Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
4.11.Маркетинг концепцияси. 
Агар махсулотларнинг бир неча турлари, ассортимент 
гурухлари ишлаб чикарилиши режалаштирилаётган ва турли 
бозорларда иш олиб борилиши керак бўладиган булса, унда хар бир 
позиция буйича алохида маркетинг режаси тузилади. 
Бизнес-режасининг ушбу булимида, шунингдек, нархни 
белгилаш масалаларини ишлаб чикиш хам тавсия килинади: 
махсулотлар нархи кандай? Бундай нарх харажатларни, талаб ва 
ракобатбардошликни акс эттирадими? Ракиблар нархни пасайтиргани 
холда кандай харакатлар килинади? Нархни белгилашдаги стратегия 
кандай (талабга ёки ракибларнинг нархига, ишлаб чикариш 
харажатларига боглик бўладими ва хоказо)? Бундан ташкари, 
махсулотларни таркатиш чизмаси (транспорт, истеъмолчининг 
омборидан, воситачилар оркали, улгуржи, чакана савдода, 
омборлардаги захира, омборларнинг сигими етарлими ва хоказо); 
сотишларни рагбатлантириш услублари (етказиб бериш хизматлари, 
айтиб утилган холларда пулларни кайтариш кафолатлари, 
мукофотлар, чегирмалар, хакини булиб тўлашга сотиш ва бошкалар); 
сотишдан олдинги ва сотишдан кейинги хизмат курсатишни ташкил 
этиш ва бошкалар ишлаб чикилиши керак. 


347 
Маркетинг концепцияси – тадбиркорлик фаолиятининг 
истеъмолчининг эхтиёжларини эътироф этиш ва кондириш асосида 
фойда олишга каратилган ишлаб чикариш фалсафаси – истеъмолчига 
йуналтирилганлик зарурлигини таъкидлайди: бунда олдинига унинг 
эхтиёжлари белгиланади, сўнгра бундай эхтиёжларни кондирадиган 
сифат 
курсаткичлари 
ва 
тавсифномаларига 
эга 
товарлар 
(махсулотлар) ишлаб чикилади. Бундай концепция истеъмолчига 
йуналтирилганликнинг махсулотга йуналтирилганликка нисбатан 
устувор эканлигини таъкидлайди: кейинги холатда истеъмолчининг 
корхона ишлаб чикарадиган махсулотларни сотиб олиши учун унга 
таъсир киладиган реклама ва бошка омиллар ёрдамида асосий диккат-
эътибор товарга (хизматга) каратилади. 
Хар кандай саноат инвестиция лойихасининг асосий мақсади – 
мавжуд ресурслардан фойдаланиш ва товар (иш, хизмат)га бўлган 
мавжуд ёки потенциал талабни қондириш натижасида фойда 
олишдир. Инвестиция лойихаси муайян корпоратив стратегияларга, 
масалан, фирманинг бозор позициясининг кучайишига ёки келгусида 
зарур ресурслар билан таъминлашга асос солишга хам хизмат қилиши 
мумкин. Бизнес-режасининг тайёрланиши итератив жараён эканлиги 
сабабли ушбу бўлимни тўзишда бозорни тахлил этиш услублари, 
маркетинг, унинг тадкик қилиниши, режалар ва харажатлар, асосий 
ва қўшимча махсулотларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги 
тасаввурларга эга бўлиш зарур. 
Талаб ва бозорнинг тахлили улар хақидаги зарур ахборотларни 
қўшимча харажатларсиз олиш, шунингдек, маркетинг ва ишлаб 


348 
чиқаришнинг эхтимол тутилган стратегияларини белгилаш учун 
астойдил тўзилмаларга ажратилиши ва режалаштирилиши лозим. 
Маркетинг стратегиясининг тахлили истеъмолчида талаб 
уйготиши мумкин бўлган мақсадли гурухлар ва махсулотларни 
бирхиллаштиришни ва аник сиёсатнинг белгиланишини, яъни 
стратегиялардан қайси бири – паст нархлар стратегияси ёки 
табакалаштирилган нархлар стратегияси – ракибларни суриб 
чиқаришга олиб келишини белгилашни ўз ичига олади. Бизнес-
режасининг бу бўлимида қўйидагилар тахлил қилинади: 
- инвестиция объекти ишлаб чиқаришни назарда тутган 
махсулотга талабга тегишли умумий иқтисодий кўрсаткичлар (ахоли 
ва унинг ўсиш суръатлари, жон бошига тўғри келадиган даромад ва 
истеъмол ва бошқалар); 
- ишлаб чиқарилиши лойихада назарда тутилган махсулотнинг 
истеъмоли, ишлаб чиқарилиши, импорти ва экспорти билан боғлик 
сохадаги 
давлат 
сиёсати, 
амалиёти 
ва 
қонунчилик, 
сертификациялашнинг ташкил этилиши, мажбуриятлар, субсидиялар, 
кредит назорати ва хорижий алокаларнинг тартибга солиниши; 
- ишлаб чиқарилиши мулжалланаётган махсулотнинг мамлакатда 
ишлаб чиқарилишининг мавжуд даражаси, шу жумладан, корхона 
ичидаги истеъмол учун ишлаб чиқариш;
- ушбу махсулотнинг экспорти ва импорти даражаси, унинг 
ўрнини босадиган махсулотларнинг ишлаб чиқарилиши, энг юқори 
харажатлар ва тулдирувчи махсулотлар хақидаги маълумотлар; 
- миллий (давлат) режаларида қўйилган ва лойихалаштирилаётган 
махсулотга тегишли ишлаб чиқариш мақсадлари; 


349 
- якка тартибдаги ва гурухли истеъмолчиларнинг феъл-атвори, 
одатлари ва муносабат билдиришлари, савдо амалиёти хақидаги 
маълумотлар. 
Маркетинг концепциясига унинг стратегияси (бозорга кириб 
олиш, 
унинг 
ривожланиши, 
махсулотнинг 
ривожланиши, 
диверсификация), бозорлар ва бозор мухити хақидаги ахборотларни 
йиғиш, ишлаш ва бир тизимли асосда бахолаш (талаб ва 
ракобатчилик, мижозларнинг феъл-атвори, истеъмолчиларнинг 
эхтиёжлари, ракобатлашувчи махсулотларни урганиш, маркетинг 
воситалари ва бозор билан боғлик бошқа омилларни тахлил этиш), 
сотиш сохасидаги мақсадлар (айланиш, бозор улуши, фирманинг 
обру-эътибори, фойда ва шу кабилар) киради. 
Махсулотларни сотиш бозорларини урганишда одатда улар 
қўйидаги турт турга бўлинади: 
- истеъмолчилар товар хақида хеч нарса билмайдиган бозорлар; 
- истеъмолчилар товарни биладиган, лекин сотиб олмайдиган 
бозорлар; 
- ракибларнинг махсулотлари сотиб олинадиган бозорлар; 
- ушбу махсулотни сотиб оладиган бозорлар. 
Бундай товарларни бахолаш жараёнида уларнинг сигими, 
махсулотларни сотишнинг потенциал ва реал хажмлари, уларнинг 
потенциал харидори (истеъмолчиси), бозордаги буш уринлар, 
махсулотларнинг қанча миқдорда ва кандай нарх бўйича сотилиши 
белгиланади. Буларнинг хаммаси иқтисодий, ижтимоий ва бошқа 
омилларга, харидорларнинг даромадлари даражасига, инфляция 
суръатларига ва шу кабиларга бевосита боғлик бўлади. 


350 
Шундай қилиб, бизнес-режасида сотиш бозорининг бахоланиши 
шундай изчилликда: унинг тавсифномаси  сегментлаштирилиши  
сотишлар даражалари  харидорлар  махсулотларнинг илгари 
сурилиши  воситачилар каби изчилликда бажарилиши мумкин. 
Бозорнинг аник сегментини ва сотишлар даражасини белгилагандан 
сўнг ушбу сегмент ичидаги харидорлар таркибининг баёни берилади. 
Бозорлар тахлил қўйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: 

корхонанинг 
товарлари 
(хизматлари) 
сотилиши 
режалаштирилаётган бозорларнинг умумий тавсифномаси, улар 
ўлчамларининг бахоси; 
- корхонанинг турли бозорлардаги улуши; 
- бозорнинг ривожланиш динамикаси ва унинг келгусида 
ўзгариши тенденцияларининг прогнози; 
- бозорнинг ўзгаришига таъсир қиладиган асосий омиллар; 
- истеъмолчиларнинг махсулотларга (хизматларга) асосий 
талаблари; 
- ракиблар имкониятларининг бахоланиши ва улар ишлаб 
чиқарадиган махсулотлар хақидаги асосий маълумотлар: техник 
даражаси, нархи, сифат даражаси; 
- ракобатлашувчи корхоналарнинг технологик ва молиявий 
ахволи ва уларнинг ушбу махсулотлар (хизматлар) бозорига таъсир 
кўрсатиш даражаси; 
- корхонанинг ракиблар олдидаги устунликлари. 
Хатто юқори сифатга эга бўлган махсулотларни (ишларни, 
хизматларни) ишлаб чиқаришга доир хар кандай фаолият эртами ёки 
кечми ракобатга дуч келади, шунинг учун хар бир ракибнинг 


351 
потенциал улушини бахолаш ва ушбу товарнинг сифати, нархи, 
таркалиши 
ва 
бошқа 
кўрсаткичлари 
нуқтаи 
назаридан 
афзалликларини кўрсатиш мухимдир. Агар ракиблар устидан 
афзалликка эришилмаган бўлса, унда, яхшиси, талабга эга бўлган 
бошқа товарни ишлаб чиқаришга утган маъкулдир. 
Мақсадли бозорларнинг хар бири бўйича корхонанинг қўйидаги 
сохалардаги позицияларини ракибларнинг позициялари билан 
таққослаш керак бўлади: 
- товар – сифати, техник-иқтисодий кўрсаткичлари, савдо 
маркасининг обруси, кадокланиши, сотилганидан кейинги хизмат 
кўрсатиш даражаси, кафолат муддати, сервис, ноёблиги, куп 
вариантларда фойдаланиш мумкинлиги, ишончлилиги, патентлар 
билан химояланганлиги; 
- нархи – сотиш нархи, нархдан чегирма, тўлов муддатлари, 
кредитни бериш ва харидни молиялаштириш шартлари ва бошқалар; 
- сотиш шакли – тўғридан-тўғри, савдо вакиллари ёки ишлаб 
чиқарувчи 
корхоналар 
вакиллари, 
улгуржичи 
воситачилар, 
комиссионерлар ва маклерлар, дилерлар орқали етказиб бериш, 
шунингдек, омбор хоналарининг жойлашуви, ташиш тизими ва 
хоказо; 
товарларнинг бозорлардаги илгари сурилиши – якка тартибдаги 
сотиш, истеъмолчиларнинг рагбатлантирилиши, намойишли савдо, 
намуналарнинг кўрсатилиши ва шу кабилар; 
- сотиш каналлари буйлаб илгари сурилиши – реклама, «паблик 
рилейшнз», шахсий савдо, унинг рагбатлантирилиши, танлов 


352 
асосидаги савдо, воситачиларга мукофотлар, савдо маркаси юзасидан 
сиёсат ва хоказо. 

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish