Харидор учун истеъмол қиммати, нарх ва товар рақобатбардошлиги ўртасидаги ўзаро алоқалар
- фойда
- харажатлар
Янги товар ишлаб чиқиш босқичлари
ўзини-ўзи назорат қилиш учун савол ва топшириқлар
1. Анъанавий ТҲД турли босқичларида реклама қўйилмалари ҳажмининг ўзгаришини моделлаштиринг (схема шаклида).
2. Бўлиши мумкин бўган барча товарнинг ҳаётийлик даври босқичлари учун эгри чизиқлар чизинг.
Тест 1. Товар бу:
а) яшаш учун қулай шароитлар таъминлайдиган буюм;
б) фойдалиликка эга бўлган ва сотув учун мўлжалланган предмет ёки ҳаракат;
в) шахсий истеъмол учун мўлжалланган меҳнат предмети;
г) уй хўжалигида истеъмол қилиш учун мўлжалланган, шахсий ишлаб чиқариш маҳсулоти.
2. Фирманинг товар сиёсати бу:
а) товарни ишлаб чиқиш ва бозорга чиқариш бўйича қарорлар мажмуи;
б) фирма тузадиган маркетинг ҳаракатлари режаси;
в) ишлаб чиқарилган товарларни сотишга қаратилган ҳаракатлар;
г) товарга бозорга кириб келган пайтдан бошлаб то у бозордан чиқиб кетгунга қадар бўлган вақт.
3. Товар рақобатбардошлиги қуйидагилардан иборат:
а) арзон нарх;
б) чиройли ўров;
в) рақобат бозорида сотилган бўлиш қобилияти;
г) ташқи бозорда сотилган бўлиш қобилияти.
4. Бозор учун янгилик товар бу:
а) модификацияланган товар;
б) янги бозор учун эски товар;
в) пионер товар;
г) товар-локомотив.
5. Товар ўровини синаб кўриш жараёнида қуйидаги вазифалар бажарилади:
а) функционал тавсифларни баҳолаш;
б) ранглар жилосини баҳолаш;
в) маҳсулот билан таққослаш;
г) ассоциативлик даражаси.
6. Корхона чиқараётган ҳар бир товар гуруҳида камида 20 хил товар тури бор. Гап нима ҳақида кетяпти:
а) ассортимент кенглиги;
б) ассортимент чуқурлиги;
в) ассортимент тўйинганлиги;
г) ассортимент уйғунлиги.
7. Товар сифатининг қаттиқ ва юмшоқ кўрсаткичларини баҳолашдаги фарқ шундан иборатки:
а) қаттиқ кўрсаткичлар технологик ва бошқа стандартлар асосида миқдорий баҳоланади, юмшоқ кўрсаткичлар – истеъмолчилар ёки экспертлар томонидан баҳоланади;
б) қаттиқ кўрсаткичлар ўзгармас саналади, чунки улар ягона стандартларга асосланади ва ўлчашга эҳтиёж сезмайди;
в) қаттиқ кўрсаткичлар технология билан боғлиқ ва товар сифати таҳлилига ҳеч қандай алоқаси йўқ;
г) қаттиқ кўрсаткичлар экспертлар усули билан баҳоланади, юмшоқ усуллар эса – қатъий белгиланади ва бевосита ўлчанади.
8. Марка стратегиясига қуйидагилар киради:
а) марка чегараларини кенгайтириш;
б) бошқа сегментга ўтиш;
в) логотипни ўзгартириш;
г) марканинг бозор кучини ошириш бўйича кампания ишлаб чиқиш.
9. Янги товар ишлаб чиқиш бу:
а) товар яратиш бўйича технологик ҳаракатлар цикли;
б) истиқболли лойиҳалар таклиф этиш ва янги товар ғоясини танлаш;
в) янги товар яратиш ва бозорга яиқаришни мақсад қилиб қўйган технологик, иқтисодий ва маркетинг ҳаракатларини параллел равишда амалга оширишни кўзда тутадиган комплексли жараён;
г) инвестицияларни асослаб бериш, харажатларни ҳисоб-китоб қилиш, нархни ҳисоб-китоб қилиш, фойдани ҳисоблаб чиқиш жараёни.
10. Унга хос бўлган белгилар секин ўсадиган ёки барқарор сотув, барқарор ёки пасаювчи фойда, нисбатан арзон нарх, маркетинг харажатлари камлиги, эслатувчи реклама, товар захиралари пайдо бўлиши, кучли рақобат ҳисобланган товарнинг ҳаётийлик даври қуйидаги босқич саналади:
а) товарни бозорга киритиш;
б) ўсиш;
в) етуклик;
г) пасайиш.