Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети педагогика ва психология кафедраси


Тарбиявий иш (ТИ) – бу тарбиянинг тизимлилиги, тўлалиги, узвийлиги ва узлуксизлигидир



Download 3,12 Mb.
bet103/144
Sana24.02.2022
Hajmi3,12 Mb.
#189520
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   144
Bog'liq
2 5271622200317708848

Тарбиявий иш (ТИ) – бу тарбиянинг тизимлилиги, тўлалиги, узвийлиги ва узлуксизлигидир. Тарбиявий иш – тарбияанувчининг муайян фаолиятини ташкил этувчи ва амалга оширувчи шаклидир. ТИнинг асосий хусусияти – зарурийлик, фойдалилик ва татбиқ этиш имкониятидан иборат.

Шу сабабли таълим муассасаларида тарбиявий жараённи ташкил қилиш ва муваффақиятли давом эттириш учун зарур бўлган тарбиявий ишлар услублари, билимлар, малака ва махоратлар тизими, замонавий педагогик технологиялар ва уларни тарбиявий ишлар амалиётида қўллаш масалалари педагогик жамоаларнинг энг муҳим муаммоси бўлиб қолмоқда.


Таьлим муассасаларида ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш тарбиявий ишлар технологиясини тўғри ташкил қилиш ва қўллашга боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида таьлим муассасалари учун тарбиявий ишларни амалга ошириш услубиёти замонавий педагогик технологиялар ишланмалари асосида яратишни талаб этади.
Фикримизча, таьлим муассасаларининг тарбиявий ишлар технологияси ижодий фаоллик, мустакил фикрлаш ва моҳирона ҳаракатларга йуналтирилган бўлиши ва тарбиячи ҳамда ўқувчилар томонидан минимал куч сарфлаган ҳолда тарбиявий ишлар бўйича қўйилган максадларни эгаллашда энг фаол шакл, усул ва услублардан фойдаланиш тарбиявий жараённи муваффақиятли ташкил этувчиларнинг доимий ва мажмуавий фаолиятининг асосий қисмидан иборат бўлиши керак.
Таьлим муассасаларида тарбиявий ишлар услубиётини амалга оширишнинг педагогик технологияси: лойиҳалаштириш, амалга ошириш, назорат ва таҳлил қилиш каби иш ҳаракатлари кетма-кетлигидан иборат. (чизмага қаранг).
МАҚСАД

Ж АРАЁННИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ


ТАРБИЯЧИ ЖАРАЁННИ АМАЛГА ОШИРИШ НАТИЖА


ЖАРАЁННИ НАЗОРАТ ВА ТАҲЛИЛ


ҚИЛИШ
Дидактиканинг илмий-назарий вазифаси таълимн

Чизмада кўрсатилганидек, барча йўналишдаги тарбиявий ишларнинг технологияси ва ҳар бир аниқ ишларни ўтказиш, ташкил қилиш услубиёти педагогик мақсад тушунчасидан бошланади, яъни педагогик мақсадга мувофиқлик (ушбу иш нима учун ташкил қилинган ва ўтказилмоқда, шунингдек, тарбиячи ва ўқувчи нимага эришиши керак?) ва педагогик маҳорат (аниқ ишларни ўтказиш, тарбиявий жараённи ташкил қилиш, ўқувчиларни қизиқтириш, жараёнда мустақил қатнашиш ва ижодий ишлашга истак уйғотиш учун турли усул ва услублардан фойдаланиш) ва уларнинг натижаларини назорат ва таҳлил қилиш, умумлаштириш (ўқувчилар нималарга ўргандилар?).


Тарбия жараёнини лойиҳалаштириш даврида тарбиячи ўқувчилар билан ўтказилиши лозим бўлган тарбиявий ишларни амалга ошириш чоғида қўлланиладиган услуб, шакл ва усулларни танлайди. Сўнгра, аниқ тарбиявий ишларга қўйилган мақсадларни амалга оширадилар. Кейинчалик, улар ишни назорат қилиш механизмини аниқлайдилар (Нима маъқул келди? Нима маъқул келмади? Нега? Нима яхши эди-ю, нимадан воз кечиш керак? Ким ажралиб турди? ) ва ҳоказо.
Бу ишларнинг ҳамасини умумлаштириб таълим муассасаларининг тарбиявий ишлар технологияси – таълим муассасаси шароитида қўйилган мақсадларни амалга оширишда ҳар бир аниқ тарбиявий ишни ўтказиш ва таҳлил қилиш учун қўлланиладиган услуб ва шакллар йиғиндисидан иборат эканлигини аниқладик. Масалан, таълим муассасасида ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияси даврида гуруҳларда, факультетларда, университетларда, институтларда турли хил қизиқарли тадбирлар, байрамлар, танловлар, шунингдек, спортга, меҳнатга, ижодий ишга, бадиий мавзуга бағишланган тадбирлар, машғулотлар, ўйинлар, сайллар, линейкалар, ва бошқа тадбирлар ўтказилади. Ҳар бир тарбиявий иш ва тадбирга мос уни тайёрлаш ва ўтказиш услуби мавжуд. Лекин, мазмунсиз услубиёт ҳам ўз-ўзидан мавжуд бўлмайди, чунки тарбия жараёнини, энг аввало, тарбиявий ишнинг аниқ мазмуни ва шакли орқали амалга ошириш мўлжалланади. Шундай экан, аниқ тарбиявий ишнинг таъсирчанлиги ва самарадорлиги - уларни тайёрлаш ва ўтказиш, тарбиячиларнинг ўқувчилар билан жамоавий фаолиятини ташкил қилиши тарбиявий ишлар технологияси тизимига боғлиқ.
Одатда тарбиявий ишлар жамоавий ва ижодий табиатига эга бўлади ва мос равишда жамоавий тарбиявий ишлар (ЖТИ) ёки жамоавий ижодий ишлар (ЖИИ) деб номланади. ЖИИ – иш ва ўйин, ижод ва ўртоқлик, ҳаётий умид ва хурсандлик билан тўлдирилган ва айни пайтда, асосий тарбиявий восита бўлган жараённи ташкил этиш усулидир. Тарбиявий ишларда тарбиячилар ва ўқувчилар ўзаро ҳамкорлигининг шакллари, воситалари ва усуллари уйғунлашиб кетади.
Тарбиявий ишлар асосида иккита: фаол ва мажмуавий ёндашувлар ётади. Ёндашувларнинг биринчиси, фаолиятнинг билиш, меҳнат, ижтимоий, бадиий, спорт ва эркин мулоқот каби турли кўринишларниташкил этишни талаб этади. Иккинчи мажмуавий ёндашув эса, фаолиятнинг барча кўринишларининг ягона жараёнга таъсири билан табиий “қўшилиб” кетишида намоён бўлади. Тарбиявий ишлар, айни пайтда, ўзига ахлоқий, эстетик, сиёсий ва ақлий (интеллектуал) таъсирларни қамраб олади. Фаолиятга оид ёндашув тарбия йўналишига ишора қилса, мажмуавий ёндашув - унинг мазмун табиатини (педагогик мақсад (вазият, тарбиявий мақсаднинг асосий ва боғлиқ томонларини шакллантириш) ни; режалаштириш; ташкил этиш ва тайёрлашни; ишни бевосита амалга оширишни; эришилган натижалар таҳлилини) белгилайди.

Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish