Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Жамоатчилик назоратининг шакллари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

4.Жамоатчилик назоратининг шакллари  
Фуқаролик жамияти шаклланишида фуқаролик жамияти барча 
институтларининг ўзаро алоқадорликда ишлаши муҳим аҳамият касб этади. 
Жамоатчилик назоратининг мақсади давлат ҳокимияти органларининг аҳоли 
олдидаги барча мажбуриятларини қандай бажараѐтганликларини назорат 
қилишдан иборат. Мамлакатни модернизациялаш, коррупцияга қарши кураш 
кучайтирилаѐтган ҳозирги шароитдажамоатчилик назоратининг роли беқиѐс 
даражада ортади. Жамоатчилик назоратини кучайтириш мамлакатда 
қонунчиликни таъминлашнинг кафолати вазифасини бажаради. Давлат 


212
ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати турли 
кўриниш, шакл ва усуллар ѐрдамида ўтказилади. Жамоатчилик назорати 
турлари ва шаклларини тўла ва чуқур англаш учун қуйидаги ҳолат ва 
ҳодисалар ҳақида аниқ тасаввурлар ҳосил қилиш лозим:
- давлат ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати 
тушунчасининг мазмун ва моҳиятини таҳлил қилиш:
- жамоатчилик назоратини тартибга солиб турувчи ҳужжатларни таҳлил 
қилиш:
- фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назорати олиб 
боришдаги амалий фаолиятларини таҳлил қилиш.
Жамоатчилик 
назорати 
муайян 
шаклларда 
олиб 
борилади. 
Жамоатчилик назорати шакллари хилма хил бўлиб уларнинг асосийлари 
қуйидагилар:
- жамоатчилик экспертизаси; - жамоатчилик мониторинги;
- жамоатчилик тинглови;
- жамоатчилик суриштируви; - жамоатчилик муҳокамаси; - жамоатчилик 
кузатуви.
Жамоатчилик 
назоратининг 
ҳозирги 
шароитда 
бизнинг 
мамлакатимизда энг кўп қўлланаѐтган шаклларидан бири жамоатчилик 
тингловидир. Мазкур шакл ижтимоий аҳамиятга молик бўлган у ѐки бу 
муаммони ҳал қилишда турли ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини ўзаро 
келиштиришга хизмат қилади. Жамоатчилик тинглови қуйидаги мақсадларни 
кўзлаб ўтказилади:
- ижтимоий аҳамиятга молик бўлган муаммоларни аниқлаш ва муҳокама 
қилиш;
- мазкур муаммони ҳал қилишдан манфаатдор бўлган томонларни 
аниқлаш;
- манфаатдор томонларнинг мазкур муаммо бўйича мавқеини қайд 
қилиш ва барча томонлар учун мақбул бўладиган қарор вариантини ишлаб 
чиқиш.
Жамоатчилик тинглови иштирок этаѐтган барча томонларнинг ўз фикр 
ва далилларини баѐн қилишини кўзда тутади. Бунда улар муҳокама 
қилинаѐтган масалага алоқадор бўлган ҳужжатлар билан танишиб чиқади.
Жамоатчилик тингловининг иштирокчилари қуйидагилар бўлиши 
мумкин:
- мазкур муаммони кун тартибига қўйишда ташаббус кўрсатган томон 
(инвестор, тайѐрланган лойиҳа муаллифлари);
- маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг, маъмурият, давлат 
назорат идораларининг вакиллари;
- муҳокама қилинаѐтган масаладан манфаатдор бўлган жамоатчилик, шу 
жумладан, жамоат ташкилотларининг вакиллари.
Жамоатчилик тингловини ташкил этиш ва ўтказишга маҳаллий ўзини 
ўзи бошқариш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат 
ташкилотлари ва бирлашмаларининг вакиллари жалб этилиши лозим.


213
Жамоатчилик тингловининг объекти жамиятда вужудга келган 
муаммони ҳал қилиш бўйича тайѐрланган лойиҳа бўлиши мумкин. Мабодо, 
лойиҳа таркибида ѐпиқ маълумотлар мавжуд бўлса, лойиҳа муаллифлари 
жамоат тинглови учун алоҳида маъруза тайѐрлашади. Шу билан бирга, 
муаммони ҳал қилиш бўйича тайѐрланган ҳужжатнинг қисқача мазмуни 
кўпчилик учун тушунарли бўлган содда тилда тайѐрланган бўлиши зарур.
Мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг энг кўп тарқалган 
кўринишларидан бири туман ва шаҳарларда маҳаллий ҳокимият органлари 
раҳбарлари, хусусан ҳокимларнинг ҳудуд аҳолиси олдида муайян давр 
(чорак, ярим йил ѐки йил) давомида режаларнинг қандай бажарилаѐтгани 
тўғрисида ахборот беришидир. Бунда ҳокимдан ташқари ҳудуддаги аҳолига 
хизмат кўрсатадиган барча ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳозир 
бўлишади. Тинглов давомида эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл 
қўйилган 
камчиликлар, 
режадан 
орқада 
қолиш, 
кўрсатилаѐтган 
хизматларнинг тўлалиги ва сифати сингари масалалар ҳам муҳокама 
қилинади. Бундай тингловлар мамлакатимиздаги барча ҳудудларда анъана 
тусини олди.
Жамоатчилик тинглови якунлари бўйича ташкилотчиқуйидаги 
вазифаларни бажариши зарур:
- қарор лойиҳаси бўйича тайѐрланган ҳужжатга тинглов жараѐнида 
билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли ўзгаришлар киритиш; - 
жамоатчилик тинглови натижаларини ҳужжатлаштириш.
Жамоат тингловининг асосий ҳужжатлари қуйидагилар: муҳокама 
қилинаѐтган лойиҳа, берилган саволлар ҳамда таклифлар, уларга берилган 
жавоблар; 
жамоатчилик 
тингловининг 
баѐнномаси; 
томонларнинг 
келишмовчилиги қайд этилган якуний ҳужжат; лойиҳага тинглов натижасида 
киритилган ўзгаришлар рўйхати.
Жамоат тингловининг якунловчи ҳужжатини оммавий ахборот 
воситаларида эълон қилиш тавсия этилади
Жамоатчилик тинглови муаммога экспертларни жалб қилиш, тинглов 
ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериш, жамоатчилик 
тингловини ўтказадиган жойни ижарага олиш каби молиявий маблағларни 
талаб этадиган масалалар билан боғлиқ. Одатда, тегишли молиявий маблағ 
бу муаммони ҳал қилишдан манфаатдор томон ва ҳал қилиш учун буюртма 
берган буюртмачи ѐки инвестор томонидан қопланади. Шунингдек, қўшимча 
маблағлар (хайрия маблағлари, жамоат ташкилотлари аъзоларидан тушган 
бадаллар) ҳам жалб қилиниши мумкин.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish