Таълим инновациялари: Педагогик жараёнда қўлланиладиган инновациялар; Ўзлаштирилган инновациялар; Модификацияланган инновациялар; Таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар; Модул инновациялари; Радикал инновациялар; Жамоа томонидан бевосита яратилган инновациялар, Комбинацияланган инновациялар; Тармоқ (локаль) инновациялари; Тизим инновациялари.
Мавзу юзасидан саволлар:
Ўқитувчининг инновацион фаолиятини самарадорлигини оширишга тегишли бўлган ёндашувлар.
“Инновацион фаолият” тушунчасига таъриф беринг.
“Новация” ва “инновация” тушунчалари ўртасидаги фарқларни ажратинг.
Инновацион таълимнинг ўзига хос хусусиятларини сананг.
Педагогикада инновацион ўзгаришларнинг йўналишларини белгиланг.
Инновацион фаолият нима ва унга қандай белгилар хос?
Инновацияларни асослаш қандай босқичларда кечади?
Инновацион жараён қандай тузилмаларга эга?
Инновация жараён қандай қонуниятларга бўйсунади?
Адабиётлар рўйхати:
В.И.Слобадчиков. Учитель и инновации. Москва. 2006. 215 ст.
Алекс Муур. Таълим бериш ва таълим олиш: педагогика, таълим дастури ва тарбия. Рутледж. Иккинчи нашр. 2012. 202-бет.
В.Слобадчиков. Педагогика- инновационная деятельность. Москва. 2004. 228 ст.
Толипов Ў., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг тадбиқий асослари – Т.: 2006. – 260 б.
3-мавзу. Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари. Ривожлантирувчи ва танқидий фикрлашга йўналтирилган технологиялари
Режа:
1. Шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг мазмун-моҳияти.
2. Шарқ ва ғарб педагог-олимларининг шахсга йўналтирилган таълим ҳақидаги фикрлари.
3. Шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг турлари:
4. Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва усулларининг қўлланилиши.
5. Танқидий фикрлашнинг ривожланиш муҳитини яратиш, унинг шарт –шароитлари.
6. Танқидий фикрлашнинг босқичлари ва стратегиялари.
М
Шахсга йўналтирилган таълим деганда, биз кўпроқ ўқувчиларнинг шахсий манфаатлари, эҳтиёжларини назарда тутамиз. Бунда таълимнинг мазмуни ўқувчи шахсининг қизиқишларига мос равишда йўналтирилиши, унинг қизиқишлари ва лаёқатини қўллаб-қувватлаш бош мақсад қилиб олинади.
амлакатимизнинг таълим соҳасидаги асосий ҳужжатларида педагогик технологияларни яратиш ва жорий этиш кадрлар тайёрлаш тизимида фаннинг асосий вазифаси этиб белгиланган. Ўқитиш жараёни ўқув жараёни технологик тайёргарлигининг ўзаги бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун «технология»ни ўқитиш жараёнига жорий этиш педагогик технологиянинг вазифасидан бири ҳисобланади. Ўқитишнинг замонавий технологияларини қўллаш, ўқитиш жараёнини ягона шаклга келтириш ва юқори самарадорликка эришишга имкон яратади. Олий таълимда анаъанавий ўқитиш технологияси ўзининг қатор хусусиятларига кўра замонавий таълим эҳтиёжларига тобора зид бўлиб бормоқда. Чунки мазкур ўқитиш технологиясида педагогнинг талабага муносабати авторитар характерга эга, яъни таълим жараёнида у ягона субъект сифатида намоён бўлади, талабалар эса фақатгина объект вазифасини бажаради, холос. Бошқача қилиб айтганда, авторитар ўқитиш технологиясида талабанинг ташаббуси ва мустақиллиги деярли йўқолади, ўқитиш мажбурий йўсинда амалга оширилади. Бундан фарқли ўлароқ шахсга йўналтирилган технологияларда талаба таълимнинг миллий модели моҳиятига кўра педагогик жараён марказига қўйилади, унинг ривожланишига ва табиий имкониятларини рўёбгачиқаришга қулай шарт-шароитлар яратиб берилади.
Ўқувчининг ўз-ўзини билиши, шахсининг ўзига хослиги, унинг ривожланиш даражаси, келгусидаги орзу-мақсадларига зришиш учун қилаётган хатти-ҳаракатлари замирида пухта билим олиш, таълимнинг кейинги босқичига тайёрланиш мужассам. Унинг қизиқишлари, фантазияси аниқ мақсад сари йўналтирилган бўлиб, ўз манфаатларини фанлардан Давлат таълим стандартлари талаблари асосида нафақат минимал даражадаги балки, максимал даражадаги билимларни эгаллаш билан ҳимоя қилишга қодир бўлиши мумкин. Бунинг учун эса, ўқитувчилар томонидан уларнинг интилиш ва қизиқишларини рағбатлантириб бориш катта аҳамият касб этади. Бундай ёндашув орқали таълим жараёнини амалга оширишда ўқувчининг билим олиш жараёнини ўз ичига олган, ўқитувчи – ўқувчи – ўқитувчи муносабати ҳамкорлиги ва эркин танлаш принципи уни танлаган соҳаси билан шуғулланишдан зериктирмайди, билимларини такомиллаштириш сари ундайди.
Педагог олимлар томонидан таълим жараёнида шахсга йўналтирилган ёндашувнинг асосланган педагогик технологиялари ишлаб чиқилган бўлиб, у қуйидагилардан иборат: шахсга йўналтирилган таълим; ҳамкорлик педагогикаси; – адаптив мулоқот педагогик технологияси; ўйин технологияси; ривожланган ўқитиш технологияси; муаммоли ўқитиш технологияси; дифференциал ўқитиш; индивидуал ўқитиш технологияси.
Ушбу йўналишларнинг ҳар бирида таълим ўкувчи шахсининг қизиқиши, қобилияти, имконияти ва шарт-шароитлари эътиборга олиниб ташкил этилади. Айниқса, шахсга йўналтирилган таълимда ўқувчида мустақил фикрлаш орқали муаммоли вазиятлардан чиқишга интилиш малакасини шакллантиришга алоҳида урғу берилади.
Ўқитиш жараёнида, педагогик технологиялар талаблари асосида ифода этилган, ўқув мақсадларига эришилади. Илмий-техник тараққиёт жадаллашган даврда ўқитиш самарадорлиги, асосан, ўқувчининг ўқитиш жараёнидаги ўрни, педагогнинг унга бўлган муносабатига боғлиқ бўлади. Бу ерда ўқитиш технологиясининг икки турини ажратиб кўрсатиш мумкин: авторитар ва шахсга йўналтирилган.
Авторитар технологияда, педагог ягона субъект сифатда намоён бўлади, ўқувчилар эса фақатгина «объект» вазифасини бажаради холос. Бунда ўқувчининг ташаббуси ва мустақиллиги йўқолади, ўқитиш мажбурий тарзда амалга оширилади. Одатдаги анъанавий ўқитиш, авторитар технологияга тааллуқлидир. Бунда, аввало Я.А.Коменский томонидан ифода этилган, дидактика тамойилларига асосланган ўқитишнинг «синф-дарс» тизимида ташкил этиш назарда тутилади. Ҳанузгача дунёда энг кўп тарқалган ўқитишнинг «синф-дарс» тизими ҳисобланади, у қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:
Do'stlaringiz bilan baham: |