Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet359/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
1. О.Д.Рахимов,О.М.Турғунов, Қ.О.Мустафаев, Ҳ.Ж.Рўзиев
Замонавий таълим технологиялари. Т.:2012.- 4бет. 
2. Ишмуҳамедов Р., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда 
инновацион педагогик технологиялар (таълим тизими ходимлари, 
методистлар, ўқитувчилар, тарбиячи ва мураббийлар учун ўқув 
қўлланма). – Т.: 2013. – 276 б.
3. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда 
инновацион педагогик технологиялар (таълим муассалари педагог-
ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т.: 2008. – 182 б.
4. 
Тешаев О.Р., Қосимова Ш.Б, Каюмова Д.Т., Атаходжаева 
Ф.А., Мавлянова Ш.К., Зайцева О.А., Олимходжаев Ф., 
Юсупалиходжаева С.Х., Ахмедова Г.А., Шодиева Х.Т., Юлдашева 
Д.Ю. Лойиҳалаштириш фаолияти услублари ва воситалари. Ўқув-
услубий қўлланма. – Т.:2010. – 50б. 
5. 
Тешаев О.Р., Қосимова Ш.Б, Каюмова Д.Т., Атаходжаева 
Ф.А., Мавлянова Ш.К., Зайцева О.А., Олимходжаев Ф., 
Юсупалиходжаева С.Х., Ахмедова Г.А., Шодиева Х.Т., Юлдашева 
Д.Ю. Педагогик технологияларни тиббиётда лойиҳалаштириш ва 
режалаштириш. Ўқув-услубий қўлланма. – Т.:2010. – 133 б. 
ТИББИЙ ТЕРМИНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА 
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ 
 
Ҳамрақулова М.Р. 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти 
 
Кадрлар 
тайёрлаш 
миллий 
дастурида 
Ўзбекистон 
Республикасидаги таълим тизимининг миллий моделига алоҳида эътибор 
қаратилган. Бу модел беш таркибий қисмдан иборат: шахс, давлат ва 
жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш. Бу ерда таълим миллий 
моделининг асосий таркибий қисми “шахс” биринчи ўринда туради. 
бошқача қилиб айтганда бутун таълим тизими, шу жумладан ўқитиш 
шахсга йўналтирилган бўлиши лозим. Шунинг учун замонавий педагогик 
технологиялардан таълим жараёнини, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган 
технологиялари асосида амалга оширилиши лозим. Шахсга янгича қараш 
қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин. 

таълим жараёнида шахс объект эмас, субъект ҳисобланади; 

ҳар бир таҳсил олувчи қобилият эгаси, кўпчилик эса истеъдод 
эгаси ҳисобланади; 


650 

юқори этик қадриятлар (сахийлик, муҳаббат, меҳнатсеварлик, 
виждон ва бошқалар) шахснинг устувор хислатлари ҳисобланади. 
Таълим жараёнидаги муносабатларда демократлаштириш 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 

таҳсил олувчи ва таълим берувчи ҳуқуқларини тенглаштириш; 

таҳсил олувчининг эркин танлаб олиш ҳуқуқи; 

хатога йўл қўйиш ҳуқуқи; 

ўз нуқтаи назарига эга бўлиш ҳуқуқи; 

таҳсил олувчи ва таълим берувчи муносабати туфайли: 
таъқиқламаслик; бошқариш эмас, биргаликда бошқариш; таъқиқлаш эмас, 
ишонтириш; буюриш эмас, ташкил этиш; чегаралаш эмас, эркин танлаб 
олиш имконини бериш. 
Таълим жараёнининг янги муносабатларида ҳозирги замон 
шароитида самарали натижа бермайдиган ва ноинсоний ҳисобланадиган 
зўравонлик педагогикасидан воз кечиш кўзда тутилади. 
Таълим технологиясининг анъанавий таълимдан афзаллиги, у 
таълим жараёнини бир бутунликда кўриб, таълим мақсади, кутиладиган 
натижалари, унинг мазмуни, таълим методлари, шакллари ва воситалари 
ҳамда таҳсил олувчи ва таълим берувчиларнинг фаолиятларини тизимга 
келтириб, таълим босқичларини лойиҳалаб, таълим жараёнини назорат 
қилиш ва таълим натижаларини баҳолаш каби элементларни ўзаро узвий 
боғлаб, тизимга келтириб туриб унинг лойиҳасини тузишдадир. Замонавий 
педагогик технология асосан ўз ичига қуйидаги омилларни олади: 
- таълимда умумий мақсадни қўйилиши; 
- умумий мақсаддан аниқ мақсадга ўтиш; 
- назорат топшириқларини ишлаб чиқиш; 
- таълим 
олувчининг билим даражасини дастлабки 
(ташҳисли) баҳолаш; 
- бажарадиган ўқув тадбирлари мажмуаси (бу босқичда 
таълим олувчилар билан мулоқотда таълимга жорий 
тузатишлар киритилиши лозим); 
- натижани баҳолаш. 
Ҳозирги кунда “ИНТЕРНЕТ” – қудратли ахборот манбаи бўлиб 
хизмат қилмоқда. Интернетдан ўқув материалларини тезгина олиш 
ҳисобига ўқитувчининг ўзи ҳам ўқиб, ўрганиб бориш имкониятига эга 
бўлади. Ўқитувчи талабаларга янги ва долзарб ахборотларни шу тарзда тез 
етказа олади. Ҳали босилиб чиқилмаган журнал мақолаларининг 
мундарижалари, рефератлари ва хаттоки, тўла ҳолдаги матнларни интернет 
орқали олишимиз мумкин. Тил ўргатиш ва ўрганиш бир-бири билан узвий 
боғлиқ. Бу жараён эшитиш, англаш ва нутқдан иборат. Тил ўрганиш кўп 
вақт талаб қиладиган сермашаққат жараёндир. Ҳозирги кунда ёш авлодни 
тарбиялаш ва уларга мустаҳкам билим бериш ҳар бир педагогнинг олдида 


651 
турган муҳим вазифасидир. Биз педагоглар ҳар бир дарсимизни юксак 
савияда 
ўтишимиз 
дарсларда 
турли 
интерфаол 
усуллардан 
фойдаланишимиз доимо изланишимиз керак. Ҳар бир педагог дарсларни 
қандай қилсак қизиқроқ ва самаралироқ ўтишимиз учун бош қотиришимиз 
керак. Келажакда шифокор бўлишдек улуғ масадни олдига қўйган ҳар бир 
йигит қиздан етук шифокор бўлиш учун лотин-грек тилларини мукаммал 
ўрганиш ва уларни ҳаётга тўғри татбиқ қила билиши талаб этилади. 
“In via est medicina, via sine lingua latina”
“Лотин тилисиз тиббиётга йўл йўқ”. 
Ҳа, дарҳақиқат шундай, чунки лотин-грек тиллари тиббиёт 
тилидир. Шу туфайли шифокор бўлишга бел боғлаган ҳар бир талабадан 
бу тилни, унинг терминларини яхшироқ ўрганиш талаб этилади. 
Маълумки, ҳар бир тилнинг қурилишида, яъни грамматикасида 
ўзига хос хусусиятлар, бир-бирига ўхшаш ва ноўхшаш томонлари кўзга 
ташланади. Тил ўргатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳар бир 
педагог, албатта, бу томонларни кўздан қочирмаслиги лозим. 
“Клиник атамалар” мавзусига кириш орқали ўз фикримизни имкон 
қадар ёритишга ҳаракат қилдик. 
Одатда “Грек атамалари” 3 хил йўл билан ҳосил бўлади. 
1. Олд қўшимчалар орқали 
2. Сўз ясовчи қўшимчалар билан 
3. Мураккаб сўзлар ёрдамида 
Бундан олдинги ишларимизда ҳам (“Тиббий атамалар ҳақида 
баъзи мулоҳазалар”) да олд қўшимчаларнинг аҳамияти ва тиббиётдаги 
ўрни ҳақида фикрлар билдириб ўтган эдик.... 
Клиник атамаларни пайдо бўлишида фақат олд қўшимчаларни 
эмас, балки сўз ясовчи қўшимчаларнинг ҳам жуда катта аҳамияти бор. 
Мисолларга мурожаат қиламиз: 
bronchitis – бронхларнинг яллиғланиши 
adenitis – безнинг яллиғланиши 
glaucoma – кўз босимининг ошиб кетиши 
angioma – томирнинг шиши 
miyoma – мушакнинг шиши 
Лекин клиникада шундай атамалар ҳам борки, бунда биргина 
қўшимча икки хил маънода ишлатилиши мумкин. Масалан: 
leucocytosis – лейкоцитларнинг кўпайиши
phlebostenosis – венанинг қуриши (торайиши) 
angiostenosis – томирнинг қуриши (торайиши) 
Клиник атамаларни ҳосил қилишда энг самарали усул 
ҳисобланган мураккаб усул ҳақида ёки сўзлар орқали ҳосил бўладиган 
терминлар устида батафсилроқ тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик. 
Мураккаб атамаларнинг ўзи 2 хил йўл билан амалга 
оширилади: 


652 
1. Сўзнинг иккинчи қисми ундош билан бошланса икки сўз 
орасига “о” ҳарфи орттирилади. 
my+o+logia – myologoia – мушак ҳақидаги фан 
cardi+o+logia – cardiologia – юрак касалликлари ҳақидаги таълимот 
2. Сўзнинг иккинчи қисми унли билан бошланган бўлса ҳеч 
қандай “о” орттирилмайди. 
Neur + algia – neuralgia асаб оғриғи 
Шу 
клиник атамалар машғулотнинг ўзидаёқ фақат 
терминларни ўзини берибгина қолмай, балки уларнинг (касалликларнинг) 
номларини, сабабларини, давосини ҳосил қилиш йўлларини бериш керак. 
Масалан: касалликнинг номи: 
Brachialgia – елка оғриғи 
Ostealgia – суюк оғриғи 
Касалликнинг сабаби: 
Paediatria – болалар касалликнинг сабабини ўрганувчи, уни даволовчи 
фан 
Gerontologia – тирик организмларни, одам тузилиш қонунларини 
ўрганадиган тиббиётнинг бўлими ёки кексалик ёшидаги касалликларни 
ўрганувчи фан 
Касалликнинг давоси: 
phytotherapia – ўсимликлар билан даволаш 
pharmacotherapia – дори билан даволаш 
balneotherapia – ванна билан даволаш 
heliotherapia – қуёш билан даволаш
Бу материалларни бергандан кейин эса талабаларни 3 гуруҳга 
бўлиб: 
1 гуруҳдан: касалликларнинг номини келтириб чиқариш; 
2 гуруҳдан: касаллик сабабларини ва 3-гуруҳдан касалликнинг 
даволарини ҳосил қилиш талаб этилади. Энг юқори кўрсаткичга эга бўлган 
гуруҳ талабалари рағбатлантирувчи балл билан мукофотланади. Бундай 
усуллар орқали талабаларни мустақил фикрлашга, ўз устида ишлашга 
одатлантириш мумкин деб ўйлаймиз.

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish