Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


 Дисконтлаш, унинг вазифалари ва ундан фойдаланиш



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
7.9. Дисконтлаш, унинг вазифалари ва ундан фойдаланиш 
Инвестиция лойиҳалари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш 
битта умумий хусусиятга эга бўлган – уларни аниқлашда қўлланувчи 
даромад ва харажатлар вақт бўйича тақсимланган бўлиб, уларни 
битта (базавий) муддатга келтиришга тўғри келадиган турли 
кўрсаткичлар тизими ёрдамида амалга оширилади. Бунинг сабаби пул 
маблағлари қимматининг вақт бўйича бир хил эмаслигида, яъни 
бугунги кунда инвестицияга киритилган бир сўм бир йилдан кейинги 
бир сўм билан бир хил бўлмайди. Битта суммага турлича муносабат 
нафақат инфляция билан, балки ҳар қандай тижорат тадбирига 
киритилган, жумладан, банкдаги депозит рақамига қўйилган бир сўм 
пул маълум вақт (ой, йил) ўтгандан сўнг олинган даромад (фоиз) 
ҳисобига каттароқ суммага айланиши мумкинлиги билан ҳам 
изоҳланади. 
Шундай қилиб, бугунда тўланган (сарфланган) бир сўм бир ой, 
чорак ёки йилдан сўнг (яъни келажакда) инфляция, фоиз даромади 
(агар пул банкка қўйилган бўлса) ва риск (масалан, кредитор ўз 
мажбуриятини бажармаслиги ёки айтайлик, бир қатор сабабларга 
кўра лойиҳа кутилганидек самарали бўлиб чиқмаслиги мумкин) 
туфайли қимматроқ бўлади. Шунинг учун инвестицияларни 
лойиҳалаштириш амалиётида (бошқа қатор ҳолатларда ҳам) лойиҳа 


521 
бўйича жорий харажатлар ва даромадларни кўрсатилган сабаблар 
туфайли вужудга келган ўзгаришлар билан бирга бир хиллаштириш 
усули фойдаланилади. 
Жорий қиймат, молия битимини тўзиш пайтининг бошида вақт 
бўйича тақсимланган тўловлар, айни пайтда ёки ҳисоб-китоб йили 
бошида турли вақтга мансуб харажатлар каби турли вақтга мансуб 
иқтисодий кўрсаткичларни вақт даври бўйича таққосланадиган 
кўринишга келтириш вақт омили ёрдамида амалга оширилади. 
Ссуда олувчи (қарздор), айтайлик, истеъмолни молиялаштириш 
ёки капитал активларни ошириш (харид қилиш) ва ҳоказоларга 
маълум миқдорда пул маблағларини қарзга олиш учун кредиторга 
тўлаши лозим бўлган фоиз фоиз ставкаси (ингл. interest rate) ёки 
фойда меъёри (кредит учун банк ставкаси) деб аталади. У бутун 
кредит муддати давомида ўзгармасдан қатъий белгилаб қўйилган ва 
кредит шартларига мувофиқ, масалан, инфляция динамикаси, валюта 
курсининг ўзгариши туфайли қайта кўриб чиқиладиган бўлча, 
ўзгарувчан бўлиши мумкин. 
Фоиз ставкасини танлаш унинг ўзгариш тенденцияларини 
башорат қилиш билан боғлиқ. Ўзгарувчан ставка унинг ўсиши 
кутилаётган пайтда, қатъий белгилаб қўйилган ставка эса унинг 
пасайиши тахмин қилинган пайтда кредитор учун фойдали бўлади. 
Ўзгарувчан ставкада кўпинча қарздор рискка дуч келади. 
Бошланғич қарз миқдорига ҳисобланувчи ва кредитни қайтариб 
бериш билан бир пайтда тўланувчи ставка декурсив ставка, 
бошланғич қарз миқдорига ҳисобланувчи ва кредитни тақдим этишда 
тўланувчи ставка антисипатив ставка деб аталади. 


522 
Шунингдек, пул капитали қийматини оширувчи номинал фоиз 
ставкаси (фойда меъёри) ҳам ажратиб кўрсатилади. У жорий кўрс 
бўйича инфляцияни ҳисобга олмасдан ифодаланади ҳамда бунугни 
кунда берилган кредитга нисбатан маълум вақт ўтгач, капиталнинг 
неча фоизга ўсишини кўрсатади. Реал фоиз ставкаси эса ҳақиқатда 
харид қилиш мумкин бўлган маҳсулот (товар, хизмат) миқдори билан 
ўлчанади (пул капиталининг харид лаёқатининг аҳволи ва ўсишини 
акс эттиради). 
Номинал ва реал фоиз ставкалари ўртасидаги фарққа кредитни 
тақдим этиш шартлари сабаб бўлиши мумкин. Бу, аввало, бўнак 
фоизлари йиғиш (чунки бу ҳолатда кредит ҳажми камаяди), 
мижознинг ҳисобрақамида камаймаётган қолдиқ талаби, комиссион 
мукофотларнинг мавжудлиги (улар расман фоиз бўлмасада, бироқ 
мижознинг қўшимча харажатлар сарфлашига олиб келади) ва 
бошқалардир. Инфляция даражаси И қанчалик катта бўлса, номинал 

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish