3. Инновацион фаолият мазмуни. Педагогнинг инновацион фаолияти
Педагогик инновацион жараён моҳияти. Замонавий таълимга хос муҳим жиҳатлардан бири – педагог фаолиятининг инновацион характер касб этишига эришиш саналади. Ривожланган хорижий мамлакатларда педагог фаолиятининг инновацион характер касб этишига эришиш масаласи ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб жиддий ўрганила бошлаган. Хусусан, Х.Барнет, Ж.Бассет, Д.Гамильтон, Н.Гросс, Р.Карлсон, М. Майлз, А.Хейвлок, Д.Чен, Р.Эдем, Ф.Н. Гоноболин, С.М. Годнин, В.И.Загвязинский, В.А.Кан-Калик, Н.В.Кузьмина ҳамда В.А.Сластенин каби тадқиқотчилар томонидан олиб борилган ишларда инновацион фаолият, педагогик фаолиятга инновацион ёндашиш, инновацион ғояларни асослаш ва уларни амалиётга самарали тадбиқ этиш, хорижий мамлакатлар ҳамда республикада яратилган педагогик инновациялардан хабарор билиш орқали педагог фаолиятида улардан фаол фойдаланиш борасидаги амалий ҳаракатлар мазмунини ёритилган.
Ҳар қандай инновацияда “янги”, “янгилик” тушунчалари муҳим аҳамиятга эга. Турли муносабат ва жараёнларга киритилаётган янгилик мазмунан хусусий, субъектив, маҳаллий ва шартли ғоялар тарзида намоён бўлади.
Хусусий янгилик муносабат, объект ёки жараёнга тегишли элементлардан бирини ўзгартириш, янгилашни назарида тутади.
Субъектив янгилик маълум объектнинг ўзини янгилаш заруриятни ифодалайди.
Маҳаллий янгилик алоҳида олинган объект учун киритилаётган янгиликнинг амалий аҳамиятини тавсифлаш учун хизмат қилади.
Шартли янгилик эса муносабат, объект ёки жараёнда мураккаб, прогрессив янгиланишнинг содир этилишини таъминловчи маълум элементларнинг йиғиндисини ёритишга хизмат қилади.
Россиялик олимлар – А.И.Пригожин, Б.В.Сазонов, В.С.Толстой, Н.П.Степанов ва б. эса инновацион жараён ҳамда унинг таркибий қисмларини ўрганишга эътиборни қаратган. Бу ўринда улар инновацион жараённинг ташкил этилишига нисбатан қуйидаги икки ёндашув мавжуд эканлигини эътироф этади:
1) янгиликнинг индивидуал микро даражаси (унга кўра қандайдир янги ғоя амалиётга жорий этилади);
2) алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларнинг ўзаро таъсирини ифодаловчи макро даража (бу ўринда алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларнинг ўзаро таъсирланиши, бирлиги, рақобати ва бирининг ўрнини иккинчиси томонидан эгалланиши аҳамиятли саналади).
А.И.Пригожин, Б.В.Сазонов ва В.С.Толстойлар ўз тадқиқотларида янгилик киритишнинг тизимли концепцияни асослашга уринган. Бу ўринда муаллифлар инновацион жараёнларнинг қуйидаги икки муҳим босқичини бир-биридан ажратиб кўрсатишади:
1. Янгилик сифатида намоён бўладиган ғояларни ишлаб чиқиш (м: корхона, ташкилот томонидан муайян турдаги маҳсулотни ишлаб чиқишнинг режалаштирилиши).
2. Янгилик (муайян маҳсулот)ни кенг кўламда ишлаб чиқиш.
Олий таълим муассасаларида инновацион жараёнларни ташкил этишда ўзига хос ёндашувлар кузатилади. Улар:
«Инновацион фаолият – бу янги ижтимоий талаблар билан анъанавий меъёрларнинг мос келмаслиги, ёхуд амалиётнинг янги шаклланаётган меъёрининг мавжуд меъёр билан тўқнашуви натижасида вужудга келган муаммоларни ечишга қаратилган фаолиятдир»,-деб таъкидлайди В.И.Слобадчиков11.
«Педагогик фаолият - жамиятнинг таълим-тарбияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида умуминсоний сифатлар ва миллий фазилатларни шакллантиришни илмий асосланган режа-дастурга мувофиқ амалга ошириш, яъни ёш авлодни ҳаётга тайёрлайдиган ижтимоий зарур фаолият»,-дея таърифлайди Б.Зиёмуҳаммедов12.
Бугунги кунда педагогика соҳасида янги илмий йўналиш - педагогик инновация ва таълим жараёнини янгилаш ғояларининг пайдо бўлиши натижасида ўқитувчининг педагогик фаолиятида ҳам янги йўналиш «ўқитувчининг инновацион фаолияти» тушунчаси пайдо бўлди.
Таълим тизимидаги инновациялар, уларни амалиётга киритиш, инновацион жараёнларни бошқаришни таҳлил қилиш орқали инновацион фаолият тушунчасини таърифлаш имконияти пайдо бўлди. Инновацион фаолият - педагогик жамоани ҳаракатга келтирувчи, олға бошловчи, тараққий эттирувчи кучдир. Инновацион фаолият бу амалиёт ва назариянинг муҳим қисми бўлиб, ижтимоий-маданий объект сифатларини яхшилашга қаратилган ижтимоий субъектларнинг ҳаракат тизими бўлиб, у маълум доирадаги муаммоларни ечиш қобилиятигина эмас, балки ҳар қандай вазиятдаги муаммоларни ечиш учун мотивацион тайёргарликка эга бўлишдир. Ўқитувчи инновацион фаолиятининг марказий масаласи ўқув жараёнини самарали ташкил этишдан иборат. “Барча амалиётдаги ўқитувчилар билганидек, ўқитувчининг энг асосий вазифаси ўқувчиларнинг ўқишга бўлган иштиёқи пасайганда уни кўтариш ва мавжуд бўлган мотивацияни ўқитишнинг ўзи орқали (масалан, танқидий қараш ўқитувчи томонидан бериладиган вазифа ва материалларга) заифлаштирмаслик ёки бузмасликдан иборат”13.
Инновацион фаолиятни маълум бир ижтимоий амалиёт майдонида кўриб чиқиш зарур. Бу амалиётнинг конкрет субъект нуқтаи назаридан, амалдаги анъанага нисбатан жиддий ўзгаришларга олиб келадиган янги фаолиятни инновацион деб ҳисоблаш мумкин.
Инновацион фаолиятнинг инфратузилмасини инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган хизматларни инновацион фаолият субъектларига таклиф этувчи ташкилотлар ташкил этади. Демак, малака ошириш институтлари, туман (шаҳар) методика кенгашлари, мактаб метод бирлашмалари ўқитувчилар инновацион фаолият юритишлари учун зарур бўладиган хизматларни ташкил этишлари керак.
Шунга кўра «инновацион ўзгаришларни сезиш, англаш ҳар қандай ўқитувчига ҳам хос бўлавермайди,-деб ёзади У.Нишоналиев,- бу ерда энг асосийси ўқитувчининг ўзи янгиликни сезишга психологик жиҳатдан тайёр бўлишидир».
Инновацион фаолият -узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш бўлиб, у узоқ вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради.
Ўқитувчи инновацион фаолияти хусусиятларини ўрганиб чиққан педагог олимлар фикрларига таянган ҳолда, қуйидагиларни инновацион фаолиятнинг асосий белгилари деб ҳисоблаш мумкин:
Ўқитувчиларни инновацион фаолиятга тайёрлаш муаммосига мурожаат этиш жамиятда инновацион жараёнлар динамикасининг ўсиб бораётганлигини тушуниш натижасида вужудга келди. Унинг таҳлили фақат фан ва техника эришган замонавий ютуқлардан фойдаланишни ўз ичига олмасдан, балки янгиликларни излаш, яратиш, мослаштириш, татбиқ этиш ва олинган натижаларни қайта текшириш каби жараёнларни ҳам қамраб олади.
Инновацион фаолиятнинг тузилишини ўрганиб чиққан олимлардан бири В.Сластенин уни қуйидагича тузилишга эга деб кўрсатиб ўтади: «Инновацион фаолиятнинг тузилиши-ижодий ёндашув, ижодий фаоллик, янгиликни киритишга технологик ва методологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, муомала маданияти. Инновацион фаолиятнинг даражалари: репродуктив, эвристик, креатив бўлиши мумкин».
Инновацион фаолият даврида янгиликлар, инновациялар, том маънода таълим жараёнига кириб келади.
Инновацион фаолиятга тайёрлашдан мақсад-ўқитувчининг янгиликка интилувчанлигини, мустақил ўз устида ишлаш кўникмаси ва малакасини шакллантириш, янги педагогик технологиялар, интерфаол методлардан фойдаланиб, дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни ўтказиш малакасини такомиллаштиришдан иборат.
«Инновацион фаолият ўқитувчининг ўз фаолиятидан қониқмаслигидан келиб чиқади. У ўқитувчи томонидан у ёки бу педагогик вазифани ҳал қилишда қандайдир тўсиққа дуч келиниб, уни муваффақиятли ҳал этишга интилиш асосида юзага келади».
Инновацион фаолият янги ғояни излашдан бошланади. Педагогик инновация таълим-тарбия жараёнидаги муҳим ва мураккаб масала ечимига йўналитирилганлиги сабабли ўқитувчидан янгича ёндашувни талаб қилади.
Ўқитувчини инновацион фаолиятга тайёрлашда бир қатор психологик тўсиқлар мавжуд. Буларнинг биринчиси ўқитувчининг ўзи кўниккан фаолият чегарасидан ташқарига чиқиши жуда қийинлиги, яъни ўқитувчиларда ижодкорликнинг етарли эмаслиги бўлса, яна бир сабаб янги ва номаълум нарсалар ҳар доим одамларда чўчиш ва хавфсирашни келтириб чиқаришидир.
А.М. Хон ўқитувчиларда инновацион фаолиятни шакллантиришда учрайдиган психологик тўсиқларнинг икки турини ажратади: когнитив психологик тўсиқлар ва мунтазам пайдо бўладиган тўсиқлар. Когнитив психологик тўсиқлар янгилик ҳақидаги билимларнинг етишмаслиги, янгиликни ҳис қилмаслик ва нофаол хатти-ҳаракатлар ҳисобланса, мунтазам психологик тўсиқлар янгиликка нисбатан ишончсизлик, раҳбариятга ишонмаслик, ташаббускорларни қўллаб-қувватламаслик ва одатда янгилик киритувчиларга қарши курашиш каби кўринишларда намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |