Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Мавзуга доир материал 
 
 
Ўзбекистонда кичик бизнесни жадал ривожлантириш қулай 
ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича яқинда қабул 
қилинган чора-тадбирлар ғоят муҳим аҳамиятга эга. 
 
Сирил Мюллер,
Жаҳон банки вице-президенти. 
 
* * * 
Айтиш мумкинки, дунѐда товар ва хизматларни харид қилишни нақд 
пулсиз амалга ошириш тажрибаси кенг ѐйилган. Бу ўз-ўзидан ижтимоий 
адолатнинг ва фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларининг маълум даражада ҳимоя
қилинишига олиб келади. Чунки маҳсулотларни нақд пулсиз ҳарид қилиш
амалда жорий этилганида сотувчи томонидан нархларни сунъий ошириш, 
таъмагирлик, манфаатпарастлик иллатларига барҳам берилади. Яна шу 
нарсага эътибор бериладики, хорижий валютани тартибга солишда илғор 
бозор механизмлари тажрибаларини жорий этиш асосий масала қилиб
кўтарилган. Валютани тартибга солишнинг самарали механизмини ишлаб
чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорини тайѐрлаш 
масаласи Ҳаракатлар Стратегиясида қаътий белгилаб қўйилган. Қарорда 
жумладан, қуйидагилар назарда тутилади: 
– Валюта бозоридаги хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан 
келиб чиқиб бозор механизмини ҳисобга олган ҳолда, ички ва ташқи 
бозорларда 
маҳаллий 
ишлаб 
чиқарувчиларнинг 
рақобатдошлигини 
таъминловчи 
ва 
қўллаб-қувватловчи 
валюта 
курси 
сиѐсатини 
такомиллаштириш; 
– 
Тадбиркорлик субъектларини ўз валюта маблағларини эркин 
тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш; 
– 
Ҳар қандай манипуляцияларнинг олдини оладиган механизмларни 
жорий этган ҳолда, хорижий валютанинг биржада эркин муомалада бўлишини 
таъминлаш; 
– 
Тижорат банклари томонидан жалб қилинган ва ўз ресурслари 
ҳисобидан хорижий валютани тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда эркин 
сотиш тизимини жорий қилиш; 
– 
Бюджетга қўшимча тушумлар, тижорат банкларининг жорий 
кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиѐт жамғармаси 
маблағлари ҳисобидан иқтисодиѐтнинг таянч тармоқларини вақтинчалик
қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. 
Ана шу тарзда Ҳаракатлар Стратегияси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
иқтисодий тараққиѐтида сакраш ҳодисаси юз беришини башорат қилади.
Демак бу иқтисодий соҳани иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозиргача тўпланган 


80
тажрибаларини умумлаштириш ва жаҳон тажрибасининг энг илғор 
усулларини жорий этишни янги босқичга кўтариш имконини беради.
Харакатлар Стратегиясида Ўзбекистон Республикаси молия бозорини 
ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини 
ишлаб чиқиш ва ушбу концепцияни ҳаѐтга жорий этиш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг қарорини қабул қилиш ғояси илгари сурилган. 
Мазкур концепция ва қарор бу соҳада эришилган ютуқлар ва тўпланган 
тажрибалар асосида фойдаланилмай қолган имкониятлар ва мавжуд 
муаммолар ечимини топишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Концепция 
ва қарорда мустаҳкам молиявий институтлар, яъни банкларга, суғурта 
компанияларига, йирик давлат компанияларига, акциядорлик жамиятларига 
облигациялар, векселлар сингари қимматли қоғозларни чиқаришга рухсат 
бериш, қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштриш бўйича ваколатли 
органнинг ролини ошириш, уларни фақат назоратчи органгина эмас, балки 
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг манфаатларини ҳимоя 
қилувчи орган сифатида жамиятда ўзига хос мавқега эга бўлишини 
таъминлаш, суғурта ва бошқа молиявий хизматларнинг янги шаклларини 
жорий қилиш, уларнинг ҳажмини кенгайтириш ва бошқалар назарда тутилган.
Харакат Старегиясида иқтисодий соҳани янада ривожлантиришнинг 
асосий омили сифатида ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантиришга
алоҳида эътибор берилган. Жумладан, кейинги беш йилда саноат махсулотини 
ишлаб чиқариш 1,15 баробар, унинг ялпи ички махсулотдаги улуши 33,6 
фоиздан 36 фоизга, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизга ошиши 
назарда тутилган. Дастурга мувофиқ 2017 йилнинг ўзида 75 дан ортиқ янги 
турдаги рақобатдош тайѐр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. 2017 
йилда умумий қиймати 1 миллиард долларлик 145 та ишлаб чиқариш 
қувватини фойдаланишга топшириш белгиланган. Жумладан, мева-сабзавот 
ва гўшт, сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 миллион долларлик 
63 та лойиҳа, рангли ва қимматбаҳо металларни қайта ишлаш бўйича 217 
миллион долларлик 6 та лойиҳа, кимѐвий хом-ашѐни қайта ишлаш бўйича 25 
миллион долларлик 2 та лойиҳа, чарм-пойафзал маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш бўйича 9 та лойиҳа, фармацевтика махсулотлари 
ишлаб чиқаришга йўналтирилган 7 та лойиҳа ва бошқалар барпо этилади, 
уларнинг тўла қувват билан ишлаши таъминланади. 
Ҳаракатлар Старегиясининг 136-бандида қуйидагилар баѐн этилган: 
―2017 йилда саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб
чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартириш ва 
рақобатдошлигини оширишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни 
амалга ошириш, шу жумладан, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни 
янгилаш ҳамда модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга энергия 
самарадорлигини ошириш, технологик жараѐнларни оптималлаштириш 
лозим‖. Бу иқтисодий соҳани модернизация қилиш, таркибий 
ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва рақобатдош маҳсулотлар ишлаб
чиқариш имконини берадиган ва уни рағбатлантирадиган дастурий 
ҳужжатдир.


81
Маълумки, Ўзбекистон жуда катта тарихий ва маданий меросга эга 
бўлган давлат. Бошқача қилиб айтганда ўзбек ҳалқи инсоният ҳаѐтига 
маданият олиб кирган, жаҳон цивилизациясига кучли таъсир ўтказган халқ. 
Дунѐнинг саноқли ҳалқлари бир мартагина цивилизация ҳодисасига гувоҳ 
бўлган бир пайтда, аждодларимиз иккита Ренессанс ҳодисасини юзага 
келтирган буюк ва бетакрор маданият ворисларимиз. 
Таниқли шоир ва жамоат арбоби Давид Кугултинов ўзбек ҳалқи ва унинг 
тарихи ҳақида гапирар экан, ―Сизнинг ҳалқингиз дунѐда энг кўп маданий 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish