Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия инстути “спорт менежменти ва иқтисодиёт”


Нархнинг мазмуни ва унинг вазифалари



Download 0,96 Mb.
bet31/67
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#52450
TuriКонспект
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67
Bog'liq
2 5269739720446837426

2. Нархнинг мазмуни ва унинг вазифалари.
Товарлар қиймати ва уларнинг нафлилиги ўзларининг намоён бўлишини нархда топади. Амалий ҳаётда қиймат товар ишлаб чиқарувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни рағбатлантирувчи, уларни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида амал қилади.
нарх – реал бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир.
Нарх қуйидаги асосий вазифаларни бажаради :

  1. Мувозанатликни таъминлаш вазифаси. Бунда нарх бозорда талаб ва таклифнинг ҳажми ва таркибига таъсир этиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради. Бозор нархи - бу мувозанатли нарх бўлиб, у биринчидан, товарларни сотилиши таъминлайди, иккинчидан, бозорда товарлар тақчиллигини юзага келтирмайди.

  2. Қийматни ҳисобга олиш вазифаси. Нарх қийматнинг пулдаги ифодаси деб айтамиз, чунки қилинган сарф ҳаражатлар ва олинган натижалар (фойда ёки зарар) нархлар асосида ҳисоб-китоб қилинади. Ишлаб чиқариш ва унинг натижаларининг натурал кўрсаткичлари ҳам мавжуд (тонна, кг, м2 , м3 квт-соат ва ҳоказо). Бу кўрсаткичларни шу ҳолича таққослаб умумий кўрсаткичга келтириб бўлмайди. Барча натурал кўрсаткичларнинг умумий ўлчови уларнинг пулда ифодаланган нархидир. Ґисоб-китоб учун жорий ва қиёсий нархлар қўлланилади. Жорий нархлар амалдаги нархлар бўлиб, улар ёрдамида йил давомидаги ишлаб чиқариш натижалари ҳисобланади. Қиёсий нархларда маълум йил асос қилиб олиниб (базис йил) ишлаб чиқаришнинг натижалари шу нархда ҳисобланади ва бошқа йиллар билан таққосланади. Ялпи миллий маҳсулот, миллий даромад, реал иш ҳақи ва шу каби қўрсаткичлар динамикаси қиёсий нархларда ҳисобланади. Чунки жорий нархлар инфлянция туфайли ўзгариши ва реал иқтисодий натижани кўрсатмаслиги мумкин.

  3. Тартибга солиш вазифаси. Бозор ҳолати (конъюнктураси) талаб ва таклиф ҳамда уларнинг нисбатига боғлиқ. Талабнинг ортиши муайян товарни ишлаб чиқаришни кенгайтириши, аскинча ҳол эса товар ортиқчалигини, уни ишлаб чиқаришни қисқсартирриш зарурлигини билдиради. Нарх товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятига уларнинг даромадлари орқали таъсир кўрсатади. Муайян ишлаб чиқариш ҳаражатлари сақланган ҳолда нарх юкори бўлса, фойда миқдори ортади, нарх тушса, фойда камаяди ва ҳатто ишлаб чиқарувчилар зарар кўриши ҳам мумкин. Бу ишлаб чиқарувчилар фаолиятига таъсир кўрсатади. Нарх ошса ишлаб чиқариш кенгаяди. Бошқа капиталлар ҳам фойда юқори бўлган соҳа ва тармоқларга оқиб кела бошлайди. Хуллас, нарх ишлаб чиқаришни тартибга солиб, уни ўзгартириб туради ва ривожини таъминлайди.

  4. Рақобат воситаси вазифаси. Нарх рақобат курашининг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ўз рақибларини енгиш учун нархни пасайтириш усулидан фойдаланишлари мумкин. Демак, нархни ўзгартириб туриш усули рақобатда кенг қўлланилади.

  5. Ижтимоий ҳимоя вазифаси. Нарх аҳолининг кам даромад олувчи айрим қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини ҳам бажаради. Нархнинг бу вазифаси товар (хизмат)лар ижтимоий дотациялашган нархлар бўйича сотилганда бажарилади. Бунда улар давлат бюджети ва турли ҳайрия маблағлари ҳисобига молиявий таъминланади.


Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish