Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


«Автоотчѐт» (Автоҳисобот) ѐрдамида ҳисобот яратиш



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

«Автоотчѐт» (Автоҳисобот) ѐрдамида ҳисобот яратиш.
Автоҳисобот ҳисобот яратиш воситаси бўлиб, унда базадаги жадваллар ва 
сўровлардаги барча майдонлар ва ѐзувлар чиқарилади. Бунда асосий 
қилинадиган ишлар қуйидагилардан иборат. 
1. МБ мулоқот ойнасида «Отчѐты» (Ҳисоботлар) иловасини танлаш. 


81 
2. «Создать» (Яратиш) тугмачасини босиш. 
3. «Новый отчѐт» (Янги ҳисобот) мулоқот ойнасида қуйидаги бўлимлардан 
бирини танлаш: 
– «Автоотчѐт: в столбец» (Автоҳисобот: устунли) – ҳар бир майдон 
сарлавҳаси чап ѐнида бўлган алоҳида сатрни ташкил этади. 
– «Автоотчѐт: ленточный» (Автоҳисобот: тасмали) – ҳар бир ѐзув майдони 
алоҳида сатрни ташкил этади. Бунда сарлавҳа ҳар бир саҳифанинг устида чоп 
этилади. 
4. Ҳисоботга киритиладиган маълумотларни ўз ичига олувчи жадвал ѐки 
сўровни танлаш. 
5. ОК тугмачасини босиш. 
Ҳисобот устаси ѐрдамида ҳисобот яратиш.
1. МБ мулоқот ойнасида «Отчѐты» (Ҳисоботлар) иловасини танлаш. 
2. «Создать» (Яратиш) тугмачасини босиш. 
3. «Новый отчѐт» (Янги ҳисобот) мулоқот ойнасида керакли ҳисобот 
устасини танлаш. Бунда устанинг бажариши мумкин бўлган ишлари рўйхати 
мулоқот ойнасининг чап қисмида чиқади. 
4. Ҳисоботга киритиладиган маълумотларни ўз ичига олувчи жадвал ѐки 
сўровни танлаш. 
5. ОК тугмачасини босиш. 
6. Агар 3-қадамда ҳисобот устаси, диаграмма устаси ѐки ѐпиштирилувчи 
суратлар устаси танлаб олинган бўлса, уларга тегишли мулоқот дарчаларида 
чиқадиган кўрсатмаларни бажариш лозим. Агар автоҳисобот усталаридан бири 
танлаб олинган бўлса, ҳисобот автоматик тарзда яратилади. 
Яратилган ҳисоботга ўзгартириш киритиш керак бўлса, буни 
«Конструктор» ҳолатида бажариш мумкин. 
Ҳисобот устасисиз ҳисобот яратиш.
1. МБ мулоқот ойнасида «Отчѐты» (Ҳисоботлар) иловасини танлаш. 
2. «Создать» (Яратиш) тугмачасини босиш. 
3. «Новый отчѐт» (Янги ҳисобот) мулоқот ойнасининг «Конструктор» 
ҳолатини танлаш. 
4. Ҳисобот тузишда ишлатиладиган маълумотларни ўз ичига олган жадвал 
ѐки сўровларни танлаш. (Агар бўш ҳисобот яратиш керак бўлса, ҳеч қандай 
жадвал ѐки сўров танланмайди). 
5. ОК тугмачасини босиш. 
Янги ҳисобот «Конструктор» ҳолатининг ҳисобот ойнасида пайдо бўлади. 
Ҳисобот тузилмаси.
Ҳар қандай ҳисобот тузилмаси 5 та бўлимдан иборат: 
ҳисобот сарлавҳаси, 
юқори колонтитул, маълумотлар соҳаси, қуйи колонтитул, ҳисобот изоҳлари. 
Ҳисобот сарлавҳаси ҳисоботнинг умумий сарлавҳасини чоп этиш учун 
ишлатилади. 
Юқори колонтитулни ҳисобот мураккаб тузилмали ѐки кўп саҳифали 
бўлганда кичик сарлавҳаларни чоп этиш учун ишлатиш мумкин. 
Маълумотлар соҳасида база жадвалларнинг майдонларидаги маълумотлар 
билан боғлиқ бошқарув элементлари жойлаштирилади. Бу элементларга 


82 
жадваллардан 
чоп 
этиш 
учун 
маълумотлар 
берилади. 
Бошқарув 
элементларининг жойлаштириш ва текислаш тартиби юқорида келтирилган 
шакл тузилмасини яратишдек амалга оширилади. Қуйи колонтитул худди 
юқори колонтитулдек ишлатилади. 
Изоҳ бўлими қўшимча маълумотни жойлаштириш учун ишлатилади.

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish