Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети



Download 244,5 Kb.
bet6/9
Sana04.04.2022
Hajmi244,5 Kb.
#528239
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Жалолов И.

Малака талаблари:

    • ОТМсида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишга оид низомлар ва йўриқномаларни, уни юритиш қоидаларини, жараёнларини расмийлаштириш ва ҳисоб соҳалари бўйича ҳужжатлар айланишини ташкил этиш тартибини;

    • Пул маблағларини товар моддий бойликлар ҳамда бошқа бойликларни қабул қилиб олиб, кирим қилиш, сақлаш ва сарф қилиш тартибини;

    • Олий маълумотга эга бўлиши

    • Дебиторлар ва кредиторлар билан қилинадиган ҳисоб-китоблар пул маблағларини ҳисобдан ўтказиш қоидаларини билиши зарур.

Ҳисобчилардан 5 та ходим ойлик маош хисоблаш, 5 та ходим товар моддий айланмалар билан ишлаш, 2 та ходим талабалар билан ишлаш, 1 та ходим дибитор кирилитор билан, 1 та ходим биржа товар харид қилиш бўйича.
Юқорида кўрсатилган ходим Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида хизмат қилиб келмоқда.

Бухгалтер (тоифасиз, 1,2-тоифа) лавозим вазифалари:
• Бюджетдан ташқари топилган маблағларнинг ҳисоботлари ва ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш;
• Шартнома асосида ўқийдиган талабаларнинг контракт тўловларидан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш;
• Шартнома бўйича ўқийдиган талабалар учун шартномаларни тайёрлаш.
Билиши керак:
Ўз фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, ОТМси ички тартиб-қоидалари, меъёрий ҳужжатларни билиши;
Малака талаблари:
• Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш хусусиятларига;
• Ўрта махсус маълумотига эга бўлиши зарур.
• Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.


Асосий қисм. Амалиёт даврида амалга оширилган вазифалар
Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш
Товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи счётларда ташкилотга тегишли бўлган ва хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган ёки бир операцион цикл мобайнида фойдаланиладиган мол-мулклар, жумладан, қурилиш-таъмирлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ёқилғи ва ёнилғилар, озуқа ва ем-хашак, тара (идиш)лар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш буюмлари, ўстирувдаги ва боқувдаги чорва моллари, ўқув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар ҳамда лаборатория синовида бўлган, узоқ вақт фойдаланиладиган материаллар, шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари учун махсус асбоб-ускуналар ва бошқалар ҳисобга олинади.
Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • барча моддий қимматликларнинг бутлигини таъминлаш ҳамда ишлатилиши ва тўғри фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш;

  • захиралар ва харажатларнинг белгиланган меъёрларини кузатиб бориш;

  • белгиланган тартибда реализация қилиниши лозим бўлган, фойдаланилмайдиган материалларни ўз вақтида аниқлаш;

  • ташкилот омборларида мавжуд бўлган қолдиқлар ҳақида аниқ маълумотлар олиш ва ҳ.к.

Товар-моддий захиралар қуйидагилар натижасида ташкилотга кирим қилинади:

  • етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилиш;

  • беғараз келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);

  • узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказиш;

  • ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларни аниқлаш;

  • ташкилотнинг ўзида тайёрланиши;

  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар.

Чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг қиймати чиқиб кетиш далилини аниқлаш пайтида балансдан ҳисобдан чиқарилиши керак. Товар-моддий захиралар ташкилотнинг балансидан:

  • сотиш;

  • беғараз бериш;

  • сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш);

  • камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши;

  • бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилади.


Download 244,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish