Кичик муаммо: Нарх қандай тартибга солиниши керак?
2.1.Компания якуний нархни қандай тўғирлайди? Компания харажатлар, талаб ёки рақобатга йўналтирилган усуллар ёрдамида белгилаган нарх бу – товарнинг базавий, ёки прейскурант нархи. Базавий нархга тузатиш киритиш чегирма, пулни қайтариш, нарх стимули, географиктузатиш ёки «силлиқланмаган» нарх кўринишида қабул қилиниши мумкин.
Хулоса.Чегирмалар харидорларни кўпроқ партияда товар сотиб олиш ёки маркетинг функциялари таърифларини бажариш, мавсумий бўмаган харидлар ёки счетни тезроқ тўлашга ундаши кўзда тутилган. Қайтариш бу – сотувчига кўрсатилган хизмат эвазига харидорга тўланадиган тўловлардир. Нарх стимуллари бу харидорларни товарга қизиқтириш мақсадида қисқа муддатли чегирмалардир. Географик тузатишлар товар етказиб бериш бўйича транспорт харажатларидаги фарқни ҳисобга олиши кўзда тутилган. «Силлиқланмаган» нарх бу – арзонроқ нарх тасаввурини уйғотадиган, «юмалоқ» нарх билан таққослаганда бир бирликка пасайтириш томон нархга тузатиш киритишдир.
2.2. Компания нархларни қандай таҳлил қилади ва назорат қилади? Компаниялар харидорлар ва рақобатчиларнинг компания белгилаган нархларга реакциясини аниқлаган ҳолда нархни таҳлил қилади. Бу нарх унинг асосида белгиланган талаб баҳоси тўғрилигини аниқлаш учун харидларни пасайтиришни назарда тутади. Бу шунингдек, қарши чоралар кўриш заруратини аниқлаш мақсадида рақобатчилар реакциясини таҳлил қилишни талаб қилади. Иккала ҳолатда ҳам прейскурант нархини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин.
Хулоса: Нархлар устидан назорат компания учун сотув ва фойдага оид мақсадлар эришилиши ва агар мақсадлар эришилмаса нархни ўзгартириш оқланганлигини аниқлаш заруратини англатади.
Назорат саволлари: 1.Мақсадли фойда ва таннархга устама усуллари бўйича нарх шаклланишидаги фарқ нимада?
2.Ҳар бир усулдан фойдаланишда қандай муаммолар вужудга келади?
3.Компания истеъмолчиларнинг янги товарлар ва мавжуд товарларга талаб эгри чизиғини қай тариқа баҳолаши мумкин?
4.Талабни баҳолашнинг бундай усулларидан фойдаланишда қандай муаммолар вужудга келади?
5.Нима сабабдан пўлатсозлик ва алюминий саноати компаниялари нархи ўзлари мустақил белгиламасдан, нарх етакчиси ортидан эргашишни афзал кўради?
6.Агар рақобатчи етакчи белгилаган нархдан арзон ёки қиммат нарх белгиласа, нима рўй бериши мумкин?
7.Ниа учун ишлаб чиқариш йўналишидаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи компаниялар истеъмол товарлари соҳасидаги компанияларга нисбатан харидорлар талабини баҳолаши қийин бўлади?
8.Бу нарх белгилаш учун қандай оқибатларга олиб келади?