Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet450/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   446   447   448   449   450   451   452   453   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ХОСЛИГИ 
 
Рузикулов У.Ш. 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
doctor.rush@mail.ru 
 
Долзарблиги: Техниканинг жадал ривожланиши ва инсониятнинг 
дунё миқиёсида кўпайиши натижасида ҳар хил турдаги жароҳатлар ҳам 
кўп учрайди. Бундай жараёнда учраган жароҳатларга мукаммал ёрдам 
кўрсатиш лозим. Бунинг учун давлатимизда кўпдан кўп ислоҳатлар ишлаб 
чиқилган ва унинг ҳаётимизда бажарилаётганини кўриб турибмиз. 
Тошкент 
педиатрия 
тиббиёт 
институтининг 
Травматология 
кафедрасида янги технологияларни бевосита дарс жараёнида қўлланилиши 
бўлажак малакали шифокорларни тайёрлашда катта ўрин тутмоқда. Фанни 
ўзлаштиришда асосан суякларнинг анатомиясини: батафсил қисмларини, 
мушак тизимини, бир-бирига боғлиқлигини ва биомеханикасини билиш 
катта ахамиятга эга. 
Ишнинг мақсади: Талабаларга дарсни тушунарли ва содда тарзда 
тушунтириш билан бирга амалий кўникмаларини шакллантириш; 
Натижалар муҳокамаси: Травматология фанини педагогик таҳлили 
шуни кўрсатадики, уни ўрганишда асосий қоидага риоя қилиш зарур. 
Талабалар фан бошланганда суякларнинг анатомияси ва тўқималар ҳақида 
маълумотларга ҳамда фан ҳақида тасаввурларга эга бўлишлари; 
аудаторияда тарқатма материаллар асосан, скелет ва рентген 
плёнкаларнинг 
мавжудлиги; 
электрон 
тарзда 
анимацияларнинг 
(презентация, фильмлар) бўлиши ва ўқув хонаси етарли жиҳозланган 
бўлишини талаб қилади. Режалаштирилган дарс жараёнига талабанинг 
тайёр ҳолда келиши дарснинг қизиқарли, самарали бўлиши билан бирга 
келажакда олган билимларини унутмайдиган ва амалиётда қўллашда 
қийинчиликка учрамаслигига олиб келади. Дарс вақтида талабаларга 
ўзининг эркин фикрини баён қилиши ва бу ҳақда мунозара қилишга бошқа 
талабаларга ҳам рухсат берилиш керак. Шу вақтда ушбу мавзу бўйича 
бирор бир ҳолатни тасвирлаб бериш керакки, ушбу ҳолатда биринчи ёрдам 
кўрсатиши, бу ёрдамнинг аҳамияти, тўғри ёрдам кўрсатилмаганда келиб 
чиқадиган асоратлари, стационар шароитда юқори малакали ёрдам 
кўрсатилиши ва таҳлили, реабилитация жараёнини тўлиқ ёритиб беришига 
шароит яратиб бериш керак. Бошқа талабаларнинг бу жараёнга фаол 
қўшилишига кумаклашиш керакки, бу ҳолат билимини оширишга катта 
ёрдам беради. Афсуски, баъзи талабаларнинг дарс жараёнига 
тайёрланмасдан келиши ёки пассив иштирок этиши бошқа талабаларга ҳам 
салбий таъсир қилади. Дарс жараёнида олган назарий билимларини 
албатта, амалиётда, тўғридан тўғри беморларни манипуляциясида иштирок 


793 
этиши шу фанга қизиқишини оширибгина қолмасдан олган билимларини 
ҳам мустаҳкамлайди. Кафедрамизда талабаларнинг билим олиши амалиёт 
билан бирга олиб борилади. Беморларни даволаш вақтида гипс боғламни 
тайёрлашдан бошлаб, репозиция вақтида бевосита иштирок этади. Ушбу 
беморнинг кейинги реабилитация жараёнини ҳам кузатиб боради.
Ўқув жараёнида замоновий ўқитиш технологияларни қўллаш ҳам, 
талабаларнинг билим савиясини оширишда катта ўрин тутади.
Хулоса қилиб айтганда, дарс натижасиниг самарали бўлишига 
нафақат педагог, балки талабанинг ҳам фаол иштирок этиши лозим. Бу эса 
келажакда малакали шифокор бўлишига ва юқори марраларга эришишига, 
асосан, беморларга малакали ёрдам кўрсатадиган мутахассис бўлиб 
етишишига олиб келади. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   446   447   448   449   450   451   452   453   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish