Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


КЕКСА ЁШДАГИ АУДИТОРИЯНИ ЧЕТ ТИЛЛАРИГА



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

КЕКСА ЁШДАГИ АУДИТОРИЯНИ ЧЕТ ТИЛЛАРИГА 
ЎҚИТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
 
Буранова Д.Д. 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти 
 
Ўқув-тарбия жараёнини модернизациялаш, педагог мутахассислар 
тайёрлаш тизими сифат даражасини оширишда илмий-техникавий, 
иқтисодий, ижтимоий, аҳлоқий сифатларни ўзида мукаммал тарзда 
мужассам 
этган 
педагог 
ходим 
ўз 
таълим 
муассасасининг 
рақобатбардошлигини белгилаб беришнинг ажралмас қисмидир. Жаҳон 
ҳамжамияти даражаси талабларига мос равишда ривожланиш даражаси, 
жамият аъзолари орасида фуқаролик келишувининг мавжудлиги ҳақида 
гапирар эканмиз, аҳолининг барча ижтимоий қатламлари, ёш авлод, ўрта 
ёшлилар, хотин-қизлар, ёши кексалар – хамманинг ҳаётда ўз ўрни, мавқеи 
мавжуд бўлиб, уларнинг билими ва салоҳияти ўртасида узвий ижтимоий 
боғликлик мавжуд. Меҳнат ва таълим жараёнини самарали ташкил қилиш, 
жамоанинг потенциал имкониятларини тўлиқ намоён этиш фан, таълим ва 


112 
ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви асосида намоён бўлади. Шундай 
экан, ушбу жараёнда замон талабларига жавоб берувчи, юқори малакали 
педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш муҳим долзарбликни касб этмоқда. Таълим тизими чуқур 
билимли, юқори малакага эга бўлган, мамлакатимиз тараққиётига ўз 
хиссасини тўла қўша олувчи кадрларга бўлган талабни кун тартибига 
қўяди.
Бугунги кун педагог ходим касбий компетентлигини ривожлантириш,
уни нафақат ўз соҳаси доирасида, билан кенг миқёсдаги замонавий билим, 
малака ва кўникмалар билан қуроллантириш, илмий-техник 
инновациялар, ахборот технологиялари ва чет тиллари бўйича 
кўникмаларини ривожлантириш муҳим вазифалардан саналади.
Мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли 
ислоҳотлар кадрлар тизимини тубдан такомиллаштириш, юксак салоҳиятга 
эга бўлган малакали мутахассисларни шакллантириш орқали меҳнат 
самарадорлигини оширишга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг 
раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-
4732-сон Фармонига мувофиқ, бугунги кунда мамлакатимизда фан ва 
таълим тараққиёти ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ва 
модернизациялаш, 
олий 
таълим 
тизимини 
юқори 
даражада 
такомиллаштириш, педагог ходимларни замонавий билим ва амалий 
кўникмалар билан қуроллантириш, ўқув-услубий жараёнга дунё 
стандартларига асосланган ҳолда инновацияларни жорий этиш ҳамда 
таълим сифатини юқори босқичга кўтариш жараёнида замонавий 
ёндошувларни таълим амалиётига тадбиқ этишни тақозо этади. 
Шунингдек, чет тиллари бўйича билимларини мунтазам янгилаб бориши 
ҳамда маҳорат ва кўникмаларини такомиллаштириш Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 10 декабрдаги 
ПҚ-1875-сон Қарори ва тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида белгиланган 
тартибда амалга ошириб келинмоқда. Мазкур ҳужжатнинг мақсади 
мамлакатимизда 
замонавий 
педагогик 
ва 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини 
жорий этиш орқали чет тилларида эркин сўзлаша оладиган 
мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда 
бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё 
ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик 
ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар 
яратишдир. Шу билан бирга, чет тилларини ўрганишни янада 
ривожлантириш, 
халқаро 
стандартларга 
мувофиқ 
олий 
таълим 
муассасалари учун юқори малакали ўқитувчиларини тайёрлаш даражаси ва 


113 
сифатини юксалтириш чора-тадбирларини амалга оширишни таъминлаш, 
чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, 
ўқимишли, 
замонавий 
фикрловчи 
ёш 
авлодни 
шакллантириш, 
республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашуви замон 
талабига айланди [1].
Чет тилларига ўқитиш жараёни турли соҳа мутахассислари, хар ҳил 
ёшдаги ўрганувчилар учун алоҳида муносабат ва талабларни тақозо этади. 
Бунда аудиториянинг имкониятлари, талаблари, ўрганувчиларнинг ёши, 
жинси каби турли вазиятлар ва баъзи муаммоли ҳолатларнинг юзага 
келиши табиий. Айниқса, ўзининг касбий маҳорати, салоҳияти, билими ва 
обрўси билан ҳурматга сазовор, кўплаб шогирдларни вояга етказган, 
ёшларга тарбия бериб, уларни тўғри йўлга бошлаган кекса отахон ва 
онахонларимиз алоҳида диққатга сазовор. Халқимизда “Ақл ёшда эмас, 
бошда” деган нақлнинг маъноси катта. Тилларни ўрганишда ёши, жинси, 
мавқеидан қатъий назар, ҳар бир ўрганувчи ўзининг салоҳияти ва 
билимига таянади, бунда чет тилларини ўрганишга бўлган қобилият ҳар 
қандай инсон учун турлича.
Жамиятимизда маҳалла, оила институтларининг таъсири ва ўрни 
беқиёсдир. Инсон ҳаётининг биринчи кунлариданоқ ота-онаси, кекса оила 
аъзолари эътиборида вояга етади, унинг дунёқараши ва онги биринчи 
навбатда оилада шаклланади. Фарзандларни замон билан ҳамнафас тарзда 
камол топишига эришиш ҳар қандай инсоннинг миллат ва жамият 
олдидаги асосий бурчидир. Оила муҳити, ундаги фарзандлар ва набиралар 
таълим-тарбияси ушбу оила мустаҳкамлиги пойдеворидир. Каттанинг 
кичикка берган сабоқлари авлоддан авлодга ўтувчи мероснинг оиладан 
бошлаб шаклланиши, оилавий қадриятларнинг устунлигини белгилайди. 
Шундай экан, чет тилларига ўргатиш жараёни ҳар бир ўрганувчига, 
айниқса, ёши катталарга нисбатан индивидуал ёндошувни талаб этади. 
Катта ёшлилар билан ишлашда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи 
бўйича маълумотга эга бўлиш, уларни таҳлил қилиш, чет тилларини 
ўзлаштиришнинг аҳамияти ҳақидаги ахборотларни мунтазам етказиш 
муҳим. Чет тилларни ўзлаштиришда ўқитувчи ўрганувчиларга нисбатан 
ўзининг муносабатини шакллантирар экан, уларнинг ёши ва ижтимоий 
мавқеидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратади: 
-ўрганувчиларнинг тушуниш ва англаш қобилияти; 
-уларнинг ижтимоий, психологик ва руҳий ҳолати 
-мотивация ва адаптивлик қобилияти; 
-ҳаётий тажрибаси ва билимлари; 
-вақт муаммоси ва бошқалар. 


114 
Шу билан бирга, чет тили ўқитувчиси ҳам, кекса ёшлилардан таркиб 
топган аудитория билан ишлашда ўзи учун аниқ вазифаларни белгилаб 
олиши муҳим: 

машғулот сифатини талабларга мос равишда таъминлаш;

аудиториянинг ёши, соҳасига ва қизиқишлари доирасига 
мослашиш; 

ўрганувчиларнинг дарсдан қониқиш ҳосил қилишларига 
эришиш; 

ўрганувчиларнинг вақти, мавқеи каби муаммоларга тўғри 
ёндошиш; 

ўрганувчиларнинг таклиф ва тавсияларига диққат билан 
эътибор бериш, уларнинг тажрибаси, обрўси, ҳохиш ва 
истакларини эътиборга олиш.
Шу билан бирга, ёши кексаларни чет тилларига ўқитиш жараёнига
оила ва маҳалла институтларини жалб этиш орқали қатор чора ва 
тадбирлар мажмуини санаб ўтиш мумкин: 
1. 
Катта ёшлилар учун чет тили машғулотларини ташкил 
қилишнинг янги сиёсий технологияларини жорий қилиш. 
2. 
Бу борада кенг жамоатчилик, оила ва маҳалла 
институтлари билан ишлаш, ОАВнинг ролини бу борада 
кучайтириш, маҳаллаларда оқсоқоллар билан бу борада “Давра 
суҳбатлари” ташкил этиш. 
3. 
“Катта ёшлилар учун чет тилларига ўқитиш мактаби”, 
“Оиладаги кексалар учун инглиз тили” каби курсларни ташкил 
қилиш, уларни интерфаол услублар билан бойитиш. 
4. 
Ёши катталарни чет тилларига ўқитишни инновацион ва 
компьютер технологияларини ўзлаштириш билан ҳамкорликда, 
ижобий жаҳон тажрибасни қўллаган тарзда ташкил қилиш. 
Жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, барча ёшдаги қатламларнинг чет 
тилларини ўрганиши ва бунинг учун мавжуд шароитлар, ахборот ва 
инновацион технологиялардан унумли фойдаланган ҳолда ижобий 
натижаларга эришаётганлигимиз мустақиллигимиз даврида эришилган
муҳим ютуқларимиздандир. Хар бир инсоннинг исталган ёшида давр 
билан ҳамоҳанг тарзда замон талабларига мослашиши, фаолиятни тўғри 
ташкил этиш ва самарадорликка эришиш жамият истиқболи сари 
илгарилаб боришнинг муҳим кўрсаткичларидандир.

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish