Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети педагогика ва психология кафедраси


Ишбилармонлик ўйинлари технологияси



Download 3,12 Mb.
bet32/144
Sana24.02.2022
Hajmi3,12 Mb.
#189520
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   144
Bog'liq
2 5271622200317708848

Ишбилармонлик ўйинлари технологияси

Т


Ўйиннинг ажойиб хусусияти шундаки, у бир вақтнинг ўзида ҳам ривожланиш ҳам ўрганиш ҳисобланади.
аълим жараёнидаги ўқувчининг фаоллиги, дидактиканинг асосий тамойилларидаги бири бўлиб келган ва шундай бўлиб колади. Ўқувчининг фаоллиги, мақсадли йўналтирилган бошқарувчи педагогик таъсирлар ва педагогик муҳитнинг ташкил этилиши натижасидир. Ўқувчиларнинг фаоллигини таъминловчи, ўқитиш технологияларидан бири - педагогик ишбилармонлик ўйини ҳисобланади. Ўйин фаолиятига қизиқиш, ўқувчиларнинг ўз-ўзини ифода этиш, рўёбга чиқариш каби эҳтиёжларини қондирувчи, мусобақалашиш элементлари орқали таъминланади.
Педагогик ўйин, ўқитишнинг аниқ қўйилган мақсади ва унга тегишли педагогик натижа билан белгиланади. Бу натижалар асосланган ва ўқув тайёргарлик фаолиятига эга бўладилар. Педагогик ўйинлар ўйин услубига кўра қуйидагича тавсифланади: фанлар бўйича; сюжетли; ишбилармонлик, имитацион, драмалаштирилган ўйинлар. Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим тизимида фойдалана­диган барча педагогик ўйинлар ўз мазмунига кўра ишбилармонлик ўйини ҳисобланади. Чунки улар, одатда маълум ўқув фани доирасида ишлаб чиқилади: роллар ва сюжетлар мавжуд бўлади, турли вазиятлар иммитация қилинади. Яъни, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим тизимида қўлланиладиган ишбилармонлик ўйинлари педагогик ўйинларнинг барча таркибий қисмларини ўз ичига олади.
Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим тизимидаги педагогик ўйин­лар янги ўқув материалини ўзлаштиришга ва мустаҳкамлашга, ўқувчининг ижодий қобилиятини ривожлантирувчи, умумилмий кўникмаларини шакллантирувчи масалалар мажмуаларини ечишга қаратилади, ўқувчиларга турли ҳолатлардан ўқув материалини тушуниб етиш ва ўрганиш имконини беради. Ўқув жараёнида ишбилармонлар ўйинларни турли хил шакллари ишлатилади: имитацион, операцион, ролли ўйинлар, ишчи театр, психо ва социодрамалар.
Ишбилармонлик ўйини (ИЎ) ўзида мутахассиснинг келажакдаги касбий фаолиятининг предмети ва ижтимоий мазмунини тиклаш шаклини мужассамлаштиради, фаолият яхлитлигини белгиловчи шундай муносабатлар тизимини моделлаштиради.
Белгили воситалар (тил, нутқ, графиклар, жадваллар, ҳужжатлар) ёрдамида, ишбилармонлик ўйинида асосий муҳим белгиларига кўра ҳақиқий вазиятга ўхшаш касбий вазият вужудга келтирилади. Шу билан бирга ишбилармонлик ўйинида, қисқа вақт ичида фақат турдош умумий вазиятлар қайта тикланади.
Ишбилармонлик ўйиги келажакдаги касбий фаолиятнинг предметли жиҳатини (шартли амалиёт) талабаларнинг бошқа ролли ҳолатдаги вакиллар билан ўзаро мулоқотда бўлувчи ижтимоий жиҳатини вужудга келтиради. Шундай қилиб, ишбилармонлик ўйинида жамоавий ўқув фаолиятнинг яхлит шакли – ишлаб чиқариш, касбий фаолияти шароити моделида яхлит объектда амалга оширилади.
Ишбилармонлик ўйинида талаба ўзида ўқув ва касбий элементларни уйғунлаштирган ўхшаш касбий фаолият бажаради. Билим ва кўникмаларни ўзлаштирилиши абстракт даражада эмас, балки касбий меҳнат контекстида амалга ошади. Контекстли ўқитишда билимлар келажак учун бекорга эмас, балки ўқувчининг реал ўйин жараёнидаги ҳаракатини таъминлайди. Бир вақтнинг ўзида, ўқувчи касбий билимлар билан қаторда махсус хислатга – одамлар билан мулоқотда бўлиш ва бошқариш, жамоавий қарорлар қабул қилиш малакалари, раҳбарлик қилиш ва бўйсуниш кўникмаларига эга бўлади. Яъни, ишбилармонлик ўйини шахсий сифатларни тарбиялайди, ижтимоийлашув жараёнини жадаллаштиради. Аммо бу «жиддий» касбий фаолият ўйин шаклида рўёбга чиқарилганлиги сабабли, ўқувчи ақлий ва ҳиссий жиҳатдан эркинлашади, ижодий ташаббусини намоён этади.
Ўйин жараёнида қуйидагилар ўзлаштирилади:

  • касбий ҳаракатлар меъёрлари;

  • ижтимоий ҳаракатлар меъёрлари - ишлаб чиқариш жамоасидаги муносабатлар.

Бунда ўйиннинг ҳар бир иштирокчиси фаол ҳолатда бўлади, шериклари билан ўзаро муносабатда бўлади, ўз қарашларини шериклариники билан таққослайди ва шунинг натижасида жамоа билан муносабати орқали ўзини ўзи ўрганади.

Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish