Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


 Инвестицион лойиха бизнес режасини асосий



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

4.12. Инвестицион лойиха бизнес режасини асосий 
қисмларининг тўзилиши ва уларнинг асосий мазмуни. 
Бизнес-режасининг ушбу кичик булимида куйидагилар 
келтирилади:
- корхона учун энг ахамиятли ресурсларни етказиб 
берувчиларнинг руйхати; 
- хомашё ва материалларнинг асосий турларини сотиб 
олишнинг даврийлиги (хар ойда, мавсумга караб, онда-сонда ва 
хоказо, сифат тавсифномаларига мувофиклик);
- етказиб берувчиларнинг хак тўлаш шакли буйича талаблари 
(олдиндан хак тўлаш, бартер (мавоза) ва хоказо); 
- хомашё ресурсларига эхтиёжларнинг хисоб-китоби; 


354 
- моддий-техника таъминоти чизмасининг асосланиши 
(транспорт турлари, юклаш, тушириш ва омборлаш воситалари, 
ресурсларни ташишга харажатларнинг оптималлаштирилиши); 

иссиклик-энергетика 
ресурсларига 
эхтиёжларнинг 
асосланиши ва хисоб-китоби, уларнинг амалдаги технологияга 
нисбатан тежалиши; 
- ресурс таъминотидаги таваккалчиликлар. 
Бизнес-режасининг ушбу кичик булимини ишлаб чикиш 
жараёнида корхонанинг келгусидаги иши учун моддий-техника 
ресурсларига ва уларнинг етказиб берилишига эхтиёж миқдорий ва 
сифат 
жихатларидан 
белгиланиши, 
тахлил 
этилиши 
ва 
аниклаштирилиши керак. Бу ишни бажаришда ресурсларнинг 
турлари, миқдори ва сифатига жиддий таъсир киладиган хар хил 
омилларни куриб чикиш тавсия этилади.
Уларга, жумладан, куйидагилар киради: 
- ижтимоий-иктисодий – ижтимоий ва маданий мухит, 
ижтимоий-иктисодий инфратузилма; 
- тижоратчилик ва молиявий – лойиха улчами, ходимларнинг 
малакалари ва мехнат унумдорлиги, товарнинг сифати юзасидан 
бозор талаблари, хомашё ва материаллар, етказиб беришлар, 
хизматлар учун ракобатчилик кураши ва хоказо; 
- техник – саноат тармоги, технология ва ишлаб чикариш 
жараёни, машина ва ускуналарнинг типи (маркаси, модели), ишлаб 
чикаришнинг лойихадаги кувватлари ва хисоб-китобдаги хажми ва 
бошка омиллар. 


355 
«Махсулотларни ишлаб чикариш ва сотиш қиймати 
(харажатлари)» кичик булимида ишлаб чикариш харажатларининг 
махсулот таннархининг калькуляцияси таркибига кирадиган хар бир 
моддаси буйича асослашлар берилади ва уларнинг истикболдаги 
узгаришлари прогноз килинади. Шу ерда яна мехнат ресурслари ва 
иш хакига, амортизация ажратмаларига эхтиёжларнинг хисоб-китоби, 
сотиладиган махсулотлар учун жами харажатлар келтирилади. 
Бизнес - режани потенциал инвесторларга такдим этиш (унинг 
такдимномаси) хам анча мухим ва масъулиятли ишдир. Ишлаб 
чиқувчи (корхона, фирма ва шу кабилар) уни такдим этиш билан 
лойихани сотишга харакат қилади, бунинг учун эса лойиха жозибадор 
ва, аввало, яхши уқиладиган харфлар билан терилган бўлиши, ундаги 
чизмалар ва графиклар кўргазмали ишланган ва сифатли бажарилган 
бўлиши лозим. Махфий ахборотлар тушириб колдирилиши, зарур 
бўлганида қўшимча такдим этилиши мумкин. Инвесторни яна бошқа 
маълумотлар, масалан, сотиладиган акциялар пакетининг фоизи 
(улуши), унинг умумий нархи, инвестицияларнинг энг кам хажми, 
капитални такдим этиш шартлари (оддий акциялар, имтиёзли 
акциялар, кафолат бериладиган қарз мажбуриятлари, қарз ва хоказо) 
хам қизиқтириши мумкин. 
Бизнес-режаси таркибига, одатда, титул вараги, мундарижа, 
унинг асосий бўлимларининг хисоб-китоблар, жадваллар, графиклар 
ва шу кабилар илова қилинган матни (мазмуни), шунингдек, иловалар 
– бошлангич маълумотлар, контрактлар, лицензиялар ва шу кабилар 
нусхалари, етказиб берувчиларнинг прейскўрантлари, экспорт 
хулосалари ва бахолар, сертификатлар ва асосий матннинг қисми 


356 
бўлмаса-да, лекин бизнес-режасида тилга олинган бошқа хужжатлар 
хам қушиб қўйилади. 
Титул варағида инвестиция лойихасининг номи, унинг инвестори, 
бизнес-режасининг ишлаб чиқувчилари кўрсатилади, ишлаб чиқувчи 
корхона ва ташкилот рахбарининг имзоларини тасдиклайдиган 
мухрлар, махфийлик талаблари қўйилади. Бизнес-режаси тахминан 
қўйидаги бўлимларни ўз ичига олиши мумкин: 
- резюме; 
- корхона тавсифномаси ва уни ривожлантириш стратегияси; 
- махсулот (хизмат)лар баёни; 
- сотиш бозорлари тахлили, маркетинг стратегияси; 
- ишлаб чиқариш режаси; 
- ташкилий режа; 
- лойихани амалга ошириш режаси; 
- инвестиция режаси; 
- молия-хўжалик фаолиятининг прогнози; 
- лойиханинг самарадорлиги хисоб-китоби; 
- юридик режа; 
- бизнес-режасини ишлаб чиқувчилар хақидаги ахборот. 
Бизнес-режасининг тахминий хажми (иловаларсиз): лойиханинг 
қиймати 500,0 минг АКШ долларигача бўлганида – 40 сахифага якин; 
лойиханинг қиймати 500,0 минг АКШ долларидан ортиқ бўлганида – 
80 сахифагача. 
Бизнес-режасининг 
асосий 
бўлимлари, 
жадваллари 
ва 
иловаларини тайёрлашга нисбатан умумий талаблар:


357 
- хар бир бўлим тадқиқотлар ёки хисоб-китоблар билан 
тасдиқланган ва тегишли хужжатлар билан расмийлаштирилган 
текширилган бошлангич маълумотлар асосида шакллантирилади; 
- хисоб-китоб жадваллари хўжалик юритиш субъекти 
фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари асосида тўзилади; 
- бошланғич ва бошқа маълумотларни тасдиқловчи хужжатлар 
(контрактдан олдинги, контракт, таъсис ва хисобот хужжатлари 
нусхалари, аудиторлик текшириш материаллари) алохида тартибда 
расмийлаштирилади; 
- янги ва юксак технологияларга асосланган ишлаб чиқариш 
(корхона)ларни асослашга доир ахборотлар амал қилиб турган 
нормативларга мувофик расмийлаштирилади, муайян бўлим 
таркибида келтирилади ёки илова шаклида расмийлаштирилади.

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish