Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Электр ускуналарнинг профилактик синовлари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/107
Sana24.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#579013
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   107
Bog'liq
elektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash

4.2. Электр ускуналарнинг профилактик синовлари 
Электр ускуналар турли пухталикка эга бўлган бир неча қисмлардан 
иборат бўлади. Унинг бирор қисмининг яроқсиз ҳолга келиши бутун электр 
ускунанинг тўхтаб қолишига олиб келади, ишлаб чиқаришга зарар 
етказилади, иш машиналари ва агрегатлар туриб қолади. Айниқса кутилмаган 
тўхтаб қолишлар хавфли бўлади. Бундай тўхтаб қолишларни олдини олиш 
учун, кўрсаткичлари пасайиб кетган элементларни ўз вақтида топиш ва 
алмаштириш учун профилактик диагностика тадбирлари ўтказиб турилади. 
Энергетика тизимларида бундай диагностика профилактик синовлар ёки 
текшириш ўлчовлари дейилади. Техник эксплуатация қоидаларига кўра ва 
корхоналарда электр ускуналарни эксплуатациясини ташкил қилиш бўйича 
услубий қўлланмаларга асосан техник хизмат кўрсатиш ва ремонтидаги 
синовларидан ташқари мустақил тадбирлар сифатида профилактик синовлар 
ўтказиб турилади. Синовлар ҳажми ва меъёрлари завод тайёрлаб берган 
йўриқномалари ва электр ускуналар эксплуатацияси тажрибаларига 
асосланиб аниқланади. Бу синовлар техник эксплуатация қоидаларининг 
таркибий қисми бўлиб қолган ва корхоналарнинг энергетика хизмати 
томонидан бажарилиши мажбурийдир. Профилактик синовларда биринчи 
навбатда электр ускуналарнинг изоляциясига эътибор берилади, чунки 
изоляция уларнинг энг нозик элементи бўлиб, энг тез эскиради, яроқсиз ҳолга 
келади. 
Қишлоқ ва сув хўжалигида эксплуатацияда бўлган асосий электр 
ускуналар изоляциясининг профилактик синовлари учун кўрсатмалар 4.1-
жадвалда келтирилган. Изоляциясини қаршилигини ўлчаш билан бирга 
электр ускунанинг профилактик синовларида унинг бошқа кўрсаткичларини 
ҳам ўлчаб олинади. Куч трансформаторларининг изоляцияси текширилганда 
абсорбция коэффициенти
15
60
R
R
К
аб

ифодадан аниқланади. 
аб
К
миқдори 
заводда белгиланган қийматидан 30% дан кўпроқ камайиши изоляциянинг 
нам торта бошлаганини, 
3
,
1

аб
К
бўлса, унинг эксплуатацияга яроқсиз 
эканлигини билдиради. Изоляция қуритилиб, кейин трансформатор тармоққа 
уланади. Яна чўлғамларининг қаршилиги доимий токда ўлчаб кўрилади, 
унинг миқдори меъёридан ±2% дан кам фарқ қилиши керак. Ҳаво қуритиш 
фильтрларининг силикагели ҳолати текширилади. Силикагел заррачалари бир 
текис ҳаво рангда бўлиши зарур. 
Қуввати 630 кВА дан юқори термосифон фильтрли куч 
трансформаторларининг мойи 5 йилда бир синаб турилади. Бунда мойнинг
электр мустаҳкамлиги механик аралашмалар миқдори, кислотали рақами, 
аланга олиш ҳарорати ўлчаб кўриб аниқланилади.
4.1-жадвал 


46 
Электр ускуналарнинг изоляциясининг қаршилигини профилактик ўлчаш 
муддатлари ва меъёрлари 
Т.
р. 
Электр ўтказгич ва 
жиҳоз тури, номланиши 
Изоляция қаршилигини 
текшириш услуби
бўйича йўриқнома
(мегомметр кучланиши, 
ўлчаш даврийлиги ва ҳ.к.) 
Қаршилик
меъёри, 
МОм 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish