Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Агар трансформатор газ релесида ёнувчи газ қайд қилинса, навбатдан  ташқари мой намунаси олиниб, алангаланиш ҳарорати аниқланади



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/107
Sana24.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#579013
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   107
Bog'liq
elektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash

 
Агар трансформатор газ релесида ёнувчи газ қайд қилинса, навбатдан 
ташқари мой намунаси олиниб, алангаланиш ҳарорати аниқланади. 
 
Текшириш учун саволлар 
1. Трансформатор ишга қандай тайёрланади? 
2. Трансформаторни яроқлилиги қандай аниқланади? 
3. Трансформатор қандай қуритилади? 
4. Трансформатор мойи эксплуатацияси ҳақида маълумот беринг? 
5. Мой сифати қандай аниқлади? 
6. Мой қандай тозаланади? 
7. Мой регенерацияси ҳақида маълумот беринг? 
8. Термосифон фильтр вазифаси нима? У қандай ишлайди? Мой қандай 
регенерация қилинади? 
9. Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларидаги ТП ларнинг эксплуатациясининг 
хусусиятларини айтинг? 
10. Трансформаторда намлик ва иссиқлик алмашиниш жараёнини 
тушунтиринг? 
11. Мой эскиришини қандай тушунасиз?
12. Трансформатор ортиқча юкланишларда қандай ишлайди? 


93 
7-боб. ЭЛЕКТР МОТОРЛАР ЭКСПЛУТАЦИЯСИ 
 
7.1. Электр моторларни эксплуатацияга қабул қилиш 
Барча электр моторларни эксплуатацияга қабул қилиб олиниши зарур. 
Кичик қувватли моторлар ёғоч тарада олиб келинади. Йирик моторлар эса 
ёғоч ёки металл ромларда транспортировка қилинади. Ташиш ва ортиш 
туширишда барча эҳтиёт чоралари кўрилиши, моторларни механик 
зарарланишдан сақлаш зарур. Электр моторларни эксплуатацияга қабул 
қилишда у кўздан кечирилади. Мотор билан технологик агрегат ва узатма бир 
каркасда бўлса, ҳаммаси кўриб чиқилади. Бундан ташқари бошқариш шкафи, 
ишга тушириш-ҳимоя воситалари ҳам кўриб чиқилади. Валнинг эркин 
айланиши текширилади, моторни айланиш йўналиши стрелка билан 
кўрсатилган бўлиши керак. Моторни маҳкамланиш бошмоқлари текшириб 
кўрилади, уларда ёриқлар бўлмаслиги зарур. Уларниш қутиси механик 
зарарланмаган бўлиши зарур. Бошқариш – ҳимоя воситалари мотор олдига 
ўрнатилиши зарур, агар бошқариш пульти бошқа ерда бўладиган бўлса, унинг 
ишчи ҳолати ва кўрсаткичларини кўрсатиб турувчи сигнал элементлари 
бўлиши зарур. 
Электр мотор ўрнатиладиган фундамент массив бўлиши, камида электр 
мотор вазнидан 15-20 баробар массага эга бўлиши зарур. Тармоқ 
кучланишини ўлчаб турувчи вольтметр, юкламаси учун эса амперметр ва 
сигнал лампалари соз бўлиши зарур. 
Электр моторни эксплутацияга қабул қилишда изоляция қаршилиги 
ўлчаб кўрилади. Изоляция қарашлиги камида 0,5 МОм бўлиши керак. Одатда 
заводдан келиб тушган моторларда изоляция қаршилиги 
20

из
R
МОм 
атрофида бўлади. Ишга тушириш, ҳимоя воситаларининг изоляцияси ҳам 
камида 
5
,
0

из
R
МОм қаршиликда бўлиши керак. Ўрнатилганда моторларни 
фазаларидан ташқари корпуси ерга уланиш тармоғига уланади: 
4

ер
R
Ом
бўлиши зарур. Ерга уланиш контури зарарланишлардан ҳимоя қилинган 
бўлиши зарур. 
Электр моторни ишга туширишдан олдин фазаларининг боши ва 
охирлари текширилади. Валнинг эркин айланиши кўрилади, Изоляцияси 
қаршилиги ўлчаб кўрилади, ишга тушириш - ҳимоя воситаларининг созлиги 
текширилади. Тармоқ кучланиши ва мотор фазалар уланиши мослиги 
текирилади, фазалар симметрияси ўлчаб аниқланилади. 
Уч фазали асинхрон электр моторлар тармоққа тўлиқ кучланишга 
тўғридан тўғри уланади. Моторни ишга туширишда тармоқ кучланишининг 
пасайиши аниқланилади, ёки кучланиш исрофи қуйидагича аниқланилади. 
%
100
М
К
Т
К
Л
z
z
z
z
z
U





(7.1) 
бу ерда: 
Л
z
– тармоқ қаршилиги, Ом
Т
z
– таъминловчи трансформатор қаршилиги, Ом
м
z
– мотор қаршилиги, 
)
3
/(
Н
Н
М
I
U
Z




94 
Н
U
– тармоқ номинал кучланиш, В 
Н
I
– моторни ишга туширишдаги ток миқдори, А 
Агар кучланишнинг пасайиши 15… 20% дан кам бўлса, асинхрон 
электр моторлар тармоққа тўлиқ кучланишга тўғридан тўғри уланиши руҳсат 
этилади. Акс ҳолда махсус схемалар ёки воситалар қўлланилади. Электр 
моторни ишга тушиш ҳолати иш машинаси билан бирга ҳам текшириб 
кўрилиши зарур. Моторни ишга туширишда ток миқдори номинал токга 
нисбатан 5-7 баробар кўтарилиши мумкин. Моторнинг токини ишга 
туширишда чегаралаш учун қисқа туташтирилган роторли асинхрон 
моторларда бир неча услублар қўлланилади: агар нормал иш режимида мотор 
статор чулғамлари учбурчак схемада уланган бўлса, уни ишга туширишда 
юлдуз схемасида уланади, ишга тушириб бўлгач, учбурчак схемасига 
ўтилади; мотор ишга туширишда автотрансформатор ёки реактор орқали 
уланади, йирик электр моторларда; агар ротори фаза чулғамли бўлса ротор 
чулғамларига қўшимча қаршилик уланади. Юқоридаги услублар - схемалар 
моторни тўхтатиш ёки тезлигини ўзгартиришда ҳам қўлланилиши мумкин. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish