Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

Виртуал мобил алоқа оператори 
- бошқа оператор инфратузилмасидан 
фойдаланувчи, бироқ ўз савдо белгиси остида хизматларни кўрсатувчи мобил 
алоқа операторлари. Одатда асосий оператор билан битта мобил алоқа ва 
коммутаторлар ҳамда ягона биллинг тизими қўлланилади. Бундай схема 
виртуал операторга мобил тармоқни қуриш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур 
бўлган катта капитал маблағлардан воз кечишга имкон беради. Кўп ҳолларда 
виртуал оператор катта компаниялар қамраб ололмайдиган бозор 
сегментларини қамраб олишга муваффақ бўлади (масалан, хизматлардан 
қониқмаган собиқ абонентлар). 
Глобал алоқа тармоғи 
- ер шарининг асосий қисмида алоқа хизматларини 
кўрсатишга мўлжалланган электр алоқа тармоғи. У халқаро миқѐсда тартибга 
солинади. 
Глобал ахборот тизими 
- интернет тармоғининг маълумотлар базаларидан 
ахборот излаш бўйича тармоқ хизмати. Глобал ахборот тизими кўп сонли 
маълумотлар базаларидан ахборот излашни осонлаштириш учун яратилган. 
Gopher тармоқ хизматидан фарқли, глобал ахборот тизими билан ишлашда 
дастлаб менюни кўриб чиқиш керак эмас. Излашда сўз киритиш кифоя. Шунда 
глобал ахборот тизими интернетдаги маълумотлар базаларининг номларини 
қараб чиқади, натижада фойдаланувчи бу сўз учрайдиган объектларнинг 
рўйхатини олади. Муҳими шуки, ҳар бир база ўзининг ахборот излаш усулига 
эга. Глобал ахборот тизими эса бу усулларнинг барчаси билан ишлай олади ва 
фойдаланувчига ягона умумий интерфейс тақдим қилади. 
Глобал тармоқ 
- бир неча мамлакатларда жойлашган ва ҳудудий 
тармоқларни бирлаштириб яратилган тармоқ. У кўп сонли фойдаланувчиларга 
тармоқ хизматларини ва ресурсларини тақдим қилиш мақсадида яратилади. 
Ўзининг катта ўлчамлари туфайли ҳар бир глобал тармоқ ўз 
фойдаланувчиларига минглаб маълумотлар базаларини, қитъалараро электрон 
почтани, амалда ихтиѐрий мутахассислик бўйича таълим олишни тақдим этади. 
Бундай тармоққа мисол интернетдир. Шу билан бирга, компаниянинг турли 
мамлакатларда жойлашган филиалларини бирлаштирувчи глобал корпоратив 
тармоқлар ҳам фарқланади. 
Домен 

1. Тармоқ ичида умумий қоидалар ва тартиботлар асосида яхлит шаклда 
идора этилувчи компьютерлар ва қурилмалар гуруҳи. Интернет тармоғида 
домен IP-манзил билан белгиланади. 
2. Икки нуқта орасидаги домен манзили қисми. Чекка ўнг томондаги домен 
юқори поғона домени бўлади. Масалан: ministry.gov.uz – 3-поғона домени; 
gov.uz – 2-поғона домени; uz – юқори поғона домени. 


185 
Шундай қилиб, юқори поғона доменлари шажараси ташкил бўлади: юқори 
поғона uz (Ўзбекистон) домени, ўз ичига олган gov (ҳукумат) домени, уни ўз 
ичига олган ministry (вазирлик) ва уни ўз ичига олган www (www сервери). 
Нолинчи поғона доменлари ҳар доим тармоқ номларини билдиради. Нол поғона 
доменлари – халқаро шартномалар предмети. Биринчи ва ундан юқори поғона 
доменларини тақсимлаш ваколатли ташкилотлар ва провайдерлар томонидан 
амалга оширилади. 
3. Маълумотлар базалари технологияларида домен атрибутнинг мумкин 
бўлган қийматлари тавсифидир. 
4. Windows ОТда домен бу компьютерларнинг мантиқий гуруҳидир. У 
марказий маълумотлар тўплам каталогини ишлатувчи Microsoft Windows 
операцион тизимининг турли версиялари билан иш юритади. Мазкур марказий 
маълумотлар тўплами (Windows 2000 дан бошлаб Active Directory, яна Windows 
NT Server ОТ да NT Directory Services) домен ресурслари бўйича фойдаланувчи 
ҳисоби ва хавфсизлик маълумотига эга. Ҳар бир домендаги компьютердан 
фойдаланувчи ўзининг алоҳида ҳисобига ва фойдаланувчи номига эгадир. 
Айнан шу фойдаланувчи ҳисобига домен ресурсларига кириш ва фойдаланиш 
имконияти берилади. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish