Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги ўзбекистон давлат консерваторияси



Download 361,06 Kb.
bet6/21
Sana21.02.2022
Hajmi361,06 Kb.
#46573
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Tarix Маърузалар (1)

АДАБИЁТЛАР:
1.Муртазаева Р. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Т.2011 й.
2.Жабборов И.Юксак маданият ва ноёб маънавият маскани.Т.2012 й.
3. Каримов Ш., Шамсутдинов Р.Ватан тарихи. Т.1997 й
4.Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т. 1996 й.
5.Шамсуддинов Р.,Мўминов Ҳ.Ўзбекистон тарихи.Т.,2013 й.
6.Ўзбекистоннинг янги тарихи,1-том, Т. 2000 й.
7.Ўзбекистон тарихиниинг энг асосий саналари Т. 2006 й
8.Ўзбекистон тарихи.(Жадвал ва чизмалар) Т.2007 й.

2-мавзу:Марказий Осиё жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми.
Режа:
1. Цивилизация тушунчаси.
2.Ватанимиз одамзод пайдо бўлган минтақалардан бири эканлиги.
3.Ўзбекистон ҳудудидаги илк маънавий маданият ривожи.

1. Цивилизация (лотинча “civilis” –фуқаровий, ижтимоий, яъни ҳарбийлар ва диндорларсиз)– жамиятнинг ўз тараққиёти жараёнида яратган моддий ва маънавий бойликларининг, уларни янада кўпайтириб ҳамда такомиллаштириб бориш усулларининг мажмуи6.


Яна ҳам тушунарлироқ изоҳи: цивилизация – тарихий тараққиётнинг маълум бир босқичида фанда, технологияда, маданиятда такрорланмас юксалишга эга бўлган моддий ва маънавий бойликлар йиғиндиси. Тарихий тараққиётнинг бир босқичида бўлган цивилизация иккинчисида такрорланмайди.
Цивилизация инсоният тарихидаги 3 катта тарихий даврнинг (ёввойилик, ваҳшийлик ва цивилизация) охиргиси бўлиб, у ёзув ихтиро этилишидан, яъни бундан 5-6 минг йил муқаддам бошланади. Ёзув оламда ягона тафаккур эгаси бўлмиш инсон ишлаб чиқарадиган, унинг тарихий тажрибасини мужассамлаштирадиган ва келажагини режалаштирадиган, яъни фикрни моддийлаштириш имконини бериб, инсоният тарихида янги даврни очди ва жамият ривожланишини ҳар аср сайин тезлаштириб бораверди.7
Цивилизация айрим ҳудудий, бир-бири билан боғланмаган цивилизация масканлари ёки ўчоқлари сифатида шакллана бошлаб (масалан, қадимги Миср цивилизацияси, қадимги Хинд цивилизацияси, Ўрта Ер денгизи цивилизацияси, Марказий Осиё цивилизацияси ва ҳоказо) бозор муносабатлари ва иқтисоди ҳукмронлиги даврида (XVI–XX асрлар) умумжаҳон цивилизациясига айланди.
Цивилизациянинг тарихи урушлар ва диний жаҳолатпарастликка қарши, дунёвий жамият учун кураш тарихидир. XX асрнинг 2-ярмига келиб, илғор фан, техника ва технология асосида иш кўриб, ўзларида демократик, инсонпарвар жамият ва ҳуқуқий давлат қурган мамлакатларгина ҳақиқий цивилизация йўлига чиқмоқдалар. Цивилизация инсоният тараққиётининг маҳсули ва айни вақтда заминидир. У инсоният жамиятининг ниҳоятда нозик ҳолати бўлиб, вақт жиҳатидан 5 млн. йиллик инсоният тарихининг 0,1 % ини ташкил қилади, яъни инсоният ўзининг босиб ўтган йўлининг 99,9% давомида ёввойилик ва ваҳшийлик даражасида ҳаёт кечирган.
Мустақил Ўзбекистоннинг мақсади - ҳозирги замоннинг инсонпарвар, демократик ва ҳуқуқий давлатига, яъни цивилизацияли, маърифий давлатига айланиб, халқнинг фаровонлигини таъмин этиш ҳамда илғор мамлакатлар қаторидан жой олишдир. Бунинг асоси ва зарурий шарти давлатимизда таъмин этилган тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатликдир.
Инсоният цивилизациясининг барча ютуқ ва ихтироларини ўзлаштириш, уларни кундалик ҳаётимизнинг таркибий қисмига айлантириш, бозор муносабатлари асосида юртимизни илғор давлатлар қаторига кўтариш-жамиятимиз кун тартибидаги долзарб масаладир.
2. Ибтидоий кишилик жамияти тарихи учта асосий даврга: тош асри, бронза асри ва темир асрларига бўлинади. Тош асри эса ўз навбатида қуйидаги босқичларга бўлинади: -қадимги давр (палеолит), ўрта тош даври(мезолит), янги тош даври( неолит) ва мис-тош даври (энеолит).
Марказий Осиё ҳудуди дунёнинг энг қадимги одамлари яшаган макон бўлган. Ўзбекистон тупроғида ибтидоий одамлар милоддан 500-400 минг йиллар илгари, ҳатто ундан ҳам олдин яшаганлар. Тош даврининг энг қадимги босқичларига оид маконлар Тошкент вилоятидаги Кўлбулоқ макони ва Фарғона водийсидаги Селунгур ёдгорликлари ҳисобланади. ”Тадқиқотчилар фикрига қараганда, Селунгур топилмаларининг ёши 1 млн. йилдан зиёдроқ”.8 Бу ёдгорликлардан тошдан ишланган содда ва қўпол тош қуроллари топилган.
Ўрта тош даврига келиб қуролларнинг турлари кўпаяди. Улар асосан найзасимон ўткир учли пойконлар бўлиб, улардан овчиликда фойдаланганлар. Ўрта тош даврига оид турли меҳнат ва ов қуроллари маълум (тош пичоқлар, қирғичлар, сихчалар, ўткир қиррали тош синиқлари ва бошқалар).
Ибтидоий одамларнинг энг катта ютуқларидан бири оловнинг кашф этилиши бўлди. Ўрта тош даври иқлими совуқ бўлиб, одамлар ғорларда яшаганлар ва шу ғорларда гулхан излари ва кул қолдиқлари ҳам топилган. Тоғлар ёввойи ҳайвонларга бой бўлган. Тешиктош ғорида буғу, тоғ эчкиси, ёввойи от, айиқ, арслон, қуён ва паррандаларнинг суяк қолдиқлари ҳам топилган.
Сўнгги тош даврида замонавий қиёфали одамнинг шаклланиши билан йирик ҳайвонларни ов қилиш жараёни (мамонт, каркидон, буқа, буғу ва бошқалар) анча ривож топди. Паррандаларни ҳам овлашган, ёввойи меваларни, дон ва илдиз мевали ўсимликларни териб, овқат сифатида истеъмол қилиш кенг тарқалади.
Одамлар ғорлардан ташқари ертўла ва чайласимон уйларда ҳам яшаганлар. Жамиятда жуфт оилалар пайдо бўлади, улар айрим уруғларни бирлаштириб, уруғ жамоасини ташкил этган. Жуфт оилалар пайдо бўлиши ҳақида кичик уй-жойларнинг тарқалиши дарак беради. Бир оила ичида қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ман этилади. Бу давр кишилари уруғ-уруғ бўлиб, бир катта бошпана остида ёки ғор ичида ҳам яшашлари мумкин эди, аммо уларга тегишли алоҳида қуроллар ва ўчоқлар бўлган.
Ўша давр жамоасида аёлнинг ижтимоий ўрни баланд бўлиб, уруғ унинг номи билан бошланган. Аёллар уй, ўчоқ ва муқаддас олов эгаси сифатида уй хўжалигида ҳамда болаларни тарбиялаш жараёнида, ўчоқда ўтни сақлашда, овқат пиширишда, рўзғор буюмларини, меҳнат қуролларини қўриқлаш, уй-бошпанани асраш каби муҳим вазифаларни бажарганлар. Уруғ ҳисоби катта ёшдаги аёлларнинг бир аждоддан тарқалган авлодини давом эттирган. Улар оиланинг ички тартиби устидан кучли назорат қилиб, ташқи никоҳларнинг ривожланишига асос соладилар. Бу одат ўзаро қариндош-уруғлар орасидаги никоҳларнинг бекор қилинишига олиб келади.
Она уруғи даври - матриархат сўнгги тош асрида бошланган.Тасвирий санъатнинг вужудга келиши тош даврининг энг катта ютуқларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳайкалтарошлик ва рассомчиликнинг пайдо бўлиши, одамлар маънавий маданиятининг ўсиши- уларнинг дунё-қарашлари, диний тушунчалари ва турмуш тарзи билан узвий боғлиқ эди.Ўлкамиздаги қоятош расмларнинг энг нодир намуналари Зараутсой, Сармишсой, Биронсой, Кўксарой, Такатош,Тераклисой кабилар бўлиб,улар юздан зиёд.9
Мезолит – ўрта тош даврида (милоддан аввалги 12-7 минг йилликлар) одамларнинг моддий ва маънавий маданиятида жуда ҳам кўп ўзгаришлар юз беради. Евросиё тупроғидаги музликнинг чекиниши натижасида иқлим ўзгарди , тошқин сувлар ва янги кўллар пайдо бўлади. Бу жараёнлар ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси ривожланишига таъсир қилади.
Дарё ва кўлларда балиқлар, йирик ҳайвонлар ўрнида тез чопар, чаққон майда ҳайвонлар кўпая бошлайди. Кенг ҳудудларда турли хил ўсимликлар ва дарахтлар ўсади. Овчиликдан ташқари балиқчилик ривожланади, ёввойи ҳайвонлар қўлга ўргатила бошланади. Овчиликдан чорвачилик ажралиб чиқади. Мезолит даврининг сўнгги босқичларида термачиликдан деҳқончиликка ўтиш бошланади. Бу жараён дастлаб Олд Осиё ва Икки дарё оралиғида бошланиб, қадимги Шарқнинг бошқа ўлкаларида (Марказий Осиёда ҳам) бир оз кеч бошланган. Чорвачилик ва деҳқончиликнинг пайдо бўлиши кишилик жамиятида инқилобга олиб келади.
Неолит – янги тош даврида (милоддан аввалги VI – IV минг йилликлар) деҳқончилик хўжалиги Жанубий Туркманистонда тарқала бошлаган. Ўзбекистонда яшовчи қадимги аҳоли илғор унумдорлик хўжалигига бир оз кеч ўтган. Юртимизда дастлаб чорвачилик вужудга келади. Милоддан аввалги III минг йиллик оҳирлари – II минг йилликда деҳқончилик ҳам ривожлана боради. Бу ҳудудларга Сурхондарё, Зарафшон воҳаси, қуйи Амударё киради.
Шу даврлардан бошлаб асрлар давомида Марказий Осиё тарихида янги маданий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар содир бўлади. Жумладан, хом ғишт ва пахса қурилишда ишлатилади. қишлоқларда бинокорлик ишлари, кўчалар, майдонлар, гузарлар барпо этиш, кўп хонали уйлар ва катта –катта иншоотлар қуриш ишлари амалга оширилди. Суғорма деҳқончилик вужудга келиб, ариқлар очилди, унумдор ерлардан кенг фойдаланиб, арпа, буғдой, жавдар эқилди, сабзавот экинлари етиштириш ва мевачилик ривожланди, кулолчилик ва темирчилик вужудга келди, заргарлик, тўқувчилик, йигириш ҳамда тўқимачилик ривожланди.
Милоддан аввалги III минг йилликка келиб ота уруғи - патриархат даври бошланади10. Энди қариндошчилик отага қараб олиб бориладиган бўлган. Болалар ҳам ота мулки ҳисобланиб, меросни отадан ола бошлаган. Жамоаларнинг мол-мулкларини қўриқлаш эҳтиёжи ҳарбий қабила иттифоқларини вужудга келтирган.
Ўзбекистон тупроғида яшаб ўтган ибтидоий одамлар ва қадимги қабилалар асрлар давомида жиддий синовлардан ва узоқ тарихий тараққиёт йўлларидан ўтганлар. Ибтидоий аждодлардан замонавий қиёфали авлодларга айланиш жараёни бир неча юз минг йилларни ўз ичига олади.
Тинимсиз меҳнат, узлуксиз ишлаб чиқариш, ақлий ва жисмоний жиҳатдан ривожланиш, биологик хусусиятларнинг ўзгариши ҳозирги қиёфадаги одамларнинг аждодларига айланиш пойдеворига асос солди.
Ҳозирги қиёфали одамларнинг энг қадимги қазилма қолдиқлари тўлиқ сақланган ҳолда топилмаган. Самарқанд маконида кроманьон шаклидаги одамнинг пастки жағи ва тишлари топилган. Мачай ғорида топилган жағ, бош суяги ва тана суяклари парчалари мезолит, яъни ўрта тош даврига оиддир.
Ёзма манбаларнинг гувоҳлик беришича, м.а. VII – VI асрларда Ўзбекистон ҳудудида сўғдийлар, бақтрияликлар, хоразмийлар, сак ва массагет элатлари яшаганлар. Зарафшон ва Қашқадарё водийсида деҳқончилик билан шуғулланувчи кўплаб аҳоли истиқомат қилган. Ёзма манбаларда бу ҳудуд Сўғда (“Авесто”да) Суғуда (Беҳистун ёзувларида), Арриан, Страбон, Курций Руф асарларида Суғдиёна деб номланган. Бу ҳудудда яшайдиган аҳоли сўғдийлар деб аталган.
Амударёнинг қуйи оқимида яшаган ўтроқ деҳқон элатлари хоразмликлар бўлган. Уларнинг юрти Хваризам (“Авесто”да, Хваразмиш (Беҳистун ёзувларида), Хорасмия (Арриан, Страбон асарларида) дейилган.
Суғдийларнинг энг яқин қўшинлари бақтрияликлар бўлиб, уларнинг юрти Сурхон водийси, Афғонистоннинг шимоли, Тожикистоннинг жанубий ҳудудларида жойлашган. Ёзма манбаларда у Бахди (“Авесто”да), Бақтрия (юнон-рим муаллифларининг асарларида) деб номланган.
Саҳро ва Амударё бўйларида кўчманчи массагет қабилалари яшаганлар. Марказий Осиёнинг тоғлик, чўл ва саҳро ерларида асосий машғулоти чорвачилик бўлган саклар яшаганлар. Милоддан аввалги VI асрда улар ўз ерларини бошқа қабилалар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ҳарбий-қабила иттифоқини тузадилар.

3.Ўзбекистон кишилик маданияти тарихининг энг қадимги масканларидан биридир. Юқорида айтиб ўтган ҳудудларимиз халқлари қадимдан ўз моддий ва маънавий маданиятига эгадирлар. Маънавий маданият дейилганда халқларнинг миллий ҳис-туйғулари ва табиати, урф-одат ва маросимлари, халқ ўйинлари ва сайиллари, рақс ва куйлари, оғзаки ижоди, диний тасаввурлари ва ҳоказолар тушунилади.
Ҳозирги давргача қадимги халқ оғзаки ижодиёти намуналаридан “Эрхубба афсонаси”, “Заррина ва Стриангия”, “Тумарис”, “Широқ”, “Зариадр ва Одатида” афсоналари сақланиб қолган ва ўша давр маънавий ҳаётидан кўп маълумотлар беради.
Неолит даврининг охирларига келиб анимизм, тотемизм,фетишизм ва магиясингари ибтидоий дин шакллари тарқалди11. Дин ибтидоий жамоа тузумидан ҳозиргача халқимиз маънавий маданиятининг таркибий қисми сифатида жамиятнинг оила ва шахс ҳаётининг барча ҳужайраларигача сингиб кетган. Диннинг энг қадимий шаклларидан бири-тотемизм бўлиб, бунда кишиларнинг маълум гуруҳи ўзларини ҳайвон ёки ўсимлик билан қон-қариндош деб билишади ва сиғинишади. Масалан, отга, сигирга сиғиниш, каптар, мусича ва ҳайвонларнинг суяги, тирноғи ва ҳоказоларни тумор шаклида ишлатиш ва бошқалар.
Фетишизм (португалча “фейтишо” – тумор, сеҳрланган нарса) – бу қандайдир нотирик нарсага сиғинишдир. Масалан, “муқаддас” дарахт ва тошларга сиғиниш, дуо ва туморлардан мадад исташ, пичоқ, исириқ, қалампир ва ҳоказоларнинг таъсир кучига ишониш, санам, буд кабиларни муқадлаштириш.
Анематизм – инсон руҳининг борлигига, нариги дунёнинг мавжудлигига ишониш.
Магия– ёлғон ва кўзга кўринмайдиган сеҳрли алоқа ва таъсирларнинг табиатда мавжудлигига ишонтириш, айрим ҳолларда одам билан табиат ўртасидаги муносабатларга ўзаро таъсир ўтказиш, бир одамнинг иккинчи бир шахсга таъсир қила билиш қобилиятига эга эканлигидан иборат диний эътиқоддир.
Шаманизм– бу қадимги қабилавий тузумда яшаган руҳонийларнинг алоҳида имкониятига ишонишдир.
Мавсумий сайиллардан, “Навруз”, “Лола”, “Қизил гул”, халқ байрамларида ижро этиладиган куй ва рақсларда сеҳргарлик ва тотемистик тасаввурларнинг элементлари бор.
Марказий Осиё халқларининг қадимги антик даври тарихи бу ерда яшаган элатларнинг давлат динига айланган зороастризм (зардуштийлик) диний эътиқоди билан боғлиқ. Айрим тадқиқотчиларнинг исбот қилишича зардуштийлик дини Марказий Осиёда пайдо бўлиб, Эрон, Озарбайжонга тарқалган ва I минг йиллик ўрталарида давлат динига айланган. Зардуштийлик бу динга асос солган пайғамбар Заратуштра (Зороастр) исми билан боғлиқ. Диннинг асосини ёвузлик билан яхшилик, ёруғлик билан, зулмат ўртасидаги кураш ташкил этади. Оҳир –оқибат яхшилик худоси Ахурамазда ёмонлик худоси Ахриман устидан ғалаба қозонади. Бу диннинг муқаддас китоби “Авесто” ҳисобланади. “Авесто” Марказий Осиё ва қўшни мамлакатлар тарихи, маданиятини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.
Марказий Осиёнинг энг қадимги халқлари ёзувлари қайси даврда шаклланганлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Марказий Осиёнинг энг қадимги ёзуви – хоразм ёзуви ҳисобланади. ( м.а. V-IV аср). Қадимги Хоразм ёзуви оромий алифбосига асосланган. Оромийлар- милоддан аввалги 1 минг йилликнинг бошларида Месопотамия (Икки дарё оралиғи) ҳудудида жойлашган қадимги халқдир. М.а. VI – V асрларга келиб, 22 ҳарфдан иборат бўлган оромий алифбоси Ўрта Шарқнинг идора қилиш, иш юритувчи ва маъмурий тили вазифасини бажарган.
Бақтрия ёзуви м. 1 асрга тааллуқли. Бақтрия ёзуви оромий ва қадимги юнон алифбосига асосланиб ривожланган.
Сак ёзуви м.а. V аср билан белгиланади. Олимлар фикрига кўра сак тилида битилган энг қадимги манба – Олмаота атрофида Иссиқ қўрғондан топилган ёзувдир. Иссиқ ёзувига ўхшаган белги ёзувлари “номаълум хат” деб аталади.
Сўғд ёзуви м. I – IV асрларда тарқалган. Бу жараён сўғдларнинг янги ерларни ўзлаштириш фаолияти ва савдогарларнинг “ Буюк ипак йўли” даги ҳаракатлари билан боғланган. Шунинг учун ҳам сўғд тилидаги ёзма ёдгорликлар Марказий Осиё, Қозоғистон, Шарқий Туркистон, Покистон ва Мўғулистонда топиб ўрганилган.
Марказий Осиёнинг энг қадимги халқлари ўз тарихини ёзма равишда ёритмаганлар(ёки улар замонамизгача сақланиб қолмаган). Ҳудудимизга тегишли илк ёзма манбалар- “Авесто”, аҳамонийлар даври михсимон ёзувлари ва қадимги дунё (юнон-Рим) даврига оид юртимиздан ташқарида тузилгандир. Улар қадимги Шарқ ва дунё тарихида биринчи–бўлиб ўлкамиздаги халқларнинг номларини, алоҳида жойлар, тоғлар, дарёлар ва кўлларнинг номларини, афсонавий қаҳрамонлар ва подшоларнинг номларини, юртимиз халқларининг турмуши, дини, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий турмуши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Марказий Осиёнинг қулай жуғрофий шароити, табиати, иқлими минтақада одамларнинг узоқ ўтмишида бу ерларда ўтроқлашиб, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланганлигини, табиий шароитдан келиб чиқиб ерларни суғориш усули билан ҳосил олганлигини кўрсатади. Бу эса минтақада маданиятнинг анча эрта, бир неча минг йиллар олдин таъминланганидан далолатдир. Унинг ёрқин исботи сўнгги ўн йилликларда археологлар томонидан очилаётган шаҳар вайроналари, моддий маданият қолдиқлари ва санъат асарларидир.
Ипак йўлининг кўп қисми мамлакатимиздан ўтиши ҳунармандчилик, савдо-сотиқнинг эрта ва кенг ривожланишига олиб келди.
Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг аввалроқ ривожланиши Марказий Осиёнинг Шарқ билан Ғарб, Месопотамия, Эрон, Миср, кейинчалик Юнонистон ва Римни Хитой ва Хиндистон билан боғловчи, турли халқлар маданиятининг чатишувини таъминловчи ҳалқа вазифасини ўтади. Лекин шу билан бир қаторда Марказий Осиёга хос бўлган юқоридаги хусусият айни вақтда кўплаб халқлар диққатини ўзига жалб қилган бу ҳудуднинг қайта-қайта забт этилишига сабаб бўлган.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг жаҳон тарихига кўрсатган таъсири ва жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси бениҳоя эканлигини бемалол айта оламиз, бундан кейин ҳам қўшадиган ҳиссаси беқиёсдир. Бу хусусда мамлакатимизнинг Биринчи Президенти қуйидаги фикрларни билдирган:” Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда”12 .

Download 361,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish