бўлиши; - талаб қилинадиган узатиш тезлиги юқори бўлиши; - узатилаётган хабар хажми катта бўлиши лозим. 8.1-жадвалда турли хизматларнинг тармок хусусиятларига бўлган талаблари келтирилган. Рақамли шаклдаги ахборотларни узатишда энг кичик кечикиш вақти (30 мс) гача йўл қўйилади. Кечикишнинг анча юкори қийматлари фойдаланувчилар учун сезиларли даражада сўзлашувнинг аниқлигини пасайишига олиб келади. Сезиларли даражада катта қийматдаги кечикиш вақтига маълумотлар (файллар) ни катта массивини узатишда йўл қўйилади. Энг кичик хабар хажми телексга ва энг катта хабар хажми эса файлларга хос бўлади. Энг юқори юклама соатидаги энг юқори юкланишни телевизион узатгичлари, энг кичик юкланишни телекс терминаллари ҳосил қилади. Кўриб чиқилган хизматларнинг барча талабларини қондириш учун, куйидаги хусусиятларга эга бўлган кенг полосали ISDN технологиясидан фойдаланиш керак: - ахборот узатиш тезлигини 100 Мбит/с дан кам бўлмаган ҳолда таъминлаши; - бир охирги пунктдан бошқа бир охирги пунктгача хабарни узатишда кечикиш вақти бир неча ўн ва ҳатто юзлаб миллисекунддан ошмаслиги; - тармокдаги коммутациялаш станциясида хабарни кечикиш вақти бир миллисекунддан ошмаслиги; - коммутациялаш станциясида пакетлар коммутацияси тизими секундига бир неча юз минг пакетни қайта ишлаш хусусиятига эга бўлиши лозим. Бундай муамоларни ҳал қилишда 2 хил усулдан фойдаланиш мумкин: замонавий технологияларга ва юқори ўтказувчанлик қоби-