Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети педагогика ва психология кафедраси



Download 3,12 Mb.
bet123/144
Sana24.02.2022
Hajmi3,12 Mb.
#189520
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   144
Bog'liq
2 5271622200317708848

Blended learning. Blended learning (аралаш ўқитиш) замонавий таълимнинг нисбатан янги, бироқ, тобора оммалашиб бораётган шакли саналади.
Ушбу шаклдаги ўқитиш жараёнида талаба мустақил таълим олади, аммо айни вақтда унга гуруҳ ва ўқитувчи томонидан ёрдам кўрсатилади.

Гуруҳли машғулотлар давомида “blended learning” (аралаш ўқитиш)нинг қўлланилиши туфайли ҳар бир талаба ўқув материалларини ўзлаштириш борасида ўзида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни намоён этган ҳолда мулоқот кўникмаларини ўзлаштириб боради, ўтилган материалларни такрорлайди ва янги мавзуни ўрганишга тайёрланади. Blended learning (аралаш ўқитиш) кўп ҳолатларда топшириқларга таянади ва асосий, муҳим маълумотлар негизида ташкил этилади, қўшимча материаллар эса талабага онлайн платформа орқали узатиб берилади69.


Blended learning (аралаш ўқитиш) – онлайн ўқув материаллари ҳамда ўқитувчи раҳбарлигида гуруҳда таълим олишга асосланган ўқитиш шакли93 Талаба мустақил таълим олар экан, гуруҳнинг бошқа аъзолари билан онлайн режимда ташкил этилаётган муҳокамада иштирок этиш орқали ҳамкорлик қилади. Аудиторияда ва онлайн режимда ташкил этилаётган машғулотлар вақт миқдори бўйича ўзаро мос келиши турлича ўзгариб туриши мумкин. Таълимнинг турли босқичларида масофавий ва мустақил таълим самарали равишда қориштириб юборилади. Аралаш таълима ўқитувчи раҳбарлигида ташкил этиладиган машғулотлар учун соатлар ҳажми камайтирилади деган фараз нотўғридир. Вlended learning (аралаш ўқитиш)нинг муваффақияти таълим воситаларининг тўғри танланиши билан белгиланади. Бу таълим шаклининг афзаллиги шундаки, талабанинг ўзи ўқув материалини ўзлаштириш тезлиги ва таълим жараёнининг интенсивлигини ўзи белгилайди. Аралаш ўқитиш ўзида қуйидаги Европа таълими моделларини жамлайди:

  1. Масофавий таълим (distance learning).

  2. Аудитория таълими (face-to face learning).

  3. Интернет таълими (online learning).

  4. Узлуксиз таълим (lifelong learning)


Бу шаклдаги таълим қуйидаги шахслар учун ниҳоятда аҳамиятлидир: иш вақти қатъий тартибга солинмаган соҳаларнинг ходимлари; ишлаб чиқариш ажралмаган ҳолда таълим олишлари лозим бўлган корхона, ташкилот ва фирмаларнинг ходимлари; “жонли мулоқотга асосланган таълим” муҳитида ўқишни хоҳловчи шахслар учун. Аралаш таълимнинг таркибий тузилмаси ҳам ўзгарувчан ҳисобланади. Айни вақтда хорижий мамлакатларда аралаш таълимнинг ўндан ортиқ шакллари мавжуд. Ўқитиш амалиётида аралаш таълим ўз “ўлчам” (кўрсаткич)ларига эга. Улар қуйидагилардир:


- малакали кадрлар гуруҳининг шакллантирилганлиги;
- маҳорат дарсларига асосланган таълим;
- юқори даражадаги ютуқлари кафолатловчи муҳит;
- талабаларнинг ўз шахсий таълимий ютуқлари учун жавобгарлиги70.
ОТМда blended learning (аралаш ўқитиш) қуйидагиларга асосланади:

  1. Онлайн маъруза машғулотлари.

  2. Онлан амалий машғулотлар.

  3. Интернет тармоғида муҳокама қилинадиган лойиҳа ва гуруҳ ишлари.

  4. Онлайн режимда ташкил этиладиган лаборатория машғулотлари.

  5. Онлайн режимда мустақил топшириладиган тест.

  6. Онлайн режимда ташкил этиладиган маслаҳат.

Blended learning – аралаш ўқитиш тизими бўлиб, таълимий концепция ҳисобланади, қайсики мустақил равишда билимларни онлайн орқали ва кундузги ҳолатда ўқитувчи иштирокида ўрганилади. Яъни “шу ерда ва ҳозир” деган маъноларни тушунилади. Brick and Mortar (кирпич и раствор) инглиз тили идиомаси бўлиб, анъанавий маънони англатади. Демак, Brick and Mortar Education кундузги ўқитишнинг анъанавий шаклидир. Бу ҳолатда компюьтер таълимда медиатр бўлиб хизмат қилади. Аралаш ўқитиш шакллари:



  • Blended learning;

  • Hubrid learning;

  • Technology-Mediated Instruction;

  • Web-Enhanced Instruction;

  • Mixed-Model Instruction.

ХХ асрнинг 60 йилларида мавжуд бўлиб, тушунчаси 1999 йилда америка прессаси Interctive learning Center маркази EPIC Learning деб ўзгартирди. Уларнинг маърузасида интернет орқали ўқитишни тавсия қилинган. Blended learning методологиясидан фойдаланиши эътиборга олинган. 2006 йилда Бонк ва Грэм китобларида “юзма-юз” ва компьютер орқали ўқитиш эканлиги эътиборга олинган. 1998 йилда Александр Мак Кензи тадқиқотида компьютер ёрдамида БКМларини ўзлаштиришини осонлиги қайд этилган. Blended learning уч қисмдан иборат:



  • Масофали ўқитиш (Distance learning);

  • Синфда ўқитиш (Face – To – Face learning);

  • Интернет орқали ўқитиш (Online learning)




Фойдали жиҳатлари: билимлар тўплами ва баҳолаш имконияти ҳамда ўқитувчига кўп одамларни ўқитиш имконига эга.
Камчиликлари: Акт бўйича
Blended learning моделлари:

  • Face – To – Face Driver (Драйвер кундузгии таълим)

  • Rotation Model (Ротация модели)

  • Flex Model (Мослашувчан модел)

  • Online lab (Онлайн лаборатория)

  • Self-Blend Model (Ўзинг аралаштир)

  • Online Driver Model (Драйвер онлайн таълим)71



Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish