Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия инстути “спорт менежменти ва иқтисодиёт”


Савдо уйлари - савдо муассасасининг махсус тури



Download 0,96 Mb.
bet24/67
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#52450
TuriКонспект
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67
Bog'liq
2 5269739720446837426

Савдо уйлари - савдо муассасасининг махсус тури. У ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи айрим товарлар билан (кийим-кечак, оёқ кийим, газлама ва қ.к.), универсал савдо уйи ҳар хил товарлар билан савдо қилади.
Супермаркет - бу харидорнинг ўзига-ўзи хизмат кўрсатишга асосланган кенг тармокли савдо корхонаси. У товарларнинг деярли ҳамма турлари билан савдо қилади. Супермаркет харидорларга бепул маслаҳатлар беради, товарларни буюртма бўйича харидор уйига етказади, уларга маданий маиший хизмат кўрсатади.
Аудитор фирмалар - корхона, фирма, компаниялар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб борувчн, улар хисоботини экспертизадан ўтказувчи идора.
Аудитор фирма ишида қатнашувчи тафтишчилар аудиторлар деб аталади.
Шундай килиб, бозор инфратузилмаси ва унинг қараб чиқилган унсурлари барча бозор турларининг фаолият кўрсатиши, ҳамда давлатлараро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни таъминлайди.


2. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари.

Марказлашган маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишда мақсад бир хил бўлса-да, турли мамлакатлар турли йўлларни танлашлари мумкин. Ҳаммага маълумки, бир тизимдан иккинчи тизимга ўтишнинг революцион ва эволюцион йўллари мавжуд. Польша, Чехословакия, Россия ва бошқа айрим мамлакатлар бозор иқтисодиётига ўтишнинг революцион йўлини, бирданига катта тўнтаришлар қилиш йўлини танладилар.


Узбекистонда эса ўзига хос маданий, тарихий, иқтисодий ва табиий хусусиятларини хамда бу йўлдаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда революцион тўнтаришларсиз, ижтимоий тўқнашувларсиз, ижтимоий ҳимоянн кучайтирган ҳолда аста-секинлик, лекин қатъиятдилик билан боскичма-боскич ривожланган бозор иқтисодиётига ўтиш йўли танланди.
«Бизнинг бозор муносабатларига ўтиш моделимиз Ресггубликанинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини, анъаналар. урф-одатлар ва турмуш тарзини ҳар томонлама хисобга олишга, ўтишдаги иқтисодиётни бир ёклама, бесўнақай ривожлантиришнинг мудҳиш меросига бархам беришга асосланади» , деб ёзади мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга каратилган. Бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга Президентимиз И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган:
- иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устунлигини таъминлаш;
- ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши;
- бутун янгиланиш ва тараккиёт жараёни қонунларга асосланиши, қонунлар устунлигининг таъминланиши;
- бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш.
- бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш.
Бозор муносабатларига ўтишда бу тамойилларнинг хаммаси хам муҳим ақамиятга эгадир, лекин уларнинг ичида бозор иқтисодиётига босқичма-боскич ўтиш тамойили алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки тегишли ҳуқуқий негизни. бозор инфратузилмаларини яратиш, одамларда бозор кўникмаларини ҳосил қилиш, янги шароитларда ишлай оладиган кадрларни тайёрлаш учун вақт керак бўлади.
Бундан ташкари, бозор муносабатларига ўтиш фақатгина иқтисодиёт соҳаларини ўзгартириш билан чекланмайди. У ижтимоий ҳаётнинг бир-бирлари билан узвий боғлиқ бўлган барча соҳаларини, шу жумладан сиёсий, маънавий-ахлокий, маиший ва бошқа соҳаларни хам тубдан ўзгартиришни тақозо қилади. Буларнинг хаммаси бозор иқтисодиётига босқичма-боскич, эволюцион йўл билан ўтиш қакидаги ғоя жуда мухим ва афзал эканлигини кўрсатади.
Бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш тамойилини амалга ошириш иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг асосий босқичларини аниқ фарклаш, бу босқичларнинг ҳар бири учун аник максадларни, уларга эришиш воситаларини белгилаб олишни талаб килади.
Президентимиз И.А.Каримовнинг асарларида бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи боскичида куйидаги иккита вазифани бирданига хал қилиш мақсад қилиб кўйилганлиги таъкидланади:
- тоталитар тизимнинг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш;
- Республиканинг ўзига хос шароиглари ва хусусияшарини хдеобга олган холда бозор муносабатларининг негазларини шакллангириш.
Шу вазифаларни хал килиш учун биринчи босқичда ислоҳ қилишнинг куйидаги муҳим йўналишлари аниқлаб олинди ва амалга оширилди:
- ўтиш жараёнининг хукукий асосларини шакллантириш. ислоҳотларнинг конуний-ҳуқуклй негизини мустахкамлаш;
- маҳаллий саноат, савдо, маиший хизмат корхоналарини, уй-жой фондини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигида ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш;
- ишлаб чикаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, молиявий ахволнинг баркарорлашувини таъминлаш.
Республикада бозор муносабатларига ўтишнинг биринчи босқичида иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада юз берган туб ўзгаришлар унинг ўз тараққиётида кейинги сифат жиҳатдан янги босқичга ўта бошлаш учун мустахдам шарт-шароит яратди. Шу билан бирга ислоҳ қилишнинг биринчи боскичи натижалари кейинги босқичнинг стратегик мақсадлари ва устун йўналишларини аниқ белгилаб олиш имконини берди.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish