Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Масофавий курслар яратишнинг концептуал асослари



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

9.3.
Масофавий курслар яратишнинг концептуал асослари
Бундан замонавий масофавий курслар яратишнинг концептуал асослари 
муҳимлиги намоѐн бўлади. Уларни қисқача қуйидагича баѐн этиш мумкин: 
1. Ўқув жараѐнининг марказида тингловчининг мустақил билим олиш 
фаолияти (ўқиш, ўқитиш эмас) туради. 
2. Тингловчи билимларни мустақил эгаллаши, турли ахборот манбалари 
билан ишлаши ва улардан фойдаланиш малакасига эга бўлиши муҳим 
ҳисобланади. 
3. Билимларни мустақил эгаллаш пассив характерга эга бўлмаслиги, 
аксинча тингловчи фаол билиш фаолиятига жалб қилиниши керак. 
4. Тингловчиларни компьютер тармоқлари орқали ўқитиш янги педагогик 
технологияларни талаб этади. Бундай педагогик технологияларга ҳамкорликда 
ўқиш, лойиҳалар усули, муаммоли ўқитиш усулларини киритиш мумкин. 
5. Масофавий ўқитиш тингловчининг ўқитувчи билан фаол мулоқотидан 
ташқари бошқа тингловчилар билан ҳам мулоқотни назарда тутади. 
6. Назорат тизими доимий характерга эга бўлиши ва тезкор тескари 
алоқага, тестдан ўтказиш автоматик тизими асосланган бўлиши керак.
Масофавий ўқитиш курсларини яратишга қўйиладиган талаблар. 
Педагоглар масофавий ўқитиш курсларини яратишда қуйидаги талабларни 
инобатга олишлари керак:
1) Мотивация – ўқитишнинг зарур қисми саналади ва ўқитиш жараѐни 
давомида қўллаб-қувватланиб турилмоғи лозим. Тингловчи олдига қўйилган 
аниқ мақсад катта аҳамият касб этади. Агар тингловчи олдига қўйилган 
вазифалар унинг тайѐргарлик даражасига мос келмаса мотивация кескин 
камаяди. 
2) Ўқув мақсадларининг қўйилиши. Тингловчилар ундан нима талаб 
этилишини билиши керак. Дастурда мақсад ва вазифаларнинг аниқ 
кўрсатилиши муҳим ҳисобланади. 
3) Ўқув материалларини қабул қилишга шароитлар яратиш. Бундай 
шароитларни яратишда қўшимча ѐрдамчи материаллар (тингловчилар учун 
қўлланма) қўл келади. Дастлабки тест синовларини ўтказиш ҳам мумкин.
4) Ўқув материалларини етказиш – ҳар қандай ўқув масалаларини ечиш 
билан боғлиқ равишда амалга оширилади. Бунда компьютер экранига 
чиқариладиган кадрларни яратиш муҳим муаммо саналади, маълум қулай ўқиш 
тамойилидан фойдаланиш зарур бўлади. 


159 
5) Тескари алоқа. Бу мезон тингловчи учун катта аҳамиятга эга. 
Компьютер тескари алоқани амалга оширишда ѐрдам беради. 
6) Баҳолаш. Тингловчилар компьютер билан ишлаш жараѐнида ўқув 
материалларини қандай ўзлаштираѐтганларини билиб боришлари керак. Аммо 
якуний баҳолашга қадар нотўғри жавобларни кўрсатмаслик мақсадга мувофиқ 
ҳисобланмайди. Тинловчиларни кам қолган топшириқлар сони кўп бажарилган 
топшириқлар сонига нисбатан кўпроқ фаоллаштиради. Масофавий курсларда 
«тингловчи-ўқитувчи-тингловчи» мулоқотининг ташкил этилиши жуда муҳим 
ҳисобланади. Бунинг учун тингловчилар фаолиятини ҳамкорликда ўқиш ѐки 
лойиҳалар усуллари, баҳслар асосида ташкил қилиш лозим.

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish