиналарнинг 
уйготувчи 
чулғамларини 
параллел 
(а),
кетма-кет 
(б)
ва аралаш (б) улаш 
схемалари 
Чўлғамларнинг 
(якорь, 
қўшимча 
қутблар 
чулғамлари 
ва 
компенсацияловчи чўлғамларнинг) бир-бирига нисбатан тўғри уланганини 
текшириш моторь яхши ишлаши учун муҳим аҳамиятга эга. 
Якорь ва қўшимча қутблар КК чўлғамларининг тўғри уланганини 
текширишда (12.2-расм, а) якорь ва қутблар магнит оқимларининг йўналиши 
аниқланади. Улар бир-бирига қарама-қарши йўналган бўлиши керак. Якорь 
билан қутблар орасидаги зазорга милливольтметрга уланган кўп сонли 
ўрамлари бўлган ясси ғалтак қўйилади. Кейин якорь чулғамини манбага улаб, 
ундан номинал токдан кўпи билан 10% ортиқ бўлган ток ўтказилади ва 
занжирни узиб, милливольтметр стрелкасининг оғиш йўналиши кузатилади. 
Шундан сўнг ғалтакларни зазорлардан олмасдан, 12.2-расм, 
б 
да келтирилган 
қутблиликка риоя қилган ҳолда КК
 
чулғамига ток берилади. КК
,
чулғами 
занжирини узиб, милливольтметр стрелкасининг оғиши кузатилади. Агар 
стрелка якорь занжирини узгандаги оғишига нисбатан қарама-қарши томонга 
оғса, якорь ва қўшимча қутблар чулғамлари тўғри уланган бўлади. 
12.2-расм. Якорь ва қўшимча қутблар 
чўлғамларининг уланишини текшири 
схемалари:
а-якорь чўлғамини улаш билан, б-
қўшимча қутблар чўлғамларини улаш 
билан 
12.3-расм. Компенсацияловчи чўлғам 
ва қўшимча қутбларнинг уланишини 
текшириш схемаси 
Компенсацияловчи чулғам (
КЧ)
ва қўшимча қутбларнинг (12.3-расм) 
тўғри уланганини текширишда уларнинг магнит оқимларининг йўналиши 


170 
аниқланади. Улар бир-бирига қарама-қарши йўналган бўлиши керак. Кўриб 
чиқилаётган чулғамлар тўғри (мос) уланганда 
КЧ
ни паст кучланишли 
ўзгармас ток манбаига қисқа муддатли улаганда милливольтметр (
PV)
нинг 
стрелкаси ўнгга, узганда эса чапга сурилади. Якорь чулғамининг узилишга ва 
қисқа туташишга тузуклиги чулғам секцияларининг қаршилигини ўлчаш 
билан текширилади (12.4-расм). Коллектор чўткаларини кўтариб, иккита 
пластина обкали ток ўтказилади ва кучланишнинг пасайиши милливольтметр 
билан ўлчанади. Чўлғамда узилиш ёки қисқа туташиш бўлса, ўлчанган 
қаршилик бошқа секциялар қаршилигидан анча фарқ қилади. 
12.4-расм. Якор чулғамининг 
қаршилигини ўлчаш схемаси. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish