Айирбошлаш жараёни - такрор ишлаб чикаришнинг муҳим фазасидир. Мехнат тақсимоти окибатида айрим гуруҳ кишилар товар ва хшматларнинг маълум турларини ишлаб чиқаришга, етказиб беришга, айрим гурухдари эса бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш бўйича ихтисослашадилар. Ҳар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, ўзига керакли бўлган бошқа товар ёки хизматларни сотиб алади. Натижада турли хил йўналишдаги шплаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар ўртасида иқтисодий алока - айирбошлаш, пул орқали сшди-сотди жараёни содир бўлади.
Иқтисодиётда такрор ишлаб чиқаришнинг охирги фазаси истеъмол жараёнидир. Бу жараёнда товарлар ва хизматлар турли кишилар, гуруҳлар томонидан истеъмол қилиниб, уларнинг эҳтиёжларини қондирадилар. Истеъмол икки турда бўлади: ишлаб чиқариш истеъмоли ва шахсий истеъмол. Ишлаб чиқариш истеъмолида ишлаб чиқариш воситалари (капитал) ва ишчи кучидан фойдаланилиб, унумли истеъмол қилинади. Шахсий истеъмол жараёнида эса истеъмол буюмлари пировард фойдаланилиб, улар йўқотилади ва ўрнига яна янгисини ишлаб чиқариш зарурияти пайдо бўлади.
Шундай қилиб, товар ва хизматлар, ресурслар ҳаракати доимо тўхтовсиа такрорланиб турадиган жараёндир. Бу жараённи ушбу чизмада тушуниш осонроқ бўлади.
1-чизма. Товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнларидаги харакати.
Иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи - эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир. Бу масалани тўғри тушуниш учун, энг аввало, эҳтиёж нималигини, унинг турларини билиш зарурдир.
Инсоннииг яшаши ва камол топиши, умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган хаётий воситаларга бўлган зарурати иқтисодиёт назарияси фанида эқтиёж деб аталади.
Барча ҳаётий эҳтиёжлар (иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий, сиёсий эҳтиёжлар) ичида ижтимоий-иқгисодий эҳтиёжлар алоҳида ўрин тутади. Бу эҳтиёжлар кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва ҳаёт кечириши учун моддий неъматлар хдмда хизматларга заруратдан иборат бўлади. Шу жиҳатдан олганда ижтимоий-иқгисодий эҳтиёжлар моддий ва маънавий эҳтиёжларни ўз ичига олади. Моддий эхшёжлар, бу аввало, кишиларнинг ўзларига фойдали бўлган моддий неъматларни харид қилиш ва фойдаланишга бўлган заруратдир. Булар истеъмол учун зарур бўлган кўплаб ҳаётий предметларни (озик-овқат, кийим-кечак, турар-жой) ва зеб-зийнат буюмларини (тақинчоқ, атир-упа, енгил автомобиль ва ҳ.к.) ўз ичига олади.
Маънавий эҳтиёжлар кишиларнинг билим ва дам олиш, маданий савиясини ошириш, малака-маҳоратга эга бўлиш, ҳар хил хизматлардан бахраманд бўлиш каби моддий кўринишга эга бўлмаган кўплаб хаётий заруратларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |