Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги ўзбекистон давлат консерваторияси



Download 361,06 Kb.
bet7/21
Sana21.02.2022
Hajmi361,06 Kb.
#46573
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
Tarix Маърузалар (1)

АДАБИЁТЛАР:
1.Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи Т.2000 й.
2.Алимова Д. Филанович .Тошкент тарихи. Т. 2009 й.
3.Жабборов И.Юксак маданият ва ноёб маънавият маскани.Т.2012 й.
5.Мухаммаджонов А. Қанг-қадимги Тошкент ва тошкентликлар.Т. 2009 й.
6.Муртазаева Р. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Т.2011 й
7.Сагдуллаев А.С.Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда.Т.,1996 й.
8.Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб Т. 1997 й.
9. Узбекистан. Города и легенды. Т.2011й.

3 – мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва
дастлабки тараққиёт босқичлари.
Режа :
1.Минтақамизда ташкил топган илк давлат бирлашмалари.
2.Милоддан аввалги III ва милодий IV асрлар оралиғида ташкил топган илк ўзбек давлатчилиги: сиёсий,ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт.
3.Буюк ипак йўли:шаклланиши ва ривожланиш босқичлари.
4.Ўзбек халқининг этногенези.

1.Ўзбекистон давлатчилигининг барпо этилиши тарихи қадимги даврлардан бошланади. Ватанимиз ҳудудидаги энг қадимги давлатлар тарихини ўрганишда бизга археологияга оид қазишмалар натижалари, “Авесто” асари, Абу Райхон Берунийнинг “Осорул-боқия” (“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”) каби асарлар, кўҳна эроний ёзувлар, юнонлик, хитойлик муаллифлар ёзиб қолдирган асарлар ёрдам беради.


Минтақамизда сўнгги бронза ва илк темир даврларидаёқ илк давлат бирлашмалари вужудга келди. Турли ёзма манбаларда бу даврда бир неча қадимги давлатлар бўлганлиги тилга олинади. Булар: Катта Хоразм – Амударёнинг қуйи оқимидаги шимолий ерлар, Мурғоб воҳаси ва Парфия ҳудудлари, Бақтрия- ҳозирги Сирдарё, Тожикистоннинг Амударёга яқин ерлари ва Шимолий Афғонистон ҳудудлари, Сўғдиёна – Зарафшон водийси ва Қашқадарё ерлари, Сўғдиёна бу даврда мустақил давлат сифатида фаолият кўрсатмаган. Бу илк давлат бирлашмалари ҳарбий-демократик тамойилларга асосланган давлатлар бўлган. Ўзбекистоннинг милоддан аввалги VII-VI асрларда ташкил топган энг қадимги давлат бирлашмалари Хоразм ва Бақтрия давлатларидир. Марказий Осиёда ривожланган дастлабки давлатлардан қадимги Бактрия энг йириги бўлган. Марғиёна ва Сўғдиёна қадимги Бактрия давлатнинг бир қисми бўлганлиги ҳақида турли хил маълумотлар хабар қилади. Видевдат китобида Бақтрия “энг яхши мамлакатлар ва ўлкалардан бири бўлган, баланд байроқли, гўзал ўлка” деб таърифланган. Юнон манбаларида эса Бақтрия –“Минг шаҳарлар давлати” деб аталган. Рим тарихчиси Курций Руф қуйидаги маълумотни келтирган:” Бақтра дарёси номидан шаҳар ва вилоятнинг номи келиб чиққан”13
Аҳамонийлар даврида Бақтрия ўлкаси муҳим сиёсий ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган. Тарихчи Е.А.Мончадская Геродот, Беҳистун ёзувлари ва Арриан манбаларига асосланиб, Бақтрия ҳокимларининг рўйхатини тузган. Милоддан аввалги 530-522 йилларда ўлка ҳокими Смердис-Бардия
(Кир II нинг ўғли ва подшо Камбизнинг акаси) бўлган, 522-486 йилларда –Дардаршиш (авлоди номаълум), 486 – 480 ва 480 – 465 йилларда подшо Доро I нинг ўғиллари Ариамен ва Масист (подшо Ксеркснинг ака-укалари), 465- 423 йилларда Артабон Гистасп ( Виштасп), 335 йилгача маълумотлар йўқ, 335-329 йилларда – Бесс, оҳирги аҳамоний–Доро I подшолиги даврида. Кўриниб турибдики, Бақтрия ҳокимлигига аҳамонийлар сулоласи вакиллари тайинланган.
Боло Ҳисор ўрнида Қадимги Бақтра жойлашган. Бу шаҳар Геродот ва Ктесийларнинг таъқидлашича, Бақтриянинг маркази бўлган.
Ҳозирги кунда Бақтрия тупроғидан милоддан аввалги 1-минг йилликнинг 1 ярмига оид 240 дан ортиқ уй-қўрғонлар, қалъалар ва шаҳарлар қолдиқлари топиб текширилган. Қадимги аҳоли суғорма деҳқончилик билан шуғулланган.
Илк давлат бирлашмаларидан яна бири – Хоразмдир. Хоразм давлати қуйи Амударёда қадимги замонлардаёқ пайдо бўлган. Аммо бу давлатнинг чегаралари ҳозирги Хоразм вилояти ҳудудидан анча кенг бўлиб, Ўрта Амударёдаги Қўшқалъадан бошлаб Орол денгизигача бўлган турли вилоятларни ўз ичига олган.
Бу ҳудудда милоддан аввалги VI – V асрларга оид 310 та уй-қўрғонлар, қишлоқ ва шаҳар ҳаробалари маълумдир. Шулар жумласидан энг йириги Қўзалиқир шаҳридир. Кўраётган давримизга оид уй-жойлар ғишт ва пахсадан қурилган. Қурилиш ва ҳунармандчилик анча ривож топган, савдо-сотиқ ривожланган. Хоразмда ҳукмронлик қилган энг қадимги сулолалар тўғрисида маълумотлар сақланмаган. Аммо ривоят ва афсоналарга кўра Хоразмнинг энг қадимий сиёсий сулолалари сифатида Сиёвушийлар тилга олинади. Абу Райхон Беруний “Осорул-боқия” (“Қадимги халқлардан қалган ёдгорликлар”) асарида Хоразмга аҳоли м.а. 1292 йилда кела бошлаган деб кўрсатади. Афсонавий Сиёвушнинг Турон заминига кириб келишини эса м.а. 1200 йилда деб белгилайди.
М.а. IV асрда Хоразмни Фарасман исмли подшоҳ бошқарганлиги ёзма манбалардан маълум. Унинг ақл билан иш кўриши натижасида Искандар Зулқарнайн Хоразмни босиб олмайди.
Марказий Осиёнинг яна бир қадимий ўлкаси – Сўғдиёнадир. Сўғдиёна–бу Зарафшон, Қашқадарё воҳаларида жойланиб, жануби-шарқда Бақтрия ва шимоли-ғарбда Хоразм билан чегарадош бўлган. Қадимги замонларда Сўғдиёна муҳим савдо йўлларининг чорраҳасида жойлашган. Сўғдиёнанинг маркази Мароқанда шаҳри бўлган (сўғд тилида – Смароканда, олимлар фикрига кўра “учрашув,анжуманлар жойи” деб таржима қилинади). Мароқанданинг қолдиқлари – бу ҳозирги Афросиёб шаҳар ҳаробаларидир. Аҳамонийлар даврида шаҳар майдони 219 гектардан иборат бўлган, 11 км.га яқин бўлган ташқи девори ва қўрғони бўлган.14 Сўғдиёна қадимги Бақтрия давлатининг бир худудий қисми бўлиб ҳисобланади. Сўнгги аҳамонийлар даврида уларни бир ўлка - сатраплик бирлаштирган.
Аҳамонийлар ёзувлари Сўғдиёнадан Персепол саройига ложувард олиб борилганлигидан хабар беради, аммо ложувард конлари фақат Бақтриянинг Бадахшон тоғларида борлиги маълум бўлган.
Сўғдиёна ҳудудига одамлар қадимги тош асридаёқ кириб келиб, ўрта тош даври ва ундан кейинги даврларда тоғ, дарё воҳалари бўйлаб кенг тарқала бошлаганлар. Қулай табиий-географик шароитда ибтидоий хўжаликлар ва моддий маданият ривожланган.
Бронза даврида яшаш ҳудудлари тобора кенгайиб борган, табиий бойликлар, янги конлар, суғориладиган ерлар кўпайиб борган. Кенг яйловлар қадимги қабилаларга ҳар доим зарур бўлган. Чорвачилик хўжалиги муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Видевдат китобида Гава Сўғда “энг яхши мамлакатлар ва ўлкалардан бўлган” иккинчи юрт сифатида кўрсатилган.Яшт рўйҳатида Бақтрия тилга олинмаган, аммоСўғд Хоразмдан олдин ва Марғиёнадан кейин айтиб ўтилган.15
Юқорида номлари тилга олинган ҳудудларнинг бир-бирига ўхшашликларига сабаб у ерда яшовчи ҳалқларнинг қўшни-қариндошлиги, умумий урф-одатлари, тили, савдо-сотиқ, маданий алоқаларидир.

Милоддан аввалги 559 йилда Эронда Кир II аҳамонийлар сулоласига асос солади. Унинг ворислари ғарбда Миср ва Эгей денгизидан шарқда Ҳинд ва Афғонистонгача бўлган ерларни ўз итоатларига киритиб, дунёда биринчи империяга асос солдилар.16Кир II, Қамбиз, Доро I, Ксеркс каби форс подшолари қадимги Шарқдаги кўп мамлакатларни босиб оладилар. Милоддан аввалги 545-540 йилларда аҳамонийлар Марказий Осиёнинг Парфия, Марғиёна, Бақтрия ва Сўғдиёна вилоятларини бўйсундирганлар. Сак-массагетларга қарши Кир II нинг юришлари м.а. 530 йилда муваффақиятсизликка учраган (Тумарис афсонаси). Сакларни Доро I м.а. 518 йилда истило қилган (Широқ).


Доро I даврида ( м.а. 522-486 йиллар) аҳамонийлар сулоласи Ҳинд водийсидан Ўрта Ер денгизига қадар бўлган кенг ҳудудда ўз ҳукмронлигини ўрнатган. Бу давлат кўп сонли вилоятлар, шаҳарлар ва халқларни бирлаштирган. Марказий Осиёда аҳамонийлар 200 йил давомида ҳукмронлик қилганлар (м.а. 330 йилгача). Катта Хоразм подшолиги ва Бақтрия давлатлари ўрнида аҳамоний ҳукмдорлар учта сатраплик туздилар. Бу сатрапликлар аҳамонийлар хазинасига солиқлар тўлаб турганлар.
М.а. IV асрнинг 330 йилларида аҳамонийлар ҳукмронлигига Александр Македонский томонидан барҳам берилади.
Эронийлар асоратидан озод бўлишни орзу қилган Марказий Осиё халқлари янги босқинчиларга қарши кескин кураш олиб борганлар. Бақтрия сатрапи Бесс халқнинг ишончини оқламаган, уни Александрга тутиб берганлар. Кейин бутун халқ Спитамен, Датафарн, Катанлар раҳбарлигида македониялик босқинчиларга қарши курашга отланганлар. Айниқса Мароканд (Самарқанд)ни ишғол қилишга икки йил вақт кетган. Айниқса Спитамен бошчилигидаги сўғдлар, бақтрлар, сак ва массагетлар Александрнинг энг хавфли душманлари эдилар. Икки йил давом этган қаршиликдан сўнг, кўчманчиларнинг хоинлиги натижасида Спитамен ўлдирилади ва у бошқарган озодлик кураши мағлубиятга учрайди, лекин бутунлай тинчиб кетмади. Александр жойларда қолдирган гарнизон, кекса ва яраланган жангчилар гуруҳлари, янги барпо этилган полис типидаги шаҳарлар бўлишига қарамай, Марказий Осиё фақат Александр давридагина эмас, ундан кейин Салавкийлар даврида ҳам нотинчлик, бўйсунмаслик ўчоғи бўлиб қолаверади.
М.а. 323 йилда Александр вафотидан кейин у асос солган катта империя парчаланиб кетади. Александрнинг лашкарбошиларидан бири Салавк аввалига империянинг ғарбий қисмини эгаллаб олади. Кўп ўтмай шарқий вилоятларда ҳам ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Шундай қилиб, Марказий Осиёнинг анча қисми м.а. III асрнинг ўрталаригача Салавк ва унинг авлодлари томонидан бошқарган.
2. Юқоридаги қайд этилган фикрлар, яъни юнон-македонлар ҳукмронлиги, уларнинг бу ерда олиб борган сиёсати маҳаллий халқларнинг қаршилигига учради. Марказий Осиё ҳалқлари ўз мустақиллиги йўлида кураш олиб бордилар. Натижада м.а. III асрнинг ўрталарига келиб Марказий Осиё ҳудудида мустақил давлатлар вужудга келди: ҳозирги Туркманистоннинг жанубида аршакийлар сулоласи бошқарган Парфия давлати вужудга келди, Ўзбекистон жанубида, Тожикистон ва Шимолий Афғонистонда Юнон-Бақтрия, Ўзбекистон шимоли ва Қозоғистон жанубида Қанха, Фарғона водийсида Довон,,Амударё дельтасида қадимги Хоразм давлатлари вужудга келди.
Бу давлатларнинг бошқарилиши тўғрисида аниқ бир фикрни айтиш қийин. Чунки қадимги муаллифлар бошқарувининг маълумотлари, “Авесто” ва бошқа манбалар маълумотлари давлат ҳарбий-демократик ҳарактери,уни амалга оширишда оқсоқоллар кенгашининг ўрни ва роли тўғрисидаги умумий фикрларнигина билдиради. Оқсоқоллар кенгаши томонидан сайлаб қўйилган подшо чексиз ҳокимиятга эга бўлмаган.
Археологик изланишлар натижалари ва қадимги муаллифларнинг берган маълумотлари бўйича Юнон-Бақтрия давлатининг пойтаҳти-қадимги Бақтра (Шимолий Афғонистон), Парфия давлатининг пойтахти Нисо (Ашгабат яқинида), Хоразмники Қўйқирилганқалъа ( Қорақалпоғистон), Қанханики-Қанқа (Тошкент вилояти), Довонники-Ахсикент (Наманган вилояти) ҳисобланган. Грек-Бақтрия, Парфия ва Хоразм давлатлари подшолари номидан тангалар зарб қилинган. Бу подшоликларда яшовчи халқларнинг ўз ёзувлари бўлган.
Қанха давлати деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи ҳудудларнинг иттифоқидан ташкил топган, ўз тангаларига эга бўлмаган. Лекин шуни таъқидлаш жоизки, бу худуддан қадимги турк тилида ёзилган ёзувлар топилган. Уларга олимларимиз томонидан “Иссиқ ёзуви” ва “Номаълум хат” деган номлар берилган.
Қанха давлатининг этник таркиби икки тилда гаплашувчи аҳолидан иборат бўлган, аммо турк тилида гаплашувчи аҳоли кўпчиликни ташкил этган. Бу давлатнинг чегараси манбаларда аниқ кўрсатилмаган. Лекин Карим Шониёзовнинг маълумотларига қараганда, қанғлилар шарқда Фарғона водийси , шимоли-шарқда усунлар, шимоли-ғарбда Сарису дарёси ва ғарбда Сирдарёнинг ўрта оқими билан чегарадош бўлган. Бу чегарада қанғарларга қарашли бир неча вилоят ва уларга тобе бўлган қабилалар жойлашган. Қанғарлар ҳукмронлик қилган ҳудудда м.а. I ва милодий I-II асрларда 120000 оила ёки 600000 киши яшаган.17
Қадимги Фарғона тарихи ҳақида Хитой манбаларида Довон давлати бўлганлиги тилга олинади. Давлат тепасида маҳаллий аслзодалардан чиққан ҳукмдор турган. Оқсоқоллар кенгаши ҳукмдор фаолиятини назорат қилиб турган. Бу юртда отларнинг алоҳида тури кўпайтирилган, уни хитойлар “самовий” деб аташган. Маълумотларга қараганда Довонда 70 та катта ва кичик шаҳарлар бўлган. Уларнинг умумий ҳукмдори Гушан (ҳозирги Ўзган) шаҳрида яшаган.
М.а. II – I асрлардаги яна бир мустақил давлатлардан бири Тоҳаристон эди. Унинг ҳудуди ҳозирги Сурхандарё вилояти ва жанубий Тожикистонда эди.Тоҳарлар қисман кўчманчи эдилар. Уларда ягона давлат бўлмаганлиги учун, олий ҳукмдор ҳам йўқ эди, ҳар бир шаҳар ўз ҳокими томонидан бошқарилган.
Номлари юқорида қайд этилган давлатлар вақти келиб инқирозга юз тутди ва уларнинг ўрнида бошқа давлатлар вужудга келди.
Бизнинг милодий давримиз бошлангунга қадар, яъни милоддан аввалги даврнинг оҳирларида Юнон-Бақтрия давлати инқирозга учради. Шарқ томондан бошланган кучли кўчишлар янги бир империя - Кушонлар подшоҳлигининг вужудга келишига олиб келди. Бу қадимги дунё тарихидаги энг кучли жаҳон давлатларидан эди.
Кушонларнинг биринчи хукмдорлари давридаёқ тангалар зарб этиш йўлга қўйилди. Тангаларидаги “Гирей жабғу”, “Кудзула жабғу”, деган сўзлар эса уларнинг турк тилда сўзлашувчи халқлар бўлганлигидан далолат беради. Кудзула Кадфиз ўзини “подшоҳ” деб эълон қилган ва ўз номидан тангалар чиқара бошлаган. Канишка давридан (78-123 й) Кушон подшолари ўзларини “шоҳлар шоҳи”, “шоҳоншоҳ” деб юрита бошладилар. Улар империясига жуда катта ҳудуд, яъни Шарқий Туркистондан Каспийгача, Чоч чегараларидан Жанубий Хиндистонгача бўлган ерлар кирарди.Давлатни бошқаришда Кушон ҳукмдорлари чексиз ҳокимиятга эга эдилар.
Кушонлар даврида Марказий Осиё, унинг иқтисоди, маданияти ва санъати мисли кўрилмаган даражада ривожланади. Халқаро савдо тараққий этди. Санъат ва маданиятда шарқий, эллинча, хиндча ва кўчманчилик анъаналари қоришмаси асосида янги, кушон йўналиши таркиб топди.
Кушон давлати Рим, Хитой ва Хиндистон билан кенг савдо ва маданий алоқалар олиб борган.
Кушонлар даврида шаҳарлар барпо этилди. Йирик шаҳарлардан бири-Самарқанд эди. Каттақўрғон яқинидаги Кушон шаҳри, Намангандаги Косон, Қашқадарёдаги Кеш шундай шаҳарлар жумласига киради.“Хоразмда Кушон даврига оид Тупроққалъа шаҳри бўлган. У ердан салтанатга оид кўп нарсалар топилган” 18.Кушонлар даврида пул ислоҳотлари ўтказилади; буддизм давлат дини деб эълон қилинди, катта каналлар қурилиши амалга оширилди, ҳунармандчилик ривожланди, юқорида таъкидлаганимиздек,халқаро савдо ривожланди, санъат ва маданият гуллаб-яшнади.
3.Инсоният тарихида ғоят муҳим ўрин тўтган йўллар қадимги замонлардаёқ вужудга кела бошлади.Ўтроқ ҳаёт қанчалик ривожлана боргани сари йўлларнинг аҳамияти орта борди. Дастлабки йўллар уруғлар, қабилалар ўртасида айирбошлаш воситаси бўлиб хизмат қилди. Кейинчалик бу муносабатлар шаҳарда савдо муносабатлари даражасига кўтарилди. Шу тариқа савдо муносабатлари алоҳида олинган одамлар, шаҳарлар, давлатлар ўртасида катта роль ўйнай бошлади.
Инсоният тарихида бундай йўллар чуқур из қолдирди. Шундай йўллардан бири-Скандинавия ва Русь мамлакатларини туташтирган “Варяглардан грекларгача” деб номланган йўлдир. Бу йўл жудаям кўп халқлар орасида машҳур бўлган. Араб манбаларида Болтиқ денгизи Бахр аль-варак деб, яъни варяг сўзига ўхшаш талаффуз қилинади. Русда Скандинавия давлатлари –Швеция, Норвегия ва Дания халқлари варяглар деб юритилган.
Бундан ташқари тарихда Африка қитъасидаги Сахара чўллари орқали ўтадиган “Туз йўли” машҳур бўлган.
Яна бир қадимги йўллардан бири “Лаъл йўли” (лазурит) дир. У м.а. 3-2 минг йилликларда вужудга келган. У Помир тоғларидан бошланиб, Эрон ва Олд Осиё, Миср орқали ўтган. Бадахшондан қазиб олинган лазурит (лаъл, ложувард) қадимги Шарқ заргарлари томонидан юксак баҳоланган. Миср фиръавнлари ўз саройларини лазурит билан безатганлар, маликалар эса заргарлик буюмлари ясатдирганлар. М.а. 745-727 йилларда ҳукмронлик қилган Оссурия подшоси Тиглатпаласар II нинг ўз давлатидан ташқаридаги ҳудудларга йилига 9 тоннадан лазурит ҳисобига солиқ солиши ҳам бу тошнинг аҳамиятидан далолат беради.
“Шоҳ йўли” деб номланган йўл аҳамонийлар сулоласининг йўли бўлиб, у м.а. VI – IV асрларда Кичик Осиё шаҳарларини, Ўрта Ер денгизи бўйидаги Эфес, Сарди шаҳарларини Эрон пойтахти – Суза билан боғлаган. Яна бир йўл Эрон, Бактрия орқали Сўғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон ҳудудидан ўтган ва Олтойгача борган. Бу даврда лазуритдан ташқари Олд Осиё давлатларига, Сўғдиёна, Бақтрияга сердолик олиб борилган, Хоразмдан эса Яқин ва Ўрта Шарқ аёлларининг севимли тақинчоқларидан бўлган феруза олиб чиқиб кетилган.
Шу йўллар ичида Бутун Осиёни қамраб олган, Япон оролларидан Ўрта Ер денгизини кесиб Европага (Испания, Италия) чиққан, қарийб 12 минг км. масофага чўзилган “Буюк Ипак йўли” катта аҳамиятга эгадир. Чунки у Шарқ ва ғарб халқлари ўртасидаги тарихий-маданий алоқалар ва савдо муносабатлари тараққиётида қадимги дунёда муҳим ўрин тутди. У м.а. II асрда вужудга келди. Бу йўл фанга “Ипак йўли” номи билан фақат XIX асрнинг 70 -йилларидан бошлаб немис олими Фердинанд фон Рихтгофен томонидан киритилди. Унга қадар бу йўл “Ғарбий меридионал йўл” деб аталар эди.19
“Ипак йўл” Хитойдаги ипак савдоси билан боғланган йўлдир. Хитойда ипакчиликнинг дастлаб кенг тарқалган жойи Хуанхе дарёсининг куйи ҳавзасида жойлашган Шандун вилоятидир. Қадимги Хитойдаги Сиан шаҳри (Шэнси вилояти) “Ипак йўли”нинг бошланиш нуқтаси ҳисобланади. Юнон муаррихларининг маълумотларига қараганда Хитой ипаги Шимолий Қора денгиз туманларида ва Яқин Шарқ мамлакатларида м.а. V асрдан бошлаб маълум. Ипакчилик жанубий вилоятларда бронза давридан (м.а. II минг йиллик ўрталари) мавжуд бўлган. “Буюк Ипак йўли” юқорида таъкидланганидек, Хитойнинг Сиан шаҳридан бошланиб, Ланчжоу орқали Дунхуанга келади. Бу ерда у иккига ажралади. Ипак йўлининг жанубий-ғарбий тармоғи Такламакон саҳроси орқали Хотанга, ундан Ёркентга келиб, Помир тоғи даралари орқали Вахонга, ундан Бақтриянинг бош шаҳри Зариаспга ( Балх ) келган. Балхда йўл яна уч тармоққа ажралади, ғарбий тармоқ Марвга, жанубий тармоқ Хиндистонга, шимолий тармоғи Термиз орқали Дарбанд, Наутак, Самарқандга қараб кетади.
“Ипак йўли”нинг шимоли-ғарбий тармоғи эса Дунхуандан Бами, Кучи, Турфан орқали Қашғарга боради. У ердан Ўзган, Ўш, Қува, Ахсикент, Попга, ундан Хўжанд, Зомин, Жиззахга, сўнгра Самарқандда Наутак йўли билан бирлашади. Йўл Самарқанддан ғарбга -Добусияга, Малик чўли орқали Бухоро,Ромитанга, ундан Варахша орқали Пойкентга ва Фаробга бориб Амуль шаҳрига ўтади. Амулда Марвдан Урганч томон Аму бўйлаб кетаётган йўлга қўшилган. Қадимда Марв шаҳри ўзининг қадимий анъаналари ва турли йўналишдаги карвон йўллари туташадиган қулайликларига кўра “Ипак йўли”даги энг йирик шаҳар эди. Шунинг учун ҳам Марвда маҳаллий дин - зардуштийлик ибодатхоналаридан ташқари будда, христиан оламининг таянчлари бор эди. Қадимги “Ипак йўли” унгача шу минтақада ўтган “лазурит йўли” , “шоҳ йўли” асосида Марвдан ғарбга томон катта карвон, савдо йўли бўйлаб Ҳитой, Хиндистон ва Ўрта Шарқни Яқин Шарқ ва Ўрта Ер денгизи мамлакатлари билан боғлаб туради. Марвдан ғарбга томон йўналган “Ипак йўли” Табриз ва Парфия давлатининг Нисо шаҳри орқали Эроннинг Гекотомпил, Апалия ва Экбатана ( Ҳамадон) шаҳарларига ва улардан ўтиб Месопотамиянинг Ктесафон ва Бағдод шаҳарларига тарқалган. Ундан Дажла, Тигр дарёсининг ўнг соҳили бўйлаб шимол томон йўналиб, Антиохия орқали Дамашққа, ундан Тир ва Қуддус шаҳарлари орқали Мисрга ўтган. Марвдан чиққан шимолий йўл эса Амуль орқали Урганчга, ундан Шимолий Каспий бўйлаб Шимолий Кавказга, сўнгра Қора денгизнинг шимолидан Константинополга бориб, Босфор ва Дарданел орқали Ўрта Ер денгизига ўтиб, Византия шаҳарларини оралаган20 .
Асосий карвон йўлларидан ташқари ички савдо йўллари ҳам бўлган. Бири Ахсидан Косон орқали Чуст воҳасига ўтган. Яна бири Поп, Заркент орқали кончилар қароргоҳларига ва яйловларга борган. Қурама ва Олой тоғлари қазилма бойликлари ва Зарафшон дарёси бойликлари туфайли бу йўл тармоғини “Олтин йўл” деб аташган.
Марказий Осиё кумушига эҳтиёж сезган мамлакатларга борадиган “Кумуш йўл” ҳам бўлган. Бу йўл Хазар ҳоқонлиги ва Булғор давлати орқали Киев Руси ва Европа мамлакатларига борган. У “Буюк Ипак йўли”нинг шимолий тармоғи ҳисобланиб, VI асрдан бошлаб ишга тушган.
“Буюк Ипак йўли” нинг тарихи Шарқ ва ғарб халқларининг кенг миқёсдаги маданий алоқалари ва айирбошлаши таридир. Бу тарих ўзаро ҳамкорлик, алмашиш ва маданиятлар бойитилиши тарихи бўлиб, тинчлик ва тараққиёт асоси бўлган. Ўзбекистон ҳудуди бу йўлнинг чорраҳасида турган.
Шу билан бир қаторда бу йўлнинг катта қисми мамлакатимиз худудидан ўтганлигини юқоридаги фикрларимиз хам тасдиқлади.Бу хусусда таниқли олима Ф.Сулаймонова қуйидагиларни тасдиқлайди: ”Ипак йўлининг кўп қисми мамлакатимиздан ўтиши ҳунармандчилик,савдо-сотиқнинг эрта ва кенг ривожланишига олиб келди.Аждодларимиз шунчалик ишчан ва уддабуррон бўлганки, Византия императорлари узоқ вақтларга қадар ўзларининг дипломатик ва молия ишларига самарқандликларни ,умуман, ватанимиз вакилларини жалб қилган.”
“Буюк ипак йўли “ орқали Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ҳар хил маҳсулотлар билан савдо муносабатларини олиб борган.
Хитойнинг европаликлар билан савдо эквиваленти ипак ҳисобланган. Хитой ипакдан ташқари, бошқа маҳсулотлар ҳам, жумладан, бронза тақинчоқлар, бронза ойналар билан ҳам савдо қилган. Хиндистондан Хитойга кумуш ва фил суягидан ишланган буюмлар, зираворлар ва бошқа маҳсулотлар олиб борилган. Ипаклар Хитойдан Марказий Осиёга Сўғд савдогарлари орқали олиб келинган. Самарқандлик сўғдлар халқаро савдода моҳир бўлганлар.
Сўғдиёнадан Хитойга жун газлама, гилам, безак буюмлари ва қимматбаҳо тошлар олиб борилган. Бақтриядан эса туялар олиб борилган.
“Ипак йўли” савдосида Хитой манбаларига қараганда отлар алоҳида аҳамият касб этган. Отларнинг баҳоси ипакнинг баҳоси сингари жуда юқори бўлган. VIII асрда битта отнинг баҳоси 40 тахлам ипакка тенг бўлганлиги таъқидланади. IX асрнинг 1 ярмида эса 100 минг отга 1 миллион тахлам ипак берган. Айниқса, Тува, Хакасия, Олтой, Фарғона ва Еттисув вилоятларида етиштирилган отлар зотдор ва бебаҳо бўлган. Фарғона отларини хитойликлар самовий отлар деб атаганлар.21 Шу билан бир қаторда Япония ва Хитойдан бутун “Ипак йўли” бўйлаб гуруч тарқалади.
“Ипак йўли”нинг мавжудлиги фақатгина савдогарлар ўртасидаги савдонигина ривожлантириб қўймасдан, балки бу йўлда жойлашган ҳар бир мамлакатнинг бойишига ва аҳоли қатламлари ҳаётининг ўзгаришига таъсир этди. Бутун “Ипак йўли” бўйлаб тўхтаб ўтиш жойлари вужудга келди. Бу эса ўз навбатида кейинчалик уларнинг ўрнида шаҳарларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Шаҳарлар эса “Ипак йўли”га хизмат қилувчи ролини бажарди. Бундай шаҳарлар қаторига Термиз, Гузар, Қашқадарё вилоятида жойлашган шаҳарлар, Қарши, Бухоро яқинида жойлашган Қоравул-бозор, Бухорони киритиш мумкин.
Карвон йўли умуминсоний қонунларга бўйсунган ҳолда ўз фаолиятини олиб борди. Шу билан бир қаторда ўз қонун ва урф-одатларини ҳам вужудга келтирди. Карвон билан ҳар хил тоифадаги одамлар юрган. Уларнинг баъзилари савдогарларга хизмат кўрсатса, баъзилари бошқа мақсадларда йўлга чиққанлар. Баъзилари эса руҳонийлар тоифасига мансуб кишилар бўлган. Улар “Ипак йўли”дан динни тарғибот қилишда фойдаланганлар. Айниқса карвон йўлларида будда монахларини кўп учратиш мумкин эди. Хиндистондан бошлаб бутун “Ипак йўли” бўйлаб жойлашган давлатларга буддизм ёйилди. Баъзи бир жойлар (шаҳарлар) буддизм марказларига айланди. Айниқса, Термиз яқинидаги Далварзинтепа энг кучли буддизм марказларидан эди. У ерда Буддага бағишланган ибодотхоналар мажмуаси топилган.
“Буюк Ипак йўли” дан фақатгина буддизм, ислом, ундан олдинроқ зороастризмни тарғиб этишда фойдаланилгани йўқ, шу билан бирга фаол маданий алоқалар ҳам олиб борилди. Жумладан мусиқа, ёзув, урф-одатлар ва анъаналарни тарғиб этишда бу йўл катта аҳамиятга эга бўлди.
Дарҳақиқат “Ипак йўли” атиги Шарқ билан ғарб ўртасидаги савдо –иқтисодий алоқалар воситаси эмас, айни чоқда Европани маънавий уйғотган ҳаётбахш йўл ҳам эди. Ўрта Осиёда, хусусан Самарқанд, Бухоро, Хива, Фарғона, Қеш, Термиз каби шаҳарларда ойлаб, йиллаб истиқомат қилган ажнабий савдогарлар ўз юртларига бу ердан кўпгина қадриятларни, илғор анъаналарни ўрганиб қайтишган.
“Буюк Ипак йўли”да жойлашган меъморчилик ёдгорликлари ўрганилганда у ерлардан турли ҳунармандчилик буюмлари, тангалар топилган. Термиздан Рим тангалар хазинаси, Афросиёбдан сапол, Рим шамдонлари, Миср муҳрлари топилган. Кушон тангалари Ўрта Ер денгизи атрофи ҳудудларида топилган.
“Буюк Ипак йўли” орқали Шарқ ва Ғарб мамлакатлари элчилик алоқалари қилганлар. Жумладан, Хитой ҳукмдорлари ўз элчиларини катта совға-саломлар билан Марказий Осиё, Эрон, Месопотамия, Кичик Осиё давлатларига юборган. Манбаларда Хитой сайёҳи Ган Ин 97-йилда Форс қўлтиғигача бориб етганлиги хабар қилинди. Македониялик Май Тициан эса 100-йилда Ланчмодгача етиб борганлиги манбаларда таъкидланади.22 Марказий Осиёликлар ва эронликлар, Хитой билан Византия ёки Хитой билан Яқин Шарқ давлатлари ўртасида бевосита савдо алоқаларининг ривожланишидан манфаатдор бўлмаганлар. Чунки бу ҳаракатнинг “остида” жуда катта иқтисодий манфаат сиёсати бор эди. Шу боисдан ҳам “Ипак йўли” учун III -асрдан бошлаб Эрон билан Марказий Осиё ўртасида ҳаёт-мамот кураши кучайди. Эрон ва Парфия ўртасида қаттиқ жанглар бўлди.
Бундан ташқари “Буюк Ипак йўли” баъзи бир салбий функцияларни ҳам бажаришга мажбур бўлган. Тарихий танг шароитларда, сиёсий зиддиятларда бу йўл ўлим йўлига айланган. Милоддан олдинги VI-IV асрларда аҳамонийлар бу йўлдан босқинчилик мақсадларида фойдаланганлар. М.а. IV асрда Александр Македонский ўз қўшинлари билан шу йўл орқали Марказий Осиёга келди. VII асрда араблар ҳам босқинчилик мақсадида бу йўлдан фойдаландилар. XIII асрда важохатли Чингизхон ҳам ўз ғалабаларига шу йўл орқали эришди. XIV аср ва XVаср бошларида Амир Темур ҳам ўз юришларида айнан мана шу йўлдан фойдаланди. Лекин давлатларни босиб олиб, халқлар устидан ҳукмронлигини ўрнатган босқинчилар ҳаётни бўйсундира олмадилар. “Буюк Ипак йўли”даги халқлар умуминсоний қадриятлар асосида ўз ҳаётларини давом эттирдилар, ривожландилар.
“Буюк Ипак йўли” Марказий Осиё ҳалқларини сиёсий, иқтисодий, маданий ва савдо соҳасидаги ҳаётида катта ўрин тўтган, ўлка халқлари бу йўл туфайли Шарқ ва Ғарб мамлакатлари иқтисодиёти ва маданияти билан яқин мулоқотда бўлганлар. Ғарб мамлакатлари халқлари эса Марказий Осиё халқларининг юқори даражада ривожланган маданиятини ўзлари учун кашф қилдилар.
“Ипак йўли”да Марказий Осиё Шарқ ва Ғарб ўртасида воситачилик қилган. Бу йўл Ғарб ва Шарқ халқлари ҳаётида ғоятда муҳим ва тарихий ўрин тўтган.23
У ҳалқларни сиёсий, иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларда боғлаб қолмасдан,балки халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик, қариндошлик, тотувлик, йўли ҳам ҳисобланган. Бу йўл орқали давлатлар тараққиёт даражасига эришдилар.
Ҳозирги пайтда “ Буюк Ипак йўли” мавзуси яна аҳамият касб этди. БМТ Бош ассамблеяси томонидан янги минг йиллик арафаси – 2000 йил “Халқаро жаҳон маданияти йили” деб эълон қилиниши туфайли турли ижтимоий фанлар вакилларининг кўхна дунё маданий алоқалари сарчашмаларига, жумладан ипак йўли тарихига қизиқиши кучайиб бормоқда.
12 минг километр масофага чўзилган “Буюк Ипак йўли”га яқин халқларнинг ўтмиши, маданий –маънавий ҳаёти кенг кўламда ўрганилмоқда. Биргина “Ипак йўли” минтақасига кирувчи давлатлар ҳусусида ўнлаб илмий марказлар, тадқиқот институтлари шуғулланияпти. Самарқандда ЮНЕСКО раҳбарлигида ( директори проф. А.Аҳмедов), Тошкентда Франция Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфида , Исломободда , Қоҳира университети иқтисод ва сиёсатшунослик факультетида илмий-тадқиқот институти ёхуд марказ фаолият кўрсатмоқда. Мазкур муассасаларнинг ҳар бири йилига неча марталаб илмий кенгашлар, анжуманлар ўтказади, экспедициялар уюштиради, инглиз, француз, араб, урду, ўзбек, рус тилларида адабиётлар чоп қилади.
Қайд этилганлар “Буюк Ипак йўли” минтақаси халқлари маданий турмушини ўрганишга интилиш кучайиб бораётганлигини яна бир тасдиқлади.
1982 йил Япониядаги “Эн-Эйч Кей” телекорпорацияси вакиллари,1988 йили Америка тадқиқодчилари қарийб 3000 йил умр кўрган асосий бекатларни синчиклаб ўрганишди. 1988, 1990, 1991 йилларда эса айнан ЮНЕСКО вакиллари Римдан Токиогача бўлган йўлни босиб ўтдилар. Иттифоқ ва 25 хорижий мамлакатнинг олимлари бор эди.
“Ипак Йўли – мулоқот йўли” дастурига мувофиқ 1991 йилда уюштирилган халқаро экспедицияда 60га яқин олим, худди шунча журналист иш олиб борди. Экспедиция икки илмий йўналиш: 1) Шимолий Хуросон ва Мовароуннахрнинг шаҳар марказлари ҳамда карвонсаройларни ўрганиш; 2) Марказий Осиёдаги ўтроқлар ва кўчманчилар маданиятларининг ўзаро таъсири жараёнларини тадқиқ қилиш билан шуғулланди.
4.Ўзбек ҳалқининг этник шаклланиши узоқ давом этган мураккаб жараёндир. Ҳар бир этнос ўзоқ тарихий давр давомида турли элатлар билан алоқада, баъзан бир жойдан иккинчи жойга кўчиб, бошқа этнослар билан аралашиб, уларни ўзига сингдириб ёки таркибий қисм қилиб олиш натижасида шаклланиб кетган. Тарихдан маълумки, асрлдар давомида давлатлар ташкил топиши билан катта-кичик урушлар бўлиб қудратли ҳокимлар ожизларни босиб олиб ўзига бўйсундирганлар, элатларнинг эса аста-секин объектив ва субъектив омиллар орқали бирининг бирига сингиб кетишига сабаб бўлган.
Турон номи билан аталган мамлакатимиз ҳудудида ўтроқ ва чорвадор ҳаёт кечирган қадимий авлодлар Сўғд, Хоразм, Бактрия, Паркана, Тоҳаристон каби вилоятларда (воҳаларда) яшаганлар. Улар шарқий эроний тилларга мансуб сўғдий, хоразмий, шак ва тоҳар тилларида мулоқатда бўлганлар. Шу ҳудудда яшаган массагетлар, саклар, хоразмийлар, бахтарлар, сўғдийлар, тоҳарлар, довонликлар, чочликлар ўзбек халқининг асосини ташкил этганлигини К.Шониёзов ўз асарида таъкидлаб ўтган.24
Марказий Осиёнинг милоддан аввалги 1 минг йилликнинг ўрталаридан бошлаб дастлаб аҳамонийлар империясига кириши, кейин македониялик Искандарга бўйсундирилиши маҳаллий элатларни узоқ ўлкалар билан алоқаларни кучайтиришга олиб келди. Бундан ташқари империя ҳудудида халқларнинг аралашуви рўй берди.
VII – VIII асрларда Марказий Осиёдаги туркий аҳолининг асосий қисми Чу, Еттисув, Чоч, Фарғона водийсида, Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида яшаганлар. Ёзма манбаларда бу ҳудудлар VII асрда Туркистон деб номланган.
Ўзбек халқи шаклланишидаги энг муҳим босқичлардан бири IX-XII асрлар ҳисобланади. Бу даврга келиб Ўрта Осиё, жумладан Мовароуннаҳр ҳудудларида ҳозирги ўзбекларга хос қиёфа узил-кесил қарор топиб, маҳаллий аҳолининг асосий қисмини ташкил этади. IX асрга келиб сомонийлар сулоласи ҳукмронлиги ўрнатилгач, давлат ишлари араб тилида юритилиб, дарий тилининг сарой тили сифатида равнақ топиши туркий тилнинг мавқеини тушириб, унинг ривожланишини тўхтатиб қўймади. Расмий ёзишмалар ва ҳужжатлар давлат тилида олиб борилиб, сарой адабиёти дарий тилида битилган бўлсада, аҳолининг ўзаро мулоқот тили аввалгича қолган. Умуман, бу давр тили ҳақида сўз кетганда туркий ва дарий тилларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш тўғри эмас. Ривожланган ва ҳатто сўнгги ўрта асрлар даврида ҳам Мовароуннаҳр аҳолиси иккала тилда бирдай мулоқот қила олган. Сомонийларнинг ҳарбий қисмларида, маъмурий лавозимларида турклардан қанчалари хизмат қилган.25
Кўриб чиқилаётган даврнинг яна бир хусусияти шундаки, шу даврда бу ердаги сўғд мустамлакалари ва шаҳар аҳолисининг сўғдийлар ўрнашган қисмида туркийлашиш жараёни тезлашади. Туркийлашиш энг аввало туркий тил ва нутқнинг ғалаба қилишида ифодаланади. Буни ўша даврда яшаган тилшунос олим Маҳмуд Қошғарий ҳам эътироф этади. X аср охири XI бошларида Мовароуннаҳрда Қорахонийлар ҳукмронлигининг ўрнатилиши билан қарлуқ, ўғуз, чигил, яғмо ва бошқа туркий қабила ва уруғларнинг Шош, Фарғона ва бошқа вилоятларда яшовчи туркий аҳоли билан ўтроқ ҳаётга кўчиш жараёни тезлашади. Ўтроқ деҳқон ва ҳунарманд аҳоли билан аралашиб, деҳқончилик ва шаҳар маданиятининг бой тажрибаси ва анъаналари ўзлаштирилади. Туркий муштарак тил ва халқ оғзаки эпосига асосланган бадиий адабиёт юзасига келади. Натижада туркий тилда сўзлашувчи аҳолининг Мовароуннаҳрнинг асосий нуфузларидан бири сифатидаги мавқеи янада ортади.
Шу даврга келиб, туркий адабий тилнинг шаклланиш жараёни ҳам ниҳоясига етади. Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавийларнинг бебаҳо асарлари шу давр туркий адабий тилининг ёрқин намуналаридир.
Албатта, ўзбек халқи шакллангандан кейин ҳам этногенез жараёнлари давом этган. Бу борадаги кейинги йирик босқич мўғуллар истилоси билан боғлиқ. Мўғул истилоси ва уларнинг секин-аста маҳаллий халқлар таркибига қўшилиб кетиши натижасида Чиғатой улуси аҳолисининг ташқи қиёфасида мўғул элементлари кучайган бўлсада, мазкур ҳодиса ўзбек халқи антропологиясини бутунлай ўзгартириб, аҳоли мўғуллашиб кетмади. Аксинча, Мовароуннаҳрга кўчиб ўтган мўғулларнинг ўзлари қисқа муддатда турклашиб туб аҳолига аралашиб кетди. Бу бир қанча сабаблар билан боғлиқ бўлиб, улардан энг асосийси Ўрта Осиёга бостириб келган Чингизхон қўшинлари таркибида мўғуллар камчиликни ташкил қилиб, уларнинг кўпчилиги туркий элатлардан ташкил топганлиги билан изоҳланади.
Ўзбек халқи этногенезида муҳим роль ўйнаган охирги босқич XV аср охири - XVI аср бошларида Шайбонийхон бошлиқ Дашти Қипчоқ қабилаларининг Мовароуннаҳрга бостириб кириши билан боғлиқ.Бу қабилалар ўзбек номи билан маълум эди.26 Шайбонийларнинг Мовароуннаҳрни эгаллаши воқеасига юртимизга қандайдир бегона халқнинг кириб келиши сифатида эмас, балки ҳукмрон сулола вакилларининг алмашинуви сифатида қараш тўғрироқ бўлади.
Ана шу вақтдан бошлаб Ўрта Осиёда ўзбек хонларининг ҳукмронлик даври бошланади. Кўчманчи ўзбеклар деҳқончиликнинг юксак маданиятини эгаллаган Мовароуннаҳр аҳолисига аралашиб, уларнинг кўплари аста-секин ўтроқ ҳаётга ўта борганлар ва шу зайлда Ўрта Осиёнинг туркий аҳолисига янги бир муҳим қатлам бўлиб қўшилганлар.
Кўчманчи ўзбеклар кейинчалик барча туркий аҳолига ўз номларини бердилар. Шу даврдан бошлаб Мовароуннаҳр аҳолисининг катта қисми ўзбеклар деб атала бошлади. Лекин ўзбекларнинг вакиллари Мовароуннаҳр ва Хуросонда илгариги асрларда ҳам яшаганлиги сир эмас. Хуллас, Дашти Қипчоқ ўзбекларининг Мовароуннаҳр туб аҳолисига қўшилиб кетиши аҳолининг этник қиёфасида дастлаб Олтой турклари, сўнгра Чингизхон бошлиқ мўғуллар аралашуви натижасида юзага келган мўғул ирқи белгиларининг маълум даражада кучайишига сабаб бўлди. Шу боисдан замонавий ўзбек халқи қиёфасида икки ҳолатни кузатиш мумкин. Жумладан, аҳолининг Дашти Қипчоқ ўзбекларининг таъсири кучлироқ бўлган қисмида мўғул ирқи белгилари устунлик қилади ҳамда улар “жўқчи” лаҳжада сўзлашишади, аҳолининг азалдан шу ҳудудда яшаб келаётган қисми эса кўпроқ европа ирқига мойил бўлиб, улар “йўқчи” лаҳжада сўзлашишади.
Бир сўз билан айтганда, ўзбек халқи асосан икки этник қатламдан ташкил топган. Биринчи қатлам Турон-Туркистон ҳудудларида азалдан яшаб келган элатлар асосида шаклланган. Иккинчи қатлам эса Волга (Итил) дарёси бўйларидан тортиб, то Хоразмнинг шимоли, Сирдарёнинг ўрта ва қўйи оқимларигача бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи чорвадор қавмлар асосида шаклланган. Бу макон ўтмишда турли номлар, чунончи Дашти Қипчоқ, Олтин Ўрда, Ўзбек вилояти, Ўзбеклар мамлакати, Ўзбек улуси деган номлар билан аталган. Халқимизнинг бу қатламини шартли равишда шимолий қатлам деб аташ мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, ўзбек халқининг этник шаклланиши узоқ давом этган мураккаб жараёндир. Ўзбек халқининг асосини ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида бир неча минг йиллар давомида яшаб келган маҳаллий сўғдийлар, бахтарлар, хоразмийлар, саклар, массагетлар, қанғлилар ва довонликлар, шошликлар ташкил қилган. Турли даврларда турли мақсадларда кириб келган қабилалар, элатлар ва уруғлар давр ўтиши билан маҳаллий аҳолига ўз таъсирини қисман ўтказган. Бу ўринда шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ўзбек халқи шаклланиш жараёнининг барча босқичларида маҳаллий аҳоли ташқаридан келган аҳолига нисбатан доимо устунлик қилган. Шу боисдан ташқаридан келиб қўшилган элатлар антропологик нуқтаи назардан маҳаллий аҳолининг этник қиёфасини ва ташқи кўринишини тубдан ўзгартира олмаган, қадимий халқларимизга хос антропологик хусусиятлар шу кунларга қадар сақланиб келмоқда.

Download 361,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish